0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet62/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

203-масала*. A ва B генлари бўйича дигетерозиготали дрозофила пашшалари рецессив гомозиготали пашшалар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда 43,5 % Aabb ; 43,5 % aaBb; 6,5 % AaBb ва 6,5 % aabb генотипга эга пашшалар олинган. Шу генларнинг хромосомада қайси тартибда жойлашганлигини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
масаланинг шартига кўра, Aabb ва aaBb генотипли пашшалар энг кўп бўлгани учун улар нормал гаметаларнинг қўшилишидан, AaBb ва aabb генотипли пашшалар эса кам миқдорда бўлгани учун уларни кроссовер гаметалар билан нормал гаметаларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган, дейиш мумкин. Шунга кўра, A ва B генлари бўйича дигетерозиготали пашшаларнинг генотипини қуйидагича ёзиш мумкин:
A b
═══
a B
Бундай ҳолда олинган натижани қуйидагича ифодалаш мумкин:
A b a b
P ♀ ═══ X ♂ ═══
a B a b

A b A B A B


═══ → ═×═ → ═══
a B a b a b

A b a B A B a b a b


g ───, ───, ───, ─── ───

A b а B A B a b


FB ═══; ═══; ═══; ═══.
a b a b a b a b
43,5% 43,5% 6,5% 6,5%
нормада кроссинговер натижасида


204-масала. Дрозофила пашшасида тананинг кулранг бўлишини таъмин этувчи A гени ва қанотнинг калта бўлишини таъмин этувчи b гени ўртасидаги масофа 12,4 кроссинговер бирлигига тенг деб фараз қилайлик. Дигетерозиготали кулранг танали, узун қанотли пашшалар рецессив қора танали, калта қанотли пашшалар билан чатиштирилса, кейинги авлодда олинадиган рекомбинант пашшаларнинг миқдорини аниқланг.


205-масала. Қуёнларда жуннинг холдор бўлиши бир хил рангли бўлиши устидан ва жуннинг нормал бўлиши ангор (майин) бўлиши устидан тўлиқ доминантлик қилади. Холдор, нормал жунли қуёнлар бир хил рангли, майин жунли қуёнлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган қуёнчаларнинг 26 таси холдор, майин жунли; 144 таси бир хил рангли, майин жунли; 157 таси холдор, нормал жунли ва 23 таси бир хил рангли, нормал жунли бўлган. Ўрганилаётган белгилар қандай ирсийланади? Чатиштиришдан олинган натижани генетик жиҳатдан изоҳланг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling