0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet46/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

147-масала. Буғдой ўсимлигининг дон ранги бўйича фарқланувчи намуналарини чатиштиришдан олинган натижаларни генетик жиҳатдан изоҳланг:
1. Р қизил донли х оқ донли
F1 3/4 қизил донли : 1/4 оқ донли
2. Р қизил донли х қизил донли
F1 7/8 қизил донли : 1/8 оқ донли.


148-масала*. Жағ-жағ ўсимлигида мевасининг шакли учбурчаксимон ва тухумсимон бўлади. Учбурчаксимон мевали ўсимликлар тухумсимон мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликларнинг ҳаммаси учбурчаксимон мевали бўлган. F2 да эса олинган ўсимликларнинг 15/16 қисми учбурчаксимон мевали ва 1/16 қисми тухумсимон мевали бўлган. Ўрганилаётган белгининг ирсийланишини тушунтириб беринг. F1 да олинган ўсимликларни тухумсимон мевали ўсимликлар билан қайта чатиштирилса, кейинги авлодда қандай мевали ўсимликлар олиш мумкин?
Масаланинг ечилиши:
Учбурчаксимон мевали ўсимликлар тухумсимон мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда F1 да учбурчаксимон мевали ўсимликларнинг олиниши, меванинг учбурчаксимон шакли тухумсимон шакли устидан доминантлик қилишини кўрсатади. F2 да 15:1 нисбатда ажралиш кетиши эса F1 ўсимликларининг дигетерозиготалилигидан далолат беради. Шунга кўра, ўрганилаётган белгининг ирсийланишини қуйидагича изоҳлаш мумкин:
учбурчаксимон тухумсимон
P ♀ A1A1A2A2 X ♂ a1a1a2a2
F1 A1a1A2a2 - учбурчаксимон

учбурчаксимон учбурчаксимон


P ♀ A1a1A2a2 X ♂ A1a1A2a2
g A1A2, A1a2, a1A2, a1a2 A1A2, A1a2, a1A2, a1a2
F 2 1. A1A1A2A2 - 1 учбурчаксимон
2. A1A1A2a2 - 2 учбурчаксимон
3. A1a1A2A2 - 2 учбурчаксимон
4. A1a1A2a2 - 4 учбурчаксимон 15 учбурчаксимон
5. A1A1a2a2 - 1 учбурчаксимон
6. A1a1a2a2 - 2 учбурчаксимон
7. a1a1A2A2 - 1 учбурчаксимон
8. a1a1A2a2 - 2 учбурчаксимон
9. a1a1a2a2 - 1 тухумсимон 1 тухумсимон
Жағ-жағ ўсимлигида мевасининг учбурчаксимон шаклда бўлиши аллел бўлмаган доминант генларнинг ўзаро таъсирига боғлиқ. Мева учбурчаксимон бўлиши учун генотипда шу доминант генлардан биттаси бўлса кифоя.
F1 ўсимликлари тухумсимон мевали ўсимликлар билан чатиштирилса, қуйидаги натижани олиш мумкин:
учбурчаксимон тухумсимон
P ♀ A1a1A2a2 X ♂ a1a1a2a2
FB A1a1A2a2 , A1a1a2a2 , a1a1A2a2 , a1a1a2a2
3 учбурчаксимон 1 тухумсимон



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling