0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet49/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

154-масала. Фараз қилайлик, сули ўсимлигида дон массаси уч жуфт аллел бўлмаган генларга (A1, A2 ва A3) боғлиқ. Унинг битта гомозиготали нави 4 г, иккинчиси эса 10 г дон берса, уларни чатиштирилганда олинган F1 ва F2 ўсимликларида дон массаси қанчадан бўлади?


155-масала. Маккажўхори ўсимлигида поянинг узунлиги тўрт жуфт полимер ген орқали белгиланади. Шу генларнинг генотипда рецессив ҳолатда бўлиши поя узунлигининг 40 см бўлишини, уларнинг доминант гомозигота ҳолатда бўлиши эса 320 см бўлишини таъминлайди. Қуйидаги генотипга эга жўхори ўсимликлари чатиштирилса, ота-она ўсимликларнинг ҳамда F1 ва F2 да олинган ўсимликлар бўйининг ўртача узунлигини аниқланг: A1A1A2A2A3A3a4a4 x a1a1a2a2a3a3A4A4.


156-масала*. Одамларда терининг қора ранги уч жуфт доминант ноаллел генлар томонидан, оқ ранги эса уч жуфт рецессив аллеллар томонидан бошқарилади. Бу полимер генлар кумулятив эффектга эга. Агар қора рангли африкалик негр европалик қизга уйланса, уларнинг оиласида туғиладиган болалар – мулатларнинг тери ранги жигарранг бўлади.
оқ танли негр, қора танли
P ♀ a1a1a2a2a3a3 X ♂ A1A1A2A2A3A3
g a1a2a3 A1A2A3
F1 A1a1A2a2A3a3 – мулат, териси жигарранг.
Агар шундай мулат йигит оқ танли қизга уйланса, уларнинг болаларида тери ранги қандай бўлади?
Масаланинг ечилиши:
оқ танли негр, қора танли
P ♀ a1a1a2a2a3a3 X ♂ A1a1A2a2A3a3
g a1a2a3 A1A2A3, A1A2a3, A1a2A3, a1A2A3,
A1a2a3, a1A2a3, a1a2A3, a1a2a3
F2 A1a1A2a2A3a3 – мулат, териси жигарранг
A1a1A2a2a3a3 - териси оч жигарранг
A1a1a2a2A3a3 - териси оч жигарранг
a1a1A2a2A3a3 - териси оч жигарранг
A1a1a2a2a3a3 - териси буғдой ранг
a1a1A2a2a3a3 - териси буғдой ранг
a1a1a2a2A3a3 - териси буғдой ранг
a1a1a2a2a3a3 - териси оқ ранг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling