1- амалий машғулот. Лойихалаштирилаётган майдон жойлашган худуднинг шархли харитасини тузиш
Download 197.83 Kb.
|
1 amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илим майдони ҳудудини ўрганиб чиқамиз.
1- амалий машғулот. Лойихалаштирилаётган майдон жойлашган худуднинг шархли харитасини тузиш. Шархли харита нима ўзи? Бирор бир ҳудуднинг чегараси (контури), энг асосий йўл ва айрим майдонлар ёки конлар, аҳоли, маҳалла, қишлоқ туширилган харита - шархли харита дейилади. Кузатув харитасида ортиқча объект ва шартли белгилар бўлмайди, геофизикада бирор структурани умумий миқёсда кўриш ва кузатиш учун харита тузилади. Маълумки, харитада турлича кўринишдаги йўллар бўлади, масалан республика чегараси йўли, вилоят чегараси йўли, электр йўллари, темир йўл ва автойўллар бир биридан фарқланади. Қуйидаги расмда йўналиш бўйича Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган, Илим майдони ҳудудини ўрганиб чиқамиз. Илим майдони ҳудудий жойлашувига кўра, Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган. Лойиҳа майдонидан шимоли-ғарбда 40 км узоқликда вилоят маркази Қарши шаҳрида «Ўзбурғунефтгаз» АЖ бошқармаси жойлашган. “Ҳисоролди НГҚЭ” базаси майдондан 40 кмузоқликда жойлашган. Майдон орографик жиҳатидан лалми, чўл тепаликлардан, сочилувчан кам жипслашган қумлардан иборат. Қум майдонлари, ер юзасининг тепаликликлар ўрталарида пастлашган қисмларида учрайди. Ер рельефининг мутлоқ белгиси +420 дан +470 метр оралиғида. Бундай ер рельефи тузилиши автотранспортлар ҳаракатини ва бурғилаш жиҳозларини ташишда қийинчиликлар туғдиради. Майдон сув ресурсларига жуда камбағал, кам дебитли сув қудуқларида тахир-тузли сувлар бўлиб, бу сувларни қудуқларни бурғилаш жараёнида ишлатиш, ювиш суюқликларининг таркибий қисмига салбий таъсир қилади. Шунинг учун қудуқларни бурғилаш ва бошқа технологик жараёнларда сув ишлатилиши учун, яъни бурғилаш ишларини сув билан таъминлашда олдиндан қурилган Қашқадарё – Шўртан сув тармоғининг15 км узунликдаги сув тармоғидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилган. Сувларни юборишда ички ёнув двигателли электр насосларидан фойдаланилади. Техник ишлар учун сув билан таъминлашда махсус қурилган сув қудуқларидан фойдаланилади. Майдон иқлими тез ўзгарувчан ёзи қуруқ, иссиқ ва қиши кам қорли нисбатан совуқ. Ёз ойларида максимал ҳарорат +500С, қиш ойларида эса ўртача минимал ҳарорат – 200С га тенг. Йиллик ёғин миқдори 150 мм дан ошмайди ва улар асосан баҳорда ва қишда тушади. Майдонга тез-тез бўладиган шамоллар ва чанг бўронлари ҳарактерлидир. Шамоллар йўналиши ёзда шимоли-ғарбий ва қишда жанубий-шарқий, «афғон» шамоллари бўлиб туради, уларнинг тезлиги 15-20 м/сек гача етади.. Ўсимлик олами жуда кам ва асосан улар ўтли-кустар турлардан тузилган, ўсимликлар баҳорда тезда сувсизлик натижасида қуриб қолади. Ҳайвонот олами ҳам жуда кам, тулки, бургутлар, каптарлар, қарғалар учрайди, судралувчилар ва ўргимчаклар бор. Аҳоли пунктлари майдонда учрамайди, ён-атрофдаги аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади. Майдондан шимол томонда 17-20 кмузоқликда бир-бирига параллел Тошкент – Китоб темир йўли ва асфальтланган Қарши-Ғузор йўли ўтади, улар катта Тошкент – Термиз йўли билан боғланади. Майдонга олиб борувчи йўлнинг сифати яхши эмас. Ундан йил давомида автотранспорт ҳаракатланиши жуда оғир ва кўпгина қийинчиликларни тўғдиради, айниқса ёмғирли мавсумларда. Қудуқ билан экспедиция базаси оралиғидаги алоқа РРС-1 радио станцияси ёрдамида амалга оширилади. Аҳоли яшайдиган пунктдан масофа узоқ бўлганлиги учун, бурғилаш ишларига хизмат кўрсатиш учун махсус машиналарда юклар Қарши шахридаги «Ўзбурғунефтгаз» АЖ,Ҳисоролди НГҚЭ МЧЖ ва шаҳардаги бошқа корхоналардан автомобиллар ёрдамида ташилади. Қўшни майдонлар анологи Шўртан, Шимолий Шўртан, Янги-Қоратепа, Феруза, Қамаши, Нишон ва бошқа геологик тузилмавий кесимда аниқланган палеозой фундаментига номос ётувчи антропоген, неоген, полеоген, бўр ва юра ётқизиқларидан тузилган. Майдонни чўкинди қобиғи терриген-карбонат сульфатли юра ётқизиғидан, бўр терригенларидан, карбонат-терригенли полеоген ва неоген – тўртламчи ёшидаги континентал ётқизиқларидан тузилган. Лойиҳавий излов-қидирув майдони чўкинди қобиғи геологик тоғ жинслари ва уларнинг қалинлиги қудуқлардан асосан каротаж диаграммаларини интерпретация қилиш ва ушбу кондан қазиб олинган керн (намуна), ҳамда яқин майдонлардан олинган маълумотлардан фойдаланилган. Майдон геологик тузилишида полеозой, мезозой ва кайназойда ҳосил бўлган ётқизиқлар учрайди. ВАЗИФА:Хар бир талаба ўзининг курс иши ёки битирув малакавий иши учун танлаб олган мавзусидаги майдон ёки коннинг шархли харитасини тузиб келиш. Download 197.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling