0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Белгиларнинг бириккан ҳолда ирсийланиши ва кроссинговер
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 194-масала*.
Белгиларнинг бириккан ҳолда ирсийланиши ва кроссинговер.
193-масала*. Қуйидаги генотипга эга бўлган организмлар ҳосил қиладиган гаметалари бўйича қандай фарқ қилади? A B A B A b 1) ═ ═ ; 2) ═══ ; 3) ═══ a b a b a B Масаланинг ечилиши: Бу масалада берилган уччала организм ҳам генотип бўйича дигетерозиготали, лекин улар бир-биридан генларнинг хромосомаларда қандай тартибда жойлашганлиги билан ва шунга кўра ҳосил қиладиган гаметаларининг генотипи ҳамда уларнинг типлари билан фарқ қилади. A B A B A b a B a b 1) ═ ═ - ─ ─; ─ ─; ─ ─; ─ ─ ёки AB, Ab, aB, ab типдаги гаметаларни a b ҳосил қилади. Чунки A ва B генлари бошқа-бошқа хромосомаларда жойлашган. A B A B a b 2) ═══ = ─── ; ─── типдаги, яъни фақат икки типдаги (агар A ва B a b генлари орасида, гомологик хромосомалар ўртасида кроссинговер кетмаса) гаметаларни ҳосил қилади. A b A b a B 3) ═══ = ─── ; ─── типдаги гаметаларни ҳосил қилади. a B 194-масала*. Маккажўхори ўсимлигида доннинг сариқ бўлиши (A) оқ бўлиши (a) устидан ва доннинг силлиқ шакли (B) буришган шакли (b) устидан тўлиқ доминантлик қилади. A ва B генлaри битта хромосомада жойлашган. Уларнинг рецессив аллеллари a ва b шу хромосоманинг гомологида жойлашган. Сариқ, силлиқ донли ўсимликлар оқ, буришган донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 ва F2 да ўрганилаётган белгилар бўйича қандай генотип ва фенотипга эга бўлган ўсимликлар олиш мумкин? F1 ўсимликлари оқ, буришган донли ўсимликлар билан чатиштирилса, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг генотип ва фенотипи қандай бўлади? Масаланинг ечилиши: 1) P ♀ сариқ, силлиқ Х ♂ оқ, буришган A B a b ═══ ═══ A B a b A B a b g ─── ─── A B F1 ═══ - сариқ, силлиқ a b 2) P ♀ сариқ, силлиқ Х ♂ сариқ, силлиқ A B A B ═══ ═══ a b a b A B a b A B a b g ───, ─── ─── , ─── A B A B A B a b F2 ═══ ═══ ═══ ═══ A B a b a b a b 3 сариқ, силлиқ 1 оқ, буришган 3) P ♀ сариқ, силлиқ Х ♂ оқ, буришган A B a b ═══ ═══ a b a b A B a b a b g ───, ─── ─── A B a b FB ═══ ═══ a b a b 1 сариқ, силлиқ 1 оқ, буришган Сариқ, силлиқ донли маккажўхори ўсимликлари оқ, буришган донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да фақат сариқ, силлиқ донли ўсимликлар олинади. F2 да эса F1 ўсимликлари дигетерозиготали бўлишига қарамасдан 3:1 нисбатда сариқ, силлиқ ва оқ, буришган донли иккита фенотипик синфларга оид ўсимликлар олинади. Бунга сабаб, A ва B генларининг битта хромосомада бириккан ҳолда жойлашганлигидир. F1 ўсимликлари оқ, буришган донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, агар A ва B генлари орасида кроссинговер кетмаса, FB да 1:1 нисбатда сариқ, силлиқ ва оқ, буришган донли ўсимликлар олинади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling