0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet27/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

89-масала. Иккита ғўза ўсимлиги ўзаро чатиштирилиб, кейинги авлодда 26 та антоциан рангли ва қўнғир толали; 25 та оралиқ рангли ва қўнғир толали; 21 та антоциан рангли ва новвот ранг толали; 28 та оралиқ рангли ва новвот ранг толали дурагайлар олинди. Ота-она сифатида олинган ғўза ўсимликларининг генотипини аниқланг.


90-масала. Икки хил ғўза ўсимликлари ўзаро чатиштирилиб, кейинги авлодда қуйидаги фенотип кўринишидаги дурагайлар олинди: 1/8 қисм антоциан рангли, қўнғир толали; 1/4 қисм антоциан рангли ва новвот ранг толали; 1/8 қисм антоциан рангли ва оқ толали; 1/8 қисм оралиқ рангли ва қўнғир толали; 1/4 қисм оралиқ рангли ва новвот ранг толали; 1/8 қисм оралиқ рангли ва оқ толали. Бошланғич ота-она сифатида олинган ғўза ўсимликларининг генотипини аниқланг.
91-масала. Иккита ғўза ўсимлиги ўзаро чатиштирилиб, кейинги авлодда 1/4 қисм антоциан рангли ва қўнғир толали; 1/2 қисм оралиқ рангли ва қўнғир толали ва 1/4 қисм яшил рангли ва қўнғир толали дурагайлар олинган. Ота-она ўсимликларининг генотипини аниқланг.


Полидурагай чатиштириш.
92-масала*. Қуйида келтирилган генотиплар қандай типдаги гаметаларни ҳосил қилади?
1) CCDDKK; 2) CCDdkk; 3) CcDdKK; 4) CcDdKk; 5) CcDdKkLl
Масаланинг ечилиши:
1) CCDDKK = CDK (гомозиготали бўлгани учун фақат бир типдаги гаметаларни ҳосил қилади).
2) CCDdkk = CDk, Cdk (моногетерозиготали бўлгани учун икки типдаги гаметаларни ҳосил қилади).
3) CcDdKK = CDK, CdK, cDK, cdK ( дигетерозиготали бўлгани учун тўрт типдаги гаметаларни ҳосил қилади).
4) CcDdKk = CDK, CDk, CdK, cDK, Cdk, cDk, cdK, cdk ( тригетерозиготали бўлгани учун саккиз типдаги гаметаларни ҳосил қилади).
5) CcDdKkLl = тетрагетерозиготали бўлгани учун ўн олти типдаги гаметаларни ҳосил қилади. Гамета ҳосил бўлишининг уч хил йўлини кўриб ўтамиз:
а) CcDdKkLl = CDKL, CDKl, CDkL, CdKL, cDKL, CDkl, CdKl, CdkL, cDKl, cDkL, cdKL, Cdkl, cDkl, cdKl, cdkL, cdkl.
б) CDKL CdKL cDKL cdKL
CDKl CdKl cDKl cdKl
CDkL CdkL cDkL cdkL
CDkl Cdkl cDkl cdkl
в ) C c
D d D d
K k K k K k K k

L l L l L l L l L l L l L l L l





Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling