1 – амалий иш. Фойдаланувчилар қайд ѐзувини яратиш ва уларни созлаш
Download 35.19 Kb.
|
a11m
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тизим томонидан ўрнатилган фойдаланувчилар қайд ѐзувлари.
1 – АМАЛИЙ ИШ. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ҚАЙД ЀЗУВИНИ ЯРАТИШ ВА УЛАРНИ СОЗЛАШ. Ишнинг мақсади: WINDOWS операцион тизимида фойдаланувчиларнинг қайд ѐзувини яратиш ва созлашда амалий махоратни ўзлаштириш. Амалий ишни бажаришда зарурий воситалар ва ахборот манбалари таъминоти: Ҳар бир тингловчи учун ишчи станция ажратилган компьютер синфи; Маҳаллий (локал) ҳисоблаш тармоғи; Ўрнатилган Windows операцион тизими; 1-, 2- маъруза материаллари. I. АСОСИЙ НАЗАРИЙ ҚИСМ Фойдаланувчилар қайд ѐзувини яратиш ва созлаш Windows фойдаланувчилар маълумотини хавфсизлиги ва конфиденциаллигини таъминловчи янги восита ва дастурларнинг кенг мажмуасини ўз ичига олади ва компьютерда ишлашнинг юқори самарадорлигини оширади. Булар: компьютернинг ҳар бир фойдаланувчи учун қайд ѐзуви ва пароли, компьютернинг блокировка (қамал) қилиш, файл ва папкаларни архив нусхаларини яратиш ва ҳ.к. Фойдаланувчиларнинг қайд ѐзуви ҳақидаги ахборот химояланган маълумотлар базаси – Security Accounts Manager (SAM) да сақланади. Фойдаланувчининг қайд ѐзуви бу – Windows операцион тизимда фойдаланувчинининг тавсифидир. Одатда у ўз ичига, фойдаланувчининг тармоқдаги исми ѐки тизимга киришдаги исми, ҳақиқий исми, пароли, фойдаланувчи аъзо бўлган гуруҳ номи, шунингдек, тизимда ишлашидаги ҳуқуқ ва рухсати ва ундаги ресурслардан эркин фойдаланиши каби барча маълумотларни олади. Windows Professional ва бошқа бир қатор серверларда фойдаланувчилар қайд ѐзуви «Локальные пользователи и группы» - ―Локал файдаланувчилар ва гуруҳлар‖ воситаси орқали бошқарилади. Windows Server да домен назоратчиларида фойдаланувчилар қайд ѐзувини бошқаришда «Active Directory — пользователи и компьютеры» ―Active Directory — фойдаланувчилар ва компьютерлар‖ ойнаси ишлатилади. Тизим томонидан ўрнатилган фойдаланувчилар қайд ѐзувлари. Windows ни ўрнатиш сўнгида имтиѐз ва чеклашлар белгиланганда камида иккита ўрнатилган фойдаланувчилар қайд ѐзуви хосил бўлади. Download 35.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling