Оригинал препарат – бу илк бор синтезланган, ўсимлик хомашёларидан ажратиб олинган ёки бошқа усуллар билан олинган битта ёки бир нечта субстанциялар комбинацияси асосида тайёрланган дори воситасидир. Улар клиник олди ва клиник синовлардан ўтган бўлиб, терапевтик фаоллиги ва безарарлиги исботланган бўлиши керак. Кўп ҳолларда ушбу ишланмаларга фирмалар томонидан патент олинади.
Генерикларга келадиган бўлсак, бу - оригинал препарат билан бир хил таъсир этувчи моддани бир хил миқдорда сақлаган қайта ишланган ва бозорга оригинал препаратнинг патент муддати тугагандан сўнг чиқарилган дори воситаси, яъни оригинал препаратнинг аналоги. Демак, генерик препарат уни ишлаб чиқарган ёки сотиш ҳуқуқига эга бўлган фирманинг мутлоқ мулки ҳисобланади. Генерик ва оригинал препаратлар қўлланилган ёрдамчи моддаларнинг тури ва миқдори билан фарқланади. Генерик оригинал препаратнинг патент ёки бошқа мутлоқ ҳуқуқ вақти тугагандан сўнг барча чекланмалар тугагандан сўнг сотувга чиқарилиши мумкин. Демак, шу даврдан бошлаб ушбу дори воситасининг технологиясини эгаллаш имконияти бўлган ҳар бир фармацевтик ишлаб чиқарувчи уни бозорга ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга.
Биосимилярлар бошлангич молекулага якин, бирок айнан ухшаш булмаган яьни фарк килувчи молекулани сакловчи биофармацевтик дори-воситалари аналоглари хисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |