0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet75/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

263-масала. и-РНК молекуласи таркибидаги нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида синтезланадиган оқсил молекуласи занжирида аминокислоталар қандай тартибда жойлашишини ёзинг.
а) Г У Ц Г А Ц А А Г У Ц А Г Ц Ц Ц А А;
б) Г А Ц Г У У Г Г А А А А Г Г А Ц А А;
в) А Ц А У Ц А Ц Ц Ц У А Ц А А Ц Г Ц А.


264-масала. Оқсил молекуласида аминокислоталар қуйидаги тартибда жойлашган:
а) валин – глицин – лейцин – гистидин;
б) треонин – триптофан – серин – аланин;
в) лизин – метионин – валин – пролин;
г) аланин – лейцин – лизин – треонин.
Шу оқсил молекулаларини кодловчи и-РНК молекуласи нуклеотидларини аниқланг.


265-масала. Геннинг бир қисми нуклеотидларнинг қуйидаги тартибидан ташкил топган: Т Т Г Т Ц Г Ц А Т Г А Г Г Г Г Т Т Т
Бу занжирда 10-нуклеотид ёки 11-нуклеотид ионлаштирувчи нур таъсирида тушиб қолган бўлса, кодланадиган аминокислоталарнинг тартиби қандай ўзгаради?


266-масала. Генетик кодлардан фойдаланган ҳолда қуйидаги триплетлар ёрдамида қандай аминокислоталар кодланишини аниқланг:
а) ГТА; б) ААГ; в) ЦАА; г) УЦГ; д) АГУ; е) ААА.


267-масала. Оқсил молекуласининг бошланишини кодловчи ДНК молекуласи занжирида нуклеотидлар қуйидагича жойлашган:
А Т Г Г Т Т Г А Г Г Г Т Т Т Ц. Оқсил молекуласи занжирида аминокислоталарнинг жойлашиш тартибини аниқланг.


268-масала. Оқсил таркибини 400 та аминокислота ташкил қилади. ДНК занжирида иккита нуклеотид орасидаги масофа 3,4 Å га тенг эканлигини билган ҳолда шу оқсилни синтезлашга жавобгар геннинг узунлигини аниқланг.


269-масала. Глюкагон оқсили (ошқозон ости безининг Лангерганс оролчаларида ишлаб чиқариладиган гормон, бу гормон қонда глюкоза миқдорининг ошишига ҳамда жигарда гликогеннинг парчаланишига таъсир кўрсатади) молекуласининг бошланишида қатнашувчи аминокислоталарнинг кетма-кетлиги қуйидагича: треонин – серин – аспарагин – тирозин – серин – лизин – тирозин… Шу оқсил молекуласида аминокислоталарнинг жойлашиш тартибини белгиловчи ДНК занжиридаги нуклеотидлар кетма-кетлигини аниқланг.


270-масала. Рибонуклеаза оқсили занжирида аминокислоталарнинг жойлашиш тартиби қуйидагича: лизин – глутамин – треонин – аланин – аланин – аланин – лизин… . Бу оқсил синтезига жавобгар ген молекуласида нуклеотидларнинг жойлашиш тартиби қандай?


271-масала. Ўроқсимон анемия билан касалланган одамда гемоглобиннинг тўртинчи полипептидида аминокислоталарнинг кетма-кетлиги қуйидагича:
валин – гистидин – лейцин – треонин – пролин – валин – глутамин кислота – лизин. Касалликка олиб келувчи гемоглобиннинг тўртинчи полипептидини кодловчи ДНК қисмидаги ўзгаришни аниқланг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling