0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet60/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

195-масала. Сариқ, силлиқ донли маккажўхори ўсимликлари оқ, буришган донли ўсимликлар билан чатиштирилган. Лекин, дурагай чатиштириш ўтказилишига қарамай, F2 да олинган ўсимликларнинг 75 % и сариқ, силлиқ донли ва 25 % и оқ, буришган донли бўлган. Тажриба такрорланиб, кўп миқдордаги ўсимликлар ўрганилганда ҳам натижа ўзгармаган. Нима учун F2 да назарий жиҳатдан фенотип бўйича 9:3:3:1 нисбатда эмас, балки 3:1 нисбатда ажралиш кетган? Сабабини тушунтиринг.


196-масала. Гомозиготали сариқ, буришган донли маккажўхори ўсимликлари оқ, силлиқ донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 ўсимликлари сариқ, силлиқ донли бўлган, F2 да эса олинган ўсимликларнинг 1/4 қисми сариқ, буришган; 2/4 қисми сариқ, силлиқ ва 1/4 қисми оқ, силлиқ донли бўлган, яъни F2 да дон ранги ва шакли бўйича 1:2:1 нисбатда ажралиш кетган. F1 дурагайлари бошланғич ҳар икки ота-она ўсимликлар билан қайта чатиштирилса, олинган ўсимликлар дон ранги ва шакли бўйича қандай нисбатга эга бўлади? Ўрганилаётган F1, F2, FB, ота-она ўсимликларининг генотипини аниқланг.


197-масала. Сариқ, силлиқ донли маккажўхори ўсимликлари оқ, буришган донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да дон ранги бўйича хилма-хиллик кузатилган. Бунда олинган ўсимликларнинг 46 % и сариқ, силлиқ; 46% и оқ, буришган; 4 % и сариқ, буришган ва 4 % и оқ, силлиқ донли бўлган. Чатиштириш учун ва чатиштиришдан кейин олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.


198-масала. Сариқ, силлиқ донли маккажўхори ўсимликлари оқ, буришган донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 45,5 % и сариқ, силлиқ; 45,5 % и оқ, буришган; 4,5 % и сариқ, буришган ва 4,5 % и оқ, силлиқ донли бўлган. Барча ўсимликларнинг генотипини аниқланг.


199-масала. Маккажўхори ўсимлигида доннинг сариқ рангда бўлишини таъмин этувчи доминант A гени ва доннинг силлиқ шаклда бўлишини таъмин этувчи доминант B гени битта хромосомада бириккан ҳолда жойлашган. Улар орасидаги масофа 12 кроссинговер бирлигига тенг деб олсак, қуйидаги генотипга эга бўлган ўсимликлар қандай типдаги гаметаларни ҳосил қилади? Уларнинг нисбати фоиз ҳисобида қандай бўлади?
A B
═══
a b



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling