0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet61/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

200-масала. Маккажўхори ўсимлигининг дигетерозиготали сариқ, силлиқ донли ўсимликлари гомозиготали рецессив оқ, буришган донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда 16,2 % оқ, силлиқ донли ва сариқ, буришган донли рекомбинант ўсимликлар олинган. A ва B генлари орасидаги масофа қандай кроссинговер бирлигига тенг?


201-масала. Дрозофила пашшасида тананинг кулранг бўлиши (A) қора бўлиши (a) устидан, қанотнинг узун бўлиши (B) калта бўлиши (b) устидан тўлиқ доминантлик қилади. A ва B генлари битта хромосомада жойлашган бўлиб, уларнинг аллеллари - a ва b генлари шу хромосоманинг гомологида жойлашган. Кулранг танали, узун қанотли дигетерозиготали пашшалар ўзаро чатиштирилса, кейинги авлодда олинадиган пашшаларнинг генотипи ва фенотипи қандай бўлади? Уларнинг нисбати-чи? Дигетерозиготали пашшалар рецессив қора танали, калта қанотли пашшалар билан чатиштирилса, кейинги авлодда олинган пашшаларнинг генотипи ва фенотипи қандай бўлади?


202-масала*. Тажрибаларда маккажўхори ўсимлиги донининг ранги ва шаклини таъмин этувчи A ва B генлари ўртасидаги масофа хромосомада 4,6 кроссинговер бирлигига тенг эканлиги аниқланган. Қуйидаги генотипга эга бўлган ўсимликлар қандай типдаги гаметаларни ҳосил қилади ва уларнинг нисбати фоиз ҳисобида қандай бўлади?
A B
═══
a b
Масаланинг ечилиши:
A B A B a b
═══ = ─── , ─── (кроссинговерсиз)
a b
A B A b A b A b a B
═══ → ═×═ → ═══ = ─── , ─── (кроссинговер натижасида)
a b a B a B

Маккажўхори ўсимликлари дигетерозиготали бўлганлиги учун айрим ҳужайраларда гомологик хромосомалар ўртасида кроссинговер кетиши натижасида улар тўрт типдаги гаметаларни ҳосил қилади:


A B a b A b a B
─── , ─── (нормал) ва ─── , ─── (кроссовер)
Хромосомада A ва B генлари орасидаги масофа 4,6 кроссинговер бирлигига тенг бўлгани учун кроссовер гаметаларнинг миқдори ҳам 4,6% га тенг бўлади
A B a b
ёки ─── типдаги гаметалар 47,7 % ни, ─── типдаги гаметалар ҳам 47,7%
A b a B
ни, ─── типдаги гаметалар 2,3 % ни ва ─── типдаги гаметалар 2,3 % ни ташкил қилади.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling