0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 109-масала.
- 110-масала.
- 111-масала*.
108-масала. Қизил кўзли дрозофила пашшалари оқ кўзли пашшалар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган пашшаларнинг 25% га яқини қизил кўзли, 25% га яқини оч қизил кўзли, 25% га яқини жигарранг кўзли ва 25% га яқини оқ кўзли бўлган. Чатиштириш ва чатиштиришдан кейин олинган пашшаларнинг генотипини ва ўрганилаётган белгининг ирсийланиш қонуниятини аниқланг. Дастлабки чатиштириш учун олинган қизил кўзли урғочи ва эркак пашшалар чатиштирилса, уларнинг кейинги авлоди кўз ранги бўйича қандай фенотипларга эга бўлади? Уларнинг нисбати-чи?
109-масала. Оч қизил кўзли дрозофила пашшаси жигарранг кўзли пашша билан чатиштирилганда, F1 да кўз ранги бўйича хилма-хиллик кузатилган, яъни уларни кўз ранги бўйича қизил кўзли, оч қизил кўзли, жигарранг кўзли ва оқ кўзли пашшаларга ажратиш мумкин бўлган. Уларнинг нисбати 1:1:1:1 га яқин бўлган. Барча пашшаларнинг генотипини аниқланг. 110-масала. Қора қуёнлар оқ қуёнлар билан чатиштирилганда, биринчи авлодда олинган қуёнларнинг ҳаммаси кулранг бўлган. F1 да олинган кулранг қуёнлар ўзаро чатиштирилганда, F2 да олинган қуёнларнинг 9/16 қисми кулранг, 3/16 қисми қора ва 4/16 қисми оқ бўлган. Чатиштириш учун олинган қуёнларнинг генотипини аниқланг ҳамда ўрганилаётган белгининг ирсийланишини тушунтириб беринг. F1 да олинган кулранг қуёнлар чатиштириш учун олинган оқ қуёнлар билан қайта чатиштирилса, кейинги авлодда олинган қуёнларнинг фенотипи қандай бўлади? 111-масала*. Сичқонларда жун рангининг кулранг бўлиши доминант A ва B генларининг комплементар таъсирига боғлиқ. A гени мустақил ҳолда жун рангининг қора бўлишини таъминлайди. B гени эса A генининг иштирокисиз жуннинг рангли бўлишини таъминлай олмайди. Шунинг учун генотипида доминант B гени бўлса ҳам сичқонлар оқ жунли бўлади. Бу генларнинг рецессив аллеллари йиғиндиси ҳам жун рангининг оқ бўлишига сабаб бўлади. Қора рангли сичқонлар оқ рангли сичқонлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган сичқонларнинг ҳаммаси кулранг бўлган. F1 сичқонлари ўзаро чатиштирилганда, F2 да олинган сичқонларнинг 9/16 қисми кулранг, 3/16 қисми қора ва 4/16 қисми оқ рангли бўлган. Сичқонларда ўрганилаётган белгининг ирсийланишини тушунтириб беринг. Чатиштириш учун олинган ва чатиштиришдан кейин олинган сичқонларнинг генотипини аниқланг. F1 да олинган кулранг сичқонлар рецессив оқ сичқонлар билан чатиштирилса, кейинги авлоддаги сичқонларнинг ўрганилаётган белги бўйича фенотипи қандай бўлади? Масаланинг ечилиши: Масалада берилганидек, ўрганилаётган белгининг ирсийланишини қуйидагича ёзиб оламиз: P ♀ қора X ♂ оқ F1 кулранг F2 9/16 кулранг; 3/16 қора; 4/16 оқ. Масаланинг шартидан ва олинган натижалардан кўриниб турибдики, ўрганилаётган белгининг ирсийланиши энг камида икки жуфт аллел бўлмаган генга боғлиқ. Қора сичқонлар билан оқ сичқонларни чатиштириш натижаси тўлиқсиз доминантликка ўхшаб кетади. Лекин F2 да олинган натижа тўлиқсиз доминантлик қилишдагидек 1:2:1 нисбатга тўғри келмайди, балки 9:3:4 нисбатга тенг. Бу эса F1 да олинган сичқонларнинг дигетерозиготалигидан (AaBb) далолат беради. Шунга кўра, ўрганилаётган белгининг ирсийланишини генетик жиҳатдан қуйидагича ифодалаш мумкин: қора оқ 1) P ♀ AAbb X ♂ aaBB g Ab aB F1 AaBb - кулранг кулранг кулранг 2) P ♀ AaBb X ♂ AaBb g AB, Ab, aB, ab AB, Ab, aB, ab F2 9/16 кулранг ( 9 AˍBˍ); 3/16 қора ( 3 Aˍbb); 4/16 оқ ( 3 aaBˍ + 1 aabb) Шундай қилиб, сичқонларда жун рангининг қора бўлиши Aˍbb генотипга, оқ бўлиши aaB- ёки aabb генотипларга ва кулранг бўлиши AˍBˍ генотипга боғлиқ. Демак, жуннинг кулранг бўлиши A ва B генларнинг комплементар таъсирига боғлиқ. F1 да олинган кулранг сичқонлар рецессив оқ сичқонлар билан чатиштирилса, кейинги авлодда қуйидагича натижа олиш мумкин: кулранг оқ P ♀ AaBb X ♂ aabb g AB, Ab, aB, ab ab FB AaBb - кулранг; Aabb - қора; aaBb- оқ; aabb- оқ FB да 1/4 кулранг, 1/4 қора ва 2/4 оқ сичқонлар олинади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling