0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 178-масала.
- 179-масала.
- 180-масала.
177-масала. Энди тухумдан чиққан жўжаларнинг жинсини бирданига аниқлаб бўлмайди. Чунки, уларнинг жинсидан дарак берувчи ташқи белгилар ҳали яхши ривожланмаган бўлади. Патнинг қора ёки чипор бўлишини таъмин этувчи ген X хромосомада жойлашганлиги эътиборга олинса, жўжаларнинг жинсини вақтлироқ аниқлаш учун белгиларнинг жинс билан бириккан ҳолда ирсийланиши ҳодисасидан фойдаланиш мумкинми?
178-масала. Чипор товуқлар қора хўрозлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган жўжаларнинг 1/2 қисми чипор ва 1/2 қисми қора патли бўлган. Жўжаларнинг жинси аниқланганда чипор патли жўжаларнинг ҳаммаси хўроз ва қора патлиларнинг ҳаммаси товуқ бўлиб чиққан. Чатиштириш учун олинган товуқ ва хўрозларнинг ҳамда жўжаларнинг генотипини аниқланг. 179-масала. Канарейкаларда патнинг яшил бўлишини B ва жигарранг бўлишини b генлари таъминлайди. Ҳар икала ген X хромосомада жойлашган. Яшил рангли нар канарейкалар жигарранг патли мода канарейкалар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган канарейкаларнинг 50% и нар ва 50% и мода бўлган. Ҳар қайси жинсга мансуб қушларнинг 50% и яшил ва 50% и жигарранг бўлган. Чатиштириш учун олинган ва чатиштиришдан кейин олинган канарейкаларнинг генотипини аниқланг. 180-масала. Канарейкаларда патнинг яшил бўлишини белгиловчи B гени ва жигарранг бўлишини таъминловчи b гени жинс билан бириккан ҳолда наслдан - наслга ўтади. Бошида кокилнинг бўлишини белгиловчи C гени ва кокилсизликни белгиловчи c генлари аутосомада жойлашган. 1) яшил, кокилли канарейка хўрози жигарранг, кокилсиз канарейкалар билан чатиштирилганда, F1, F2 ва ҳар иккала FB да қандай натижа олиш мумкин? Тескари чатиштириш ўтказилса-чи? 2) яшил, кокилсиз канарейка хўрози жигарранг, кокилли макиён билан чатиштирилганда қуйидаги натижа олинган: 1 та жигарранг, кокилли хўроз; 1 та жигарранг, кокилсиз; 2 та яшил, кокилли макиён канарейкалар олинган. Ота-она канарейкаларнинг генотипини аниқланг. 3) ҳар иккала ота-она канарейкалар яшил, кокилли бўлган. Уларнинг иккита жўжасидан биттаси яшил, кокилли хўроз ва биттаси жигарранг, кокилсиз макиён бўлган. Ота-она канарейкаларнинг генотипини аниқланг. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling