0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 202-масала*.
200-масала. Маккажўхори ўсимлигининг дигетерозиготали сариқ, силлиқ донли ўсимликлари гомозиготали рецессив оқ, буришган донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда 16,2 % оқ, силлиқ донли ва сариқ, буришган донли рекомбинант ўсимликлар олинган. A ва B генлари орасидаги масофа қандай кроссинговер бирлигига тенг?
201-масала. Дрозофила пашшасида тананинг кулранг бўлиши (A) қора бўлиши (a) устидан, қанотнинг узун бўлиши (B) калта бўлиши (b) устидан тўлиқ доминантлик қилади. A ва B генлари битта хромосомада жойлашган бўлиб, уларнинг аллеллари - a ва b генлари шу хромосоманинг гомологида жойлашган. Кулранг танали, узун қанотли дигетерозиготали пашшалар ўзаро чатиштирилса, кейинги авлодда олинадиган пашшаларнинг генотипи ва фенотипи қандай бўлади? Уларнинг нисбати-чи? Дигетерозиготали пашшалар рецессив қора танали, калта қанотли пашшалар билан чатиштирилса, кейинги авлодда олинган пашшаларнинг генотипи ва фенотипи қандай бўлади? 202-масала*. Тажрибаларда маккажўхори ўсимлиги донининг ранги ва шаклини таъмин этувчи A ва B генлари ўртасидаги масофа хромосомада 4,6 кроссинговер бирлигига тенг эканлиги аниқланган. Қуйидаги генотипга эга бўлган ўсимликлар қандай типдаги гаметаларни ҳосил қилади ва уларнинг нисбати фоиз ҳисобида қандай бўлади? A B ═══ a b Масаланинг ечилиши: A B A B a b ═══ = ─── , ─── (кроссинговерсиз) a b A B A b A b A b a B ═══ → ═×═ → ═══ = ─── , ─── (кроссинговер натижасида) a b a B a B Маккажўхори ўсимликлари дигетерозиготали бўлганлиги учун айрим ҳужайраларда гомологик хромосомалар ўртасида кроссинговер кетиши натижасида улар тўрт типдаги гаметаларни ҳосил қилади: A B a b A b a B ─── , ─── (нормал) ва ─── , ─── (кроссовер) Хромосомада A ва B генлари орасидаги масофа 4,6 кроссинговер бирлигига тенг бўлгани учун кроссовер гаметаларнинг миқдори ҳам 4,6% га тенг бўлади A B a b ёки ─── типдаги гаметалар 47,7 % ни, ─── типдаги гаметалар ҳам 47,7% A b a B ни, ─── типдаги гаметалар 2,3 % ни ва ─── типдаги гаметалар 2,3 % ни ташкил қилади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling