1 – амалий машғулот сигналларнинг узатиш сатхлари. Логарифмик улчов бирликлари
Download 93 Kb.
|
1-амалий машгулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Топшириқ
- 1.3. Назорат саволлари
- 1.4. Амалий машғулотга якун ясаш
- 1.5. Фойдаланиладиган адабиётлар
- 1.6. Назарий қисм Узатишнинг логарифмик бирликлари
1 – амалий машғулот СИГНАЛЛАРНИНГ УЗАТИШ САТХЛАРИ. ЛОГАРИФМИК УЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ. Машғулотнинг мақсади Сигналларнинг асосий параметрлари ток, кучланиш ва қувватхақида тушунчалар, сигналларни узатиш сатхлари ва уларнинг турларини ўрганиш, уларни ҳисоблаш усулларини ўзлаштириш. 1.1. Топшириқ 1.1.1. Амалий машғулотга тайёрланиш жараёнида қуйидаги ўқув материалларининг, [1] адабиётнинг 1-бўлимини, [3] адабиётнинг 1-бўлимини ўрганиш лозимва келтирилган назорат саволларига тайёрланиш зарур. 1.1.1. Ўзингизга тегишли вариант бўйича берилган топшириқларни бажаринг. Қуйидаги 1.1-жадвалда вариант бўйича дастлабки маълумотлар келтирилган. 1.1.3. Топшириқни бажариш учун қуйидагиларни аниқланг: - Нолинчи нуқтага нисбатан сигналнинг хақиқий сатхинитопинг; Сигналнинг қувват бўйича сатхини топинг; Сигналнинг кучланиш бўйича сатхини топинг; P1 сатхга ва R1 қаршиликга эга бўлган сигналнинг қувват ва кучланиш бўйича сатхини топинг; P1 сатхга эга бўлган сигналнингқувват ва кучланиш бўйича ҳақиқий қийматини топинг. 1.1-жадвал Топшириқ вариантлари
1.3. Назорат саволлари Қандай сигнал турларини биласиз? Сигналларни қандай узатиш сатҳларни биласиз? Сигналнинг қувват, кучланиш ва токи бўйича узатиш сатхлари маълум бўлса, унинг қувват, кучланиш ва ток қийматлари қандай аниқланади? Сигналнинг қувват, кучланиш ва ток қийматлари маълум бўлса, унинг қувват, кучланиш ва ток бўйича узатиш сатхлари қандай аниқланади? Сигналнинг ҳақиқий сатҳи деганда нимани тушунасиз? Сигналнинг нисбий сатҳи деганда нимани тушунасиз? Сигналнинг қандай параметрларини биласиз? Каналнинг хусусиятларини характерловчи сигналнинг қандай параметраларини биласиз? 1.4. Амалий машғулотга якун ясаш Сигналларнинг асосий параметрлари ток, кучланиш ва қувватхақида тушунчалар, сигналларни узатиш сатхлари ва уларнинг турлари ўрганилди. Узатиш сатхларини ҳисоблаш бўйича амалий кўникмалар эгалланди. 1.5. Фойдаланиладиган адабиётлар В.В. Величко, Е.А. Субботин, В.П. Шувалов, А.Ф. Ярославцев. Телекоммуникационные системы и сети. Том 3. Мультисервисные сети. - Москва, Горячая линия – Телеком. 1005. 591 с. Исаев Р.И., Атаметов Р.К., Раджапова Р.Н. Телекоммуникация узатиш тизимлари. -«Фан ва технология», 1011. — 510 бет. Цифровые и аналоговые системы передачи: Учебник для вузов/ В.И. Иванов, В.Н. Гордиенко, Г.Н. Попов, Р.И. Исаев и др.; Под ред. В.И. Иванова.- 1-е изд. –М.: Горячая линия – Телеком, 1003. 1.6. Назарий қисм Узатишнинг логарифмик бирликлари Электр алоқа линиялари узлуксиз равишда хабарларни узатишга мўлжалланган. Умумий холатда хабар бирорта объектнинг холати ҳақидаги маълумотлар йиғиндисидан иборат, шунинг учун узатиш пунктининг охирги абонент аппаратида бирламчи деб аталувчи электрик сигнал шаклланиши ва бу узатиладиган хабарларга мос ҳолда ажратилиши лозим. Қабул қулувчи пунктнинг абонент аппаратида тескари жараён амалга ошади, яъни қабул қилинган бирламчи сигналга мос холда хабар шаклланади. Овозли эшиттириш сигналларини узатишда овоз босимини ўзгартириши хабар ҳисобланади, узатишнинг охирги аппарати - микрофон, қабул қилувчи томонда эса овоз баландлатгичдир. Сигналларни қувват, кучланиш ва ток билан характерлаш мумкин. Бунинг учун электр алоқасида кўпгина ҳисобларни соддалаштириш мақсадида логарифмик характеристикалар (узатиш сатҳлари)дан фойдаланилади. Ўнли логорифмлар асосида ҳисобланган узатиш сатҳлари децибел (дБ), натурал логорифлар асосида ҳисобланган узатиш сатҳлари непер (Нп) деб аталади. Ҳозирги пайтда децибелдан фойдаланилади. Қувват кучланиш ва ток бўйича узатиш сатҳлари қуйидаги формула бўйича аниқланади: , дБ (1.1) бу ерда Рх, Ux, Ix-қаралаётган х нуқтадаги қувват, кучланиш ва токларнинг қийматлари; Р0, U0, I0 -бошланғич деб қабул қилинган қийматлар. дБ ва Нп да ифодаланган узатиш сатхлари ўртасида қуйидаги муносабатлар мавжуд: 1Нп=8,686 8,7 gБ ва 1дБ=0,115Нп. Агар Рх ва Р0 қувват ажратиб чиқадиган қаршиликнинг Zх, Z0 қийматлари маълум бўлса, қувват, кучланиш ва токларни узатиш сатҳлари орасидаги маълумнисбат асосида боғланишларни топиш мумкин: (1.1) (1.3) агар бўлса, рқув=ркуч=рток га тенг. Агар Рхқувват, Ux кучланиш ёки Iх ток катталиклари Р0қувват, U0 кучланиш, I0 токнинг бошланғич катталикларидан катта бўлса, узатиш сатхлари мусбат, акс ҳолда узатиш сатхлари манфий қийматга эга бўлади. Рx=Р0, Ux=U0 ва Ix=I0 бўлган ҳолда юқорида айтилган узатиш сатхлари нол қийматли бўлади. Қувват, кучланиш ёки токнинг логарифмик бирликларидан қуйидаги маълум формулалар билан уларнинг мутлақ катталикларига ўтиш осон: Рx=Р0·10 0,1Рқув мВт , Ux=U0·10 0,05Ркуч В , Ix=I0·10 0,05РтмА. (1.4) Агар қувват, кучланиш ва токнинг бошланғич қийматлари: Р0 =1 мВт, U0=0,775 В ва I0=1,19 мА қабул қилинган бўлса, унда ҳисобланган сатҳлар ҳақиқий деб аталади ва дБқ, дБк ва дБт деб белгиланади. Бу қийматлар 600 Ом қаршиликда ажратиб олинади. Унда ҳисобланган сатҳлар нисбий деб аталади ва дБқ, дБк ва дБт лар билан белгиланади: дБ, дБ, дБ. (1.5) Бундай сатҳлар трактларни узатиш характеристикасини ўлчашда кенг қўлланилади, чунки уларни қийматлари бошидан охирги берилган нуқтагача тракт участкасининг қувват, кучланиш ва ток кучайишига сонли равишда тенгдир. Бунда сатҳларнинг манфий қийматлари берилган участкадаги кучайишга эмас, балки сўнишга мос келади. Канал ва трактларда сигнал ва халақитларни қийматларини меъёрлаштириш учун қувват бўйича нолинчи нуқтага нисбатан сатҳлар (НННС) тушунчаси қўлланилади. Сигнал сатҳидан рқ қувват бўйича сатҳга рқ ўтиш учун трактнинг берилган нуқтасида ўлчов тенглиги қўлланилади: рқ=рқо +рқ. ўлчов (1.6) бу ерда рқ ўлчов - трактнинг берилган нуқтасидаги қувват бўйича ўлчов сатҳи. Қувват бўйича нисбий сатхни акс эттирувчи (1.1) ифодани, қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин: рнқ=рқ-рҳк , (1.7) бу ерда рқ - текширилаётган нуқтадаги қувват бўйича мутлақ сатх варҳқ - ҳисоблаш нуқтасидаги сатх. Қувват бўйича нисбий сатх қувватнинг ўлчаш нуқтасидаги ва ҳисоблаш нуқтаси деб қабул қилинган нуқтадаги мутлақ сатхларининг фарқига тенглиги (1.7) формуладан кўриниб турибди. Кучланиш бўйича нисбий сатхлар ҳам шунга ўхшаш қилиб олинади: рнк=рк-рҳк . (1.8) Download 93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling