1 -амалиёт ер сайёрасининг физик тавсифи: шакли, ҳажми, вазни


Download 45.96 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi45.96 Kb.
#1565863
  1   2
Bog'liq
1 Амалиёт


1 -АМАЛИЁТ


Ер сайёрасининг физик тавсифи: шакли, ҳажми, вазни


Ер
Ер Қуёшдан узоқлиги бўйича 3-планета ҳисобланади, Қуёшдан ўртача узоқлиги 149,6 миллион километр. Ер ҳажми ва массаси жиҳатидан катта сайёралар ичида бешинчи ўринда туради. Ер ҳаёт борлиги билан Қуёш системасида бошқа сайёралардан фарқ қилади. Ер уч қобиққа иборат - ядродан, мантиядан ва Ер пўстлоғи (литосфера) дан иборат. Ер пўсти чўкинди, гранит ва базалт қатламларидан иборат. Планетамизнинг экваториал радиуси 6378 километр, қутбда 6356 километрдир. Ер пўстинг ўртача қалинлиги 33 км ва Мохорович чегараси дейилади. Ер пўстини тадқиқ этиш учун шу кунгача энг чуқур қудуқ Россиянинг Кола ярим оролида 12 км чуқирликкача бурғи қудуғи бурғиланган.
Ер, Қуёш атрофида секундига 30 километр тезлик билан ҳаракатланиб, 365,24 кунда бир марта тўла айланиб чиқади. Яна Ер ўз ўқи атрофида 23 соату 56 минуту 4 секундда тўла айланиб чиқади. Бундан ташқари Ер Қуёш билан бирга Галактика марказига нисбатан ҳам айланади, галактик айланиш даври 200 млн. йилга яқин вақтга тенг, ҳаракатнинг ўртача тезлиги 250 км/сек. Шундай қилиб бир йилда тўрт фаслнинг планетамизда кузатилишининг сабаби, ер ўқининг орбита текислигига 66,50 оғиши билан тушунтирилади.
Ернинг ўртача зичлиги 5,5 г/см3 - га тенг бўлиб, массаси тахминан 6·1024 килограммдир ва бу Қуёш массасининг 1/330000 қисмига тенг.


Ернинг шакли ва ҳажми



Расм. Ер шакли

Геоид грекчадан олинган “geoeides” – ер “eidos” – шакл деган маънони англатади.


Ер шакли ва катталик ўлчамлари

Ер шакли деганда тинчланиб турган денгиз ва океан юзасини фикрий давомида ҳосил бўлган геометрик жинс назарда тутилади. Бу шакл шар эмас, эллипсни қисқа ўқи атрофида айланиши туфайли ҳосил бўлган эллипсоид шаклига яқин деб қабул қилинган. Ер шаклини геоид деб номлашган. Геоид юзасининг ҳар бир нуқтасида Ер тортиш кучи йўналиши перпендикуляр жойлашган бўлади, ва бундай юза – сатҳли юза деб номланади. Айни шу юза геоид жинсининг шаклини ифода этади.




1.5-расм. Чўзинчоқ эллипсоид




1.6-расм. Ялпоқ эллипсоид




Рис.1.7. Ер эллипсоиди (a-катта яримўқ, b –кичик яримўқ)

Катта ярим ўқ a = 6 378 245 м


Кичик ярим ўқ b = 6 356 863 м
Ўқлар узунлиги орасидаги фарқ - 21382 м.
Бу фарқ Ернинг ўз ўқи атрофида суткали айланиши туфайли марказга интилиш кучи таъсирида ҳосил бўлган.

Қутбли сиқилиш .


Ер сфероидини умумий сиқилиши 1:300 га яқин бўлиши туфайли, Ер шаклини 6378,11 км радиусли шар деб қабул қилишади.
Ер юзасининг умумий майдони 510 млн. км2 , бундан қуруқлик - 149 млн. км2 (29%), қолгани эса денгиз ва океанлар.




1.8-расм. Ернинг фикрий шакли






1.9-расм. Ернинг асли шакли-геоид




Download 45.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling