8-маъруза. Бўғимоёқлилар (Arthropoda) типи. Хелицералилар (Chelicerata) кенжа типи Режа
Download 27.25 Kb.
|
8-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар
- Нафас олиши.
8-маъруза. Бўғимоёқлилар (Arthropoda) типи. Хелицералилар (Chelicerata) кенжа типи Режа: Хелицералиларнинг умумий белгилари. Қиличдумлиларнинг тузилиши ва вакиллари. Ўргимчаксимонларнинг умумий тузилиши. Ўргимчаксимонларнинг классификацияси. Таянч тушунчалар: педипалпа, хелицера, бошкўкрак, эпикутикула, ўргимчак бези, жигар, остийлар, коннектива, протоцеребрум, тритоцеребрум, дейтоцеребрум, малпиги найлари, гемолимфа, трахея, Хелицералиларнинг танаси бошкўкрак ва қориндан иборат. Бошкўкрак еттита бош ва кўкрак бўғимларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Унда 6 жуфт, баъзан 7 жуфт бир шохли оёқлар жойлашган. Қорин бўлимида оёқлари ўзгариб кетган ёки бутунлай ривожланмаган. Айрим вакилларининг қорни олдинги ва кейинги бўлимларга бўлинган бўлади. Аттеннула ва бош бўлаги (акрон) нинг йўқлиги билан хелицералилар бошқа бўғимоёқлилардан фарқ қилади. Бошкўкракнинг биринчи жуфт оёқлари озиқни майдалаш ва эзиш вазифасини бажарадиган хелицерага, иккинчи жуфти эса сезиш ва баъзан тутиш вазифасини бажарадиган педипальпаларга айланган. Одатда педипальпаси бошқа юриш оёқларига жуда ўхшаб кетади. Ўргимчаксимонлар (Аrаchnidа) синфи. Ўргимчаксимонлар ўргимчаклар, солпугалар, чаёнлар, сохта чаёнлар, пичанўрарлар, қилоёқлилар, каналар туркумларига бўлинади. Уларнинг типик вакили бутли ўргимчак ҳисобланади. Ўргимчаксимонлар кенг тарқалган ва ҳар хил муҳитда яшашга мослашган бўғимоёқлилар бўлиб, ҳозирги вақтда уларнинг 60000 дан ортиқ тури бор. Кўпчилик ўргимчакларнинг танаси бош-кўкрак ва қориндан иборат икки бўлимга бўлинади. Лекин булар орасида танаси яхлит бўлган каналар ҳам бор. Ўргимчаклар ўпкаси ёки ҳаво ўтказувчи махсус найчалар трахеялари ёрдамида нафас олади. Юриш оёқлари 4 жуфт бўлади. Бош қисмидаги оёқ пайпаслагичлари сезиш вазифасини бажаради. Уларнинг мўйловлари ва мураккаб фасеткали кўзлари бўлмайди. Кўриш органи бир неча жуфт оддий кўзчалардан иборат. Бутли ўргимчакнинг қорин бўлими юмалоқ ва силлиқ бўлади, унинг орқа томонида оқиш рангли бутсимон чизиғи бор Қорнининг кейинги учида тўр ҳосил қиладиган уч жуфт сўгаллари бор. Сўгалларга тўр безларининг учи очилади. Улардан чиқадиган суюқлик ҳавода тез қотиб, тўр ҳосил қилади. Ўргимчак орқа оёқлари ёрдамида бу ипларнинг ҳаммасини бир-бирига қўшиб, битта умумий ипга айлантиради. Тўрни урғочи ўргимчаклар тўқийди. Бунинг учун у дастлаб бир жойдан нурсимон равишда чиқадиган йўғон иплар тортади; кейин уларнинг ҳар бирини ингичка ип билан ҳалқа шаклида айлантириб ўраб чиқади. Бутли ўргимчакнинг тўри буталар, дарахт шохлари орасида кўп учрайди. Тўрнинг шакли ер юзасига нисбатан тик жойлашган ғилдиракка ўхшайди. Ўргимчак тўрнинг бир четида ўлжасини пойлаб туради. Ўлжа тўрга тушганида махсус сигнал иплари бу тўғрида хабар беради. Буни сезган ўргимчак ўлжасига ташланади ва уни ип билан ўраб олади. Кейин ўлжасининг танасига ўткир хелисераларини санчиб, у орқали сўлагини юборади, унинг таркибидаги заҳар ҳашаротни нобуд қилади ва ички органларини эритиб, суюқ ҳолга келтиради. Бир неча муддат ўтгач ўргимчак ўлжасининг танасини сўриб ола бошлайди. Кўп ўтмай ўлжадан пўст қолади. Нафас олиши. Бутли ўргимчак ҳаво кислороди билан ўпка орқали нафас олади. Қорин қисмининг остида бир жуфт нафас тешиклари бор. Тешиклар махсус қопқоқчалар билан ёпилган. Ўпкаси бир жуфт халтачага ўхшаш бўлиб, унда баргсимон майда ўсимталар бор. Бу ўсимталарнинг юпқа девори орқали газлар алмашинуви содир бўлади. Ўпкалардан ташқари, қорин қисмидаги ҳаво ташувчи тармоқланган найчалар, яъни трахеялар ҳам нафас олиш органи вазифасини бажаради. Бу найчаларнинг ҳаво кирадиган тешикчалари (стигмалар) бўлади. Улар ўргимчак қорин қисмининг остки томонига яқин жойлашган. Download 27.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling