Brusselyoz
|
Бруцеллез
|
|
Тушунча
|
зооноз, инфекцион-аллергик касаллик бўлиб, иситма, ретикуло-эндотелиал, юрак кон томир, нерв, таянч-ҳаракат ва урогенитал системаларини шикастланиши билан кечади
|
|
Тарихий маълумотлар
|
1861 йилда инглиз врачи Мэрстон «ўртаер денгизи ремиттирловчи иситмаси»
1886-1887 йилларда инглиз ҳарбий врачи Дэвид Брюс касаллик қўзғатувчисини топди –яъни уни мальта иситмасидан ўлган аскар талоғидан топади ва “Micrococcus melitensis” – мальта микрококки деб атайди.
1897 йилда Райт ва Семпл бемор қон зардобининг микрококк культурасини агглютинация қилиш ҳусусиятини аниқлашди. Бу реакция кейинчалик диагностикада Райт реакцияси номи билан кенг қўлланила бошлади.
1897 йилда Дания олимлари Банг ва Стриболт Br. Abortus bovis деб аташди
1914 йилда Траум чўчқаларда инфекцион аборт қўзғатувчисини ажратиб олди - bact. Abortus suis.
1922 йилда Бюрне бруцеллёз диагностикаси учун тери ичи аллергик синамасини таклиф этди
1957 йилда Юта штатида (АҚШ) сахро бутоқзор каламушларидан бруцеллага яқин микроорганизмлар ажратиб олинди – Br. Neotomae
1970 йилда Мехикода бруцеллаларга янги микроорганизм турлари қўшилди: 1. қўйларда бола тушишини чақирадиган Br. Ovis 2. итлардан ажратиб олинган культуралар – Br. Canis.
|
|
БРУЦЕЛЛЕЗ ҚЎЗҒАТУВЧИЛАРИ
|
1. Br. Melitennis-майда шохли уй ҳайвонларида касаллик чақиради (Br. Melitennis-3 биовари)
2. Br. Abortis bovis- йирик шохли уй ҳайвонларида касаллик чақиради (Br. Abortis bovis-9 биовари)
3. Br. Suis- чучқаларда касаллик сабабчиси
(Br. Suis-5 биовари)
4. Br. Canis- итларда касаллик сабабчиси
5. Br. Ovis- қўчқорларда касаллик сабабчиси
6. Br. Neotonae- каламушларда касаллик сабабчиси
|
|
ЧИДАМЛИЛИК
|
Бруцеллалар ташқи таъсирларга чидамли ва ҳаётчан.
Улар паст ҳароратга чидамли, қор ва музда 1,5 ойдан 4 ойгача сақланади. Бироқ қиздирилганда 60-70°С да 30 мин.да, 80-85°С да 5 мин.да, қайнатилганда шу заҳоти нобуд бўлади, шунингдек уларга тўғри тушувчи қуёш нури ва одатдаги концентрациядаги дезинфекцияловчи эритмалар (хлорли охак, лизол) ҳалокатли таъсир қилади
|
|
Касалликнинг
|
асосий манбалари қўйлар, эчкилар, сигирлар, чучқалардир. отлар, буғулар, туялар, хачирлар, итлар ва мушуклар бўлиши мумкин
Ҳозирги кунларда бруцеллезга 60 дан ортиқ умуртқалиларнинг сезгирлиги аниқланган.
|
|
Юкиш йуллари
|
контакт ва алиментар, гохида аэроген.
|
|
Мавсумийлиги
|
бахор ойлари.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |