0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
93-масала*. Нўхат ўсимлигида доннинг сариқ ранги A яшил ранги a устидан, доннинг силлиқ шаклда бўлиши B буришган бўлиши b устидан, гулининг қизил ранги C оқ ранги c устидан тўлиқ доминантлик қилади.
Қуйидаги генотипга эга бўлган нўхат ўсимликлари ўзаро чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг генотип ва фенотипини аниқланг: 1) AaBbcc x aabbcc; 2) AaBbCc x aabbcc; 3) AaBBcc x aabbCc; 4) AaBbCc x AaBbCc. Масаланинг ечилиши: 1) P ♀ AaBbcc X ♂ aabbcc g ABc, Abc, aBc, abc abc F1 AaBbcc - сариқ, силлиқ, оқ Aabbcc - сариқ, буришган, оқ aaBbcc - яшил, силлиқ, оқ aabbcc - яшил, буришган,оқ Бу масалада дигетерозиготали ўсимлик рецессив гомозиготали ўсимлик билан чатиштирилгани учун F1 да 1:1:1:1 нисбатда тўртта генотипик ва тўртта фенотипик синфларга мансуб ўсимликлар ҳосил бўлади (таҳлилий чатиштириш). 2) P ♀ AaBbCc X ♂ aabbcc g ABC, ABc, AbC, aBC, abc Abc, aBc, abC, abc F1 AaBbCc - сариқ, силлиқ, қизил AaBbcc - сариқ, силлиқ, оқ AabbCc - сариқ, буришган, қизил aaBbCc - яшил, силлиқ, қизил Aabbcc - сариқ, буришган, оқ aaBbcc - яшил, силлиқ, оқ aabbCc - яшил, буришган, қизил aabbcc - яшил, буришган,оқ Бу масалада тригетерозиготали ўсимликлар рецессив гомозиготали ўсимликлар билан чатиштирилгани учун F1 да саккизта генотипик ва фенотипик синфлар ҳосил бўлади. Уларнинг нисбати 1:1:1:1:1:1:1:1 га тенг бўлади (таҳлилий чатиштириш). 3) P ♀ AaBbcc X ♂ aabbCc g ABc, Abc, aBc, abc abC, abc F1 AaBbCc - сариқ, силлиқ, қизил AabbCc - сариқ, буришган, қизил aaBbCc - яшил, силлиқ, қизил aabbCc - яшил, буришган, қизил AaBbcc - сариқ, силлиқ, оқ Aabbcc - сариқ, буришган, оқ aaBbcc - яшил, силлиқ, оқ aabbcc - яшил, буришган,оқ Бу масалада дигетерозиготали ўсимликлар моногетерозиготали ўсимликлар билан чатиштирилгани ва гетерозиготалилик ҳар хил аллеллар бўйича бўлгани учун F1 да 1:1:1:1:1:1:1:1 нисбатда саккизта генотипик ва фенотипик синфлар ҳосил бўлади. 4) P ♀ AaBbCc X ♂ AaBbCc g ABC, ABc, AbC, aBC, ABC, Abc, AbC, aBC, Abc, aBc, abC, abc Abc, aBc, abC, abc Бу масалада тригетерозиготали ўсимликлар худди шундай тригетерозиготали ўсимликлар билан чатиштирилгани учун кейинги авлодда 27 та генотипик ва 8 та фенотипик синфлар ҳосил бўлади. F1 Генотипик синфлар Фенотипик синфлар 1. AABBCC = 1 сариқ, силлиқ, қизил; 2. AABBCc = 2 сариқ, силлиқ, қизил; 3. AABbCC = 2 сариқ, силлиқ, қизил; 27 AˍBˍCˍ сариқ, 4. AaBBCC = 2 сариқ, силлиқ, қизил; силлиқ, қизил 5. AABbCc = 4 сариқ, силлиқ, қизил; 6. AaBBCc = 4 сариқ, силлиқ, қизил; 7. AaBbCC = 4 сариқ, силлиқ, қизил; 8. AaBbCc = 8 сариқ, силлиқ, қизил; 9. AABBcc = 1 сариқ, силлиқ, оқ; 10. AABbcc = 2 сариқ, силлиқ, оқ; 9 AˍBˍcc сариқ, 11. AaBBcc = 2 сариқ, силлиқ, оқ; силлиқ, оқ 12. AaBbcc = 4 сариқ, силлиқ, оқ; 13. AabbCC = 1 сариқ, буришган, қизил; 14. AAbbCc = 2 сариқ, буришган, қизил; 9 AˍbbCˍ сариқ, 15. AabbCC = 2 сариқ, буришган, қизил; буришган, қизил 16. AabbCc = 4 сариқ, буришган, қизил; 17. aaBBCC = 1 яшил, силлиқ, қизил; 18. aaBBCc = 2 яшил, силлиқ, қизил; 9 aaBˍCˍ яшил, 19. aaBbCC = 2 яшил, силлиқ, қизил; силлиқ, қизил 20. aaBbCc = 4 яшил, силлиқ, қизил; 21. AAbbcc = 1 сариқ, буришган, оқ; 3 Aˍbbcc сариқ, 22. Aabbcc = 2 сариқ, буришган, оқ; буришган, оқ 23. aaBBcc = 1 яшил, силлиқ, оқ; 3 aaBˍcc яшил, 24. aaBbcc = 2 яшил, силлиқ, оқ; силлиқ, оқ 25. aabbCC = 1 яшил, буришган, қизил; 3 aabbCˍ яшил, 26. aabbCc = 2 яшил, буришган, қизил; буришган, қизил 27. aabbcc = 1 яшил, буришган, оқ. 1 aabb яшил, Жами = 64 буришган, оқ Ҳосил бўлган фенотипик синфларнинг нисбати 27:9:9:9:3:3:3:1 га тенг. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling