Машғулот режаси Ёруғликнинг нормал дисперсияси ва унинг таҳлили


Download 1.67 Mb.
bet1/5
Sana17.02.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1207689
  1   2   3   4   5
Bog'liq
8-маъруза

VIII. Мавзу: Ёруғликнинг дисперсияси.Нормал ва аномал дисперсия. Ёруғлик дисперсиясининг классик назарияси

Машғулот режаси

1.Ёруғликнинг нормал дисперсияси ва унинг таҳлили.

2.Ёруғликнинг аномал дисперсияси ва унинг таҳлили.

3.Дисперсия ҳодисасининг классик назарияси.

4.Асосий хулосалар.

5.Таянч сўзлар.

6.Назорат саволлари.

Ушбу мавзугача электромагнит тўлқиннинг фазода ёки муҳитда тарқалиши билан боғлиқ айрим қонуниятларни кўриб чиқдик.

Ушбу мавзугача электромагнит тўлқиннинг фазода ёки муҳитда тарқалиши билан боғлиқ айрим қонуниятларни кўриб чиқдик.

Мазкур мавзуда ва кейинги айрим мавзуларда электромагнит тўлқин нурланишининг муҳит атом ёки молекулалар билан ўзаро таъсирлашув жараёнидаги ҳодисаларни таҳлил қилишга ўтамиз. Жумладан, бугунги машғулотимизда кўриб чиқиладиган ёруғликнинг дисперсия ҳодисаси.

Ёруғлик нурининг муҳитта тарқалиши давомидаги синдириш кўрсаткичнинг муҳитга тушаётган ёруғлик нурининг тўлқин узунлигига боғлиқлик қонуниятини характерлайдиган физик каталликка ёруғликнинг дисперсияси дейилади - n = ʄ (λ).

Электромагнит тўлқин тарақалаётган муҳитнинг хоссаларига қараб дисперсия икки турга бўлинади: машғулот режасига тегишли маълумотларнинг таҳлилига ўтамиз.

1.Ёруғликнинг нормал дисперсияси ва унинг таҳлили.

1.Ёруғликнинг нормал дисперсияси ва унинг таҳлили.

Дисперсия – муҳитга тушаётган электромагнит тўлқиннинг ўзгаришига мос келган синдириш кўрсаткичини ўзгаришини характерлайдиган физик катталикка айтилади.

(1)

Синдириш кўрсатичининг муҳитга

тушаётган ёруғлик нури тўлқин

узунлигига боғлиқлиги 1-расмда

ифодаланган қонуният билан ўзгарса

бундай дисперсия нормал дисперсия

дейилади.

 

1-расмнинг таҳлилига асосан:

1-расмнинг таҳлилига асосан:

  • Ёруғликнинг нормал дисперсияси кузатилганда синдириш кўрсаткичи тўлқин узунлигининг ошиб бориши билан монотон камайиб боради (талабага савол билан мурожаат қилинади муҳитнинг синдириш кўрсаткичининг абсолют қиймати камаядими).
  • Муҳитга кичик тўлқин узунлигидаги ёруғлик нури тушса n – катта, аксинча ката тўлқин узунликдаги ёруғлик нури тушса n – кичик.
  • Нормал дисперсияга характерли бўлган физик қонуиятларидан бири λ нинг маълум қийматида - λ чегар қийматга ўтганда λ ошиши билан n нинг камайиш тезлиги секинлашади. Бу ҳодиса λ нинг бинафша чегарасидан λ нинг қизил нур чегарасига ўтишида (чегарасида) кузатилади.

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling