0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 188-масала.
- 189-масала.
- 190-масала*.
187-масала. Одамларда тер безининг йўқлиги рецессив белги сифатида наслдан-наслга ўтади. Уни таъмин этувчи ген X хромосомада жойлашган. Бу белги бўйича соғлом йигит отаси касал, онаси эса соғлом қизга уйланди. Бу янги оилада туғиладиган ўғил ва қиз болаларнинг тер безига эга бўлмаслик эҳтимоли қандай?
188-масала. Отаси кўк кўз, дальтоник бўлган жигарранг кўз аёл кўк кўз, рангларни нормал ажрата оладиган кишига турмушга чиққан. Бу оилада эслатилган белгилар бўйича қандай фарзандлар туғилиш эҳтимоли бор? 189-масала. Ўрта денгиз аҳолиси орасида анемия турларидан бири – талассемия билан касалланиш кузатилади ва уни таъмин этувчи ген аутосомада жойлашган. Бу геннинг доминант аллели бўйича гомозиготалик соғломликни, гетерозигота ҳолати кучсизроқ касалланишни (кичик талассемия) ва рецессив гомозиготалик кучли касалланишни (катта талассемия) белгилайди. Катта талассемия болаларда одатда ўлимга олиб келади. Дальтоник, кичик талассемия билан касалланган аёл рангларни нормал ажратадиган, лекин кичик талассемия билан касалланган эркакка турмушга чиққан. Бу оилада эслатилган белгилар бўйича қандай фенотипли болаларнинг туғилиш эҳтимоли бор? 190-масала*. Дальтоник ва қон группаси AB бўлган эркак рангларни нормал ажратувчи ва I қон группали аёл билан турмуш қурган. Аёлнинг отаси дальтоник ва A қон группасига эга. Бу оилада иккита бола туғилган: рангларни нормал ажратувчи ва A қон группасига эга қиз ҳамда рангларни нормал ажратувчи ва B қон группали ўғил бола. Бу оиланинг шажарасини тузиб, барча оила аъзоларининг генотипини кўрсатинг. Дальтоник фарзандларнинг туғилиш эҳтимоли қандай? Болалар ота-онасининг қон группасига эга бўладими? Масаланинг ечилиши: Белги Ген дальтоник d рангларни нормал ажратиш D I қон группа OO II қон группа AA ёки AO III қон группа BB ёки BO IV қон группа AB Бу оила аъзоларининг шажарасини тузамиз: ранг. нормал дальтоник ажратувчи II қон группа I қон группа ранг. нормал дальтоник ажр. I қон группа IV қон группа ранг. нормал ранг. нормал ажратувчи, ажратувчи, II қон группа III қон группа Аёлнинг ота-онаси: рангларни нормал дальтоник, ажр., I қон группа III қон группа P ♀ XDXD OO X ♂ XdY AO g XDO XdA, XdO, YA, YO F1 XDxd AO – ♀ рангларни нормал ажратади, II қон группа XDXd OO – ♀ рангларни нормал ажратади, I қон группа рангларни нормал дальтоник, ажр., I қон группа IV қон группа P ♀ XDXd OO X ♂ XdY AB g XDO , XdO XdA, XdB, YA, YB F2 XDxd AO – ♀ рангларни нормал ажратади, II қон группа XDXd BO – ♀ рангларни нормал ажратади, III қон группа XDY AO – ♂ рангларни нормал ажратади, II қон группа XDY BO – ♂ рангларни нормал ажратади, III қон группа Xdxd AO – ♀ дальтоник, II қон группа XdXd BO – ♀ дальтоник, III қон группа XdY AO – ♂ дальтоник, II қон группа XdY BO – ♂ дальтоник, III қон группа Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling