0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet65/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

211-масала. Тригетерозиготали (AaBbCc) организмларни таҳлилий чатиштириш натижасида олинган далилларни генетик таҳлил қилинг.
ABC = 81 AbC = 129
abC = 2 Abc = 381
aBC = 372 ABc = 2
aBc = 120 abc = 73
Генлар орасидаги масофа ва хромосомада генларнинг жойлашиш тартибини аниқланг.


212-масала. Иккита тажрибада тригетерозиготали организмлар орасида таҳлилий чатиштириш ўтказилган бўлиб, уларда қуйидаги натижалар олинган:
1) ABc = 290 2)ABC = 84
AbC = 37 ABc = 76
aBc = 39 AbC = 82
ABC = 151 Abc = 78
abc = 147 aBC = 86
Abc = 20 aBc = 74
aBC = 21 abC = 82
abC = 288 abc = 80
Ҳар икки тажрибада олинган натижаларни генетик таҳлил қилинг.


213-масала. AaBbCc генотипли ўсимликларда таҳлилий чатиштириш ўтказилганда қуйидаги натижа олинган:
AbC = 104 aBC = 5
abc = 180 Abc = 5
aBc = 109 abC = 191
ABc = 221 ABC = 169
Олинган натижани генетик жиҳатдан таҳлил қилинг.


214-масала. A, B, C генлари битта бирикиш гуруҳида жойлашган. A ва C генлари ўртасида олинадиган рекомбинантлар миқдори 38 % ни, B ва C генлари ўртасидаги рекомбинантлар миқдори 20 % ни ташкил қилса, қандай миқдорларда генотиплар ҳосил бўлади? Хромосомада бу генлар қандай тартибда жойлашади?


215-масала. A, B, C, D генлари битта бирикиш гуруҳида қуйидаги масофаларда жойлашган: A ва B генлари орасидаги масофа 36 морганид, A ва C генлари орасидаги масофа 20 морганид, A ва D генлари орасидаги масофа 10 морганид. Юқорида келтирилган генларнинг хромосомада жойлашиш тартибини аниқланг ва хромосома харитасини тузинг.


216-масала. Икки вариантда тригетерозиготали (AaBbCc) организмлар билан таҳлилий чатиштириш ўтказилган. Олинган натижаларни генетик таҳлил қилинг. Генлар орасидаги масофани ҳамда генларнинг хромосомада жойлашиш тартибини аниқланг.
№ 1 № 2
ABC = 19 ABC = 55
ABc = 40 ABc = 49
AbC = 289 AbC = 51
Abc = 150 Abc = 50
aBC = 148 aBC = 53
aBc = 291 aBc = 56
abC = 37 abC = 48
abc = 21 abc = 52


217-масала. Икки вариантда тригетерозиготали организмлар билан таҳлилий чатиштириш ўтказилган. Олинган натижаларни генетик таҳлил қилинг. Генлар орасидаги масофани ҳамда генларнинг хромосомада жойлашиш тартибини аниқланг.
№ 1 № 2
ABC = 42 ABC = —
ABc = 38 ABc = 3
AbC = 41 AbC = 46
Abc = 39 Abc = 68
aBC = 43 aBC = 72
aBc = 37 aBc = 48
abC = 40 abC = 2
abc = 45 abc = 1
218-масала. Уоррен паррандаларда генларнинг бириккан ҳолда ирсийланишини ўрганиш учун патларнинг секин ривожланишини таъмин этувчи S гени ва патнинг кумушсимон рангда бўлишини таъмин этувчи T генига эга бўлган паррандаларни шу белгилар бўйича рецессив бўлган хўрозлар билан чатиштирган. F1 да олинган товуқларни рецессив гомозиготали хўрозлар билан қайта чатиштириб, қуйидаги натижани олган:
ST = 211; St = 14; sT = 68; st = 283.
Уоррен бўйича кроссинговер фоизини аниқланг.


219-масала. Маккажўхорининг ёввойи типи ҳар учта ген бўйича рецессив гомозиготали (баргнинг жигарранг томирланиши – bm; алейроннинг қизил ранги – p; ўсимтанинг сарғиш ранги – v) бўлган форма билан чатиштирилиб олинган F1 дурагайлари рецессив форма билан қайта чатиштирилди ва қуйидаги натижа олинди:
bm+ p+ v+ = 232 bm p+ v+ = 77
bm+ p v = 84 bm p v+ = 194
bm+ p+ v = 201 bm+ p v+ = 40
bm p+ v = 46 bm p v = 235
Генлар орасидаги масофани аниқлаб, хромосома харитасини тузинг.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling