1 -амалиёт ер сайёрасининг физик тавсифи: шакли, ҳажми, вазни


Download 45.96 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi45.96 Kb.
#1565863
1   2
Bog'liq
1 Амалиёт

Ер массаси ва зичлиги


Сайралар массаси муҳим аҳамиятга эга: у сайёрани Қуёш системасидаги ўрнини ва ривожланиш жадаллигини аниқлайди.
Ернинг массаси учун қуйидаги қиймат аниқланган -5,976х1024 кг.
Ер ҳажмини билсак уни зичлигини ҳисоблаш мумкин. Ернинг умумий ўртача зичлиги 5517 кг/м3 , ёки 5,517 г/см3.
Ер юзига яқин жойлашган тоғ жинслари зичлиги 2,7 г/см3 ташкил этади. Бу кўрсаткич Ернинг ўртача зичлигидан кам экан. Чуқурикга қараб Ернинг зичлиги ошиб борар экан. Ядрода зичлик 14,4 г/см3 бўлиши аниқланган.
Хозирги кунга қадар деярли барча “Ер физикаси”га оид уқув қўлланмалари ва дарсликлдарида Ернинг асосий ўртача таркибини қуйидагича ифодалашади:
Fe-32%, O-30%, Si-15%, Mg-14%, Ер қобиғининг ўртача таркиби эса - O-46,6%, Si-25,8%, Al-7,7%, Fe-6,6%. Шу билан бирга, хамма муаллифлар ядро темир-никелли деб қабул қилишган эди, чунки юқолри зичлик ва Ернинг урта қисмларида оғир элементлар мавжудлиги сабабларини тушунтираолишмас эди. Лекин ҳамма космик жинсларни қатламланишини уларни глобал ривожланиш хусусиятлари билан боғликлигини инкор этишмас эди.
Хозирги кунда Ернинг ўзгача таркиби тўғрисида ва юқори зичликни сабаблари тўғрисида янги маълумотлар олинган (Н.В.Ларин, 2005). Бу маълумотларни негадир кўпчилик кўрмаганга олиб келмоқда. Биз сизлар билан ана шу янги маълумотларни батафсиллроқ кейинги бўлимларда кўриб чиқамиз. Бу ерда қисқа қилиб фақат Ернинг янги таркибидаги асосий элементлар қийматларини келтириб ўтамиз (жадвалга қаранг)



Элементлар

Атом хажм %

Оғирлиги %

Кремний

19,5

45

Магний

15,5

31

Темир

2,5

12

Кальций

0,9

3

Алюминий

1,0

2

Натрий

0,7

1,5

Кислород

0,6

1,0

Углерод

0,03–0,3

0,03–0,3

Олтин гугурт

0,01–0,1

0,03–0,3

Азот

Менее 0,01

Менее 0,01

Водород

59

4,5



Ер ядросининг юқори зичлиги – водород ҳисобига бўлиши кўрсатилган. Бу масалага биз кейинги маърузаларда қайтамиз ва батафсилроқ ёритиб берамиз.
Download 45.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling