Фалангалар (Sоlifugае). Улар иссиқ мамлакатларда кенг тарқалган. Ўрта Осиё, Қрим ва Кавказда кўпроқ учрайди. Танаси анча йирик (5-7 см га етади). Бош-кўкрак билан қорин қисми ўртасида 2 та эркин бўғими бор. Қорин қисми 10 та бўғимдан иборат. Гавдаси қўнғир рангда бўлиб, усти ўсиқ тукчалар билан қопланган. Фалангалар йиртқич ҳашаротлар билан озиқланади, баъзан кичик калтакесакларга ҳам ҳужум қилиши мумкин. Уларнинг заҳар безлари бўлмайди. Лекин жуда яхши ривожланган ва хитиндан иборат тишчаларга эга бўлган жағлари хелисерларида қолиб кетган оқсил (гўшт) қолдиқлари чириб, ўлимтик заҳарга айланиши мумкин. Агар фаланга одамларнинг терисини жағлари ёрдамида тишласа, бу заҳар қонга ўтиб, организмни заҳарлаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |