0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Аллел бўлмаган генлар ўзаро таъсирининг типлари


Download 1.25 Mb.
bet33/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

Аллел бўлмаган генлар ўзаро таъсирининг типлари.
Ҳар хил генларнинг аллеллари ўзаро ноаллел генлар деб юритилади. Ноаллел генларнинг ўзаро таъсирида ҳам белгиларнинг наслдан-наслга берилиши содир бўлади. Ноаллел генлар ўзаро таъсирининг қуйидаги типлари кузатилади:
- аллел бўлмаган генлар ўзаро таъсирининг комплементар типи;
- аллел бўлмаган генлар ўзаро таъсирининг эпистатик (эпистаз) типи;
- аллел бўлмаган генлар ўзаро таъсирининг полимерия типи;
- аллел бўлмаган генлар ўзаро таъсирининг комбинирланган типи.


Ноаллел генлар ўзаро таъсирининг комплементар типи.
Бу типда иккита ҳар хил геннинг ўзаро таъсирида организмда ота-онада кузатилмаган янги белги ривожланади.


101-масала. Товуқларда тож шаклининг гулсимон бўлиши A генига, нўхатсимон бўлиши B генига, ёнғоқсимон бўлиши A ва B генларининг комплементар таъсирига, баргсимон (оддий) бўлиши эса шу генларнинг рецессив гомозиготали (aabb) ҳолатига боғлиқ. Қуйидаги генотипга эга бўлган товуқларнинг ўрганилаётган белги бўйича фенотипини аниқланг.
1) AABB; 2) AABb; 3) AaBb; 4) Aabb; 5) aaBb; 6) aabb


102-масала*. Ёнғоқсимон тожли товуқлар баргсимон тожли хўрозлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган жўжаларнинг 1/4 қисми ёнғоқсимон тожли, 1/4 қисми гулсимон тожли, 1/4 қисми нўхатсимон тожли ва 1/4 қисми баргсимон тожли бўлган. Чатиштириш учун олинган товуқ ва хўрозларнинг ҳамда жўжаларнинг генотипини аниқланг.
Дигетерозиготали ёнғоқсимон тожли товуқ ва хўрозлар чатиштирилса, кейинги авлодда олинган жўжалар тож шакли бўйича қандай фенотипларга эга бўлади?
Масаланинг ечилиши:
Белги Ген
Ёнғоқсимон тож A ва B генларининг ўзаро таъсири
Баргсимон (оддий) тож aabb
Масаланинг шартига кўра олинган паррандалар тўртта фенотипни ҳосил қиладиган бўлса ва баргсимон тожли хўрозлар битта гамета ҳосил қиладиган бўлса, товуқлар дигетерозигота бўлиб, 4 хил гамета ҳосил қилишлари керак:
ёнғоқсимон тож баргсимон (оддий) тож
P ♀ AaBb X ♂ aabb
g AB, Ab, aB, ab ab
F1 AaBb - 1/4 ёнғоқсимон тож
Aabb - 1/4 гулсимон тож
aaBb - 1/4 нўхатсимон тож
aabb - 1/4 баргсимон тож

ёнғоқсимон тож ёнғоқсимон тож


P ♀ AaBb X ♂ AaBb
g AB, Ab, aB, ab AB, Ab, aB, ab
F 1 1. AABB - 1
2. AABb – 2 AˍBˍ 9 ёнғоқсимон тож
3. AaBB - 2
4. AaBb - 4
5. AAbb - 1 Aˍbb 3 гулсимон тож
6. Aabb - 2
7. aaBB - 1 aaBˍ 3 нўхатсимон тож
8. aaBb - 2
9. aabb - 1 aabb 1 баргсимон (оддий) тож



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling