0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet41/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

126-масала. Оқ патли товуқ ва хўрозлар ўзаро чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган жўжаларнинг 1365 таси оқ патга ва 315 таси рангли патга эга бўлган. Ўрганилаётган белги қандай қонуниятга асосан ирсийланади? Назарий хулосангизни статистик метод ёрдамида изоҳлаб беринг.


127-масала. Оқ патли товуқлар бошқа бир зотга мансуб оқ хўрозлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган жўжаларнинг ҳаммаси оқ патли бўлган. F1 товуқ ва хўрозлари чатиштирилганда эса F2 да олинган жўжаларнинг 13/16 қисми оқ патли ва 3/16 қисми қора патли бўлган. Ўрганилаётган белгининг ирсийланиш қонуниятини ва барча товуқ ҳамда хўрозларнинг генотипини аниқланг, нима учун F2 да 13 : 3 нисбатда ажралиш кетиш сабабини тушунтиринг. F1 товуқлари рецессив оқ патли хўрозлар билан ва гомозиготали қора хўрозлар билан чатиштирилса, кейинги авлодда жўжалар пат ранги бўйича қандай фенотипга эга бўлади?
128-масала. Оқ патли товуқлар қора патли хўрозлар билан чатиштирилиб 170 та жўжа олинган, уларнинг ҳаммаси оқ патли бўлган. F1 да олинган товуқ ва хўрозларнинг ярми ўзаро чатиштирилганда, улардан олинган жўжаларнинг 593 таси оқ патли ва 152 таси қора патли бўлган. F1 да олинган товуқлар дастлабки олинган қора хўрозлар билан чатиштирилганда эса олинган жўжаларнинг 145 таси оқ ва 144 таси қора бўлган. Олинган натижаларни изоҳланг, товуқ ва хўрозларнинг генотипини аниқланг.


129-масала. Фермада мавжуд оқ товуқлар бошқа бир фермадан келтирилган хўрозлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган жўжаларнинг 75% и оқ патли ва 25% и қора патли бўлган. Қора патли жўжалар кейинги йили вояга етиб, улар ўзаро чатиштирилганда олинган жўжаларнинг 75% и қора патли ва 25% и оқ патли бўлган. Чатиштириш учун олинган барча товуқ ва хўрозларнинг ҳамда чатиштиришлардан кейин олинган жўжаларнинг генотипини аниқланг. Ўрганилаётган белгининг ирсийланиш қонуниятини тушунтириб бериш мумкинми?


130-масала. Фермада оқ патли товуқлар қора патли хўрозлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда 8088 та жўжа олинган бўлиб, улардан 5055 таси оқ ва 3033 таси қора патли бўлган. Чатиштириш учун олинган товуқ ва хўрозларнинг генотипини аниқланг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling