1 – Маъруза. Ишлаб чиқаришда, назорат қилиш ва бошқариш жараёнларида хамда илмий изланишларда ўлчашларнинг ахамияти
Download 54.37 Kb.
|
1 – Маъруза
1 – Маъруза. Ишлаб чиқаришда, назорат қилиш ва бошқариш жараёнларида хамда илмий изланишларда ўлчашларнинг ахамияти Режа
Таянч сўзлар: технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимлари, автоматик назорат тизими, технологик жараёнларидаги ўлчашлар. Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш технологик ускуналарининг ишини назорат қилувчи, пухта, тежамли ва хавфсиз ишлашини таъминловчи восита хисобланади. Ишлатилаётган ва янги қурилаётган барча саноат объектлари автоматлаштириш воситалари билан жихозланади. Бу эса ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва сифатли махсулот тайёрлашнинг асосий омилларидан биридир. Технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимларини (ТЖАБТ) яратишнинг асосини автоматик назорат ташкил этади. Бу эса ўз навбатида жараёнлар параметрлари хақида ўлчаш ахборотини олиш, хомашё хамда оралиқ ва тайёр махсулотларни сифат кўрсаткичлари хақида доимий ахборотга эга бўлиш демакдир. Автоматик назорат тизими: бошқаришни хомашё ва махсулот сифати бўйича олиб бориш; ТЖАБТ ларини соддалаштириш; таннархни камайтириш; чидамли, ишончли ва сифатли махсулот олиш имконини беради. Автоматик бошқариш тизимининг илмий асосини метрология ва технологик жараёнлар параметрларини ўлчашнинг физикавий асослари ташкил этади. Ўлчаш воситалари ва ўзгарткичлари унинг техникавий негизини ташкил қилади. Нефтъ ва газни қайта ишлаш, кимё ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, металлургия, энергетика, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш ва бошқа мураккаб корхоналар комплекс автоматлаштириш тизимлари билан жихозланади. Автоматлаштириш тизимлари фундаментал ва амалий фанларнинг сўнги ютуқлари, автоматик ростлаш ва бошқариш назарияси асосида, янги ишлаб чиқилаётган асбоблар, элементлар ва ростлагичлардан фойдаланиб яратилмоқда. Бундай тизимлар параметрларни назорат қилиш, ахборотни ишлаб чиқиш, ростлаш ва автоматик бошқариш, технологик ускуналардан хавфсиз фойдаланиш, жараёнларни оптималлаштириш каби ишларни амалга ошириш имконини беради. Бозор иқтисодиётига ўтиш аввало сифатли ва рақобатбардош махсулот ишлаб чиқишни талаб қилмоқда. Махсулот ва хизмат турлари сифатини жахон стандартларига мос равишда олиб бориш назорат ва ўлчаш воситаларини тўғри танлай билиш, олинадиган ўлчаш натижалари қўйиладиган талабларга мос келиши, чидамли, арзон, қулай турларидан фойдаланишни тақозо этади. "Иссиқлик техникасида ўлчашлар" фани "Ўлчаш, синов ва назорат усуллари ва воситалари" блок фанларидан бири саналиб, унда ўлчаш хақидаги асосий тушунчалар, температура, босим, модда сарфи ва сатҳи хақида, олинадиган сигналларни масофага узатиш, ишлаб чиқариш ҳамда турмушда фойдаланилаётган ўлчаш воситалари ўрганилади. Ўлчаш техникаси юқорида айтиб ўтилганидек илмий-техник тараққиётнинг ва саноатнинг ўсишини асосий омили саналиб моддий харажатларнинг 10-15% ни, нефтни қайта ишлаш, нефткимё, кимё, радиоэлектроника, самолётсозлик ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида умумий харажатларнинг 25% ташкил этади. Жадвалдан кўриниб турибдики босим, температура, моддалар сарфи, сатҳи ва миқдорини ўлчаш умумий ўлчашларнинг 86% ташкил қилар экан. Шунинг учун бу параметрларни ўлчаш усуллари ва воситаларини ўрганиш ўта муҳим ҳисобланади. Буғ ва электр машиналарининг яратилиши ва уларнинг ишлаб чиқаришда қўлланилиши билан боғлиқ бўлган (XVIII-аср) фан техника тараққиётининг биринчи босқичи — ишлаб чиқариш процессларини механизациялаш фазаси бошланади. Лекин, энди одам хар бир станок ва технологик машинага боғланган бўлиб, ундаги ишлаб чиқариш процессларини кузатади (контроль қилади), мехнат предмети параметрларининг мақсадга мувофиқ ўзгариши тўғрисидаги информацияларга ишлов бериб, уларни анализ қилиш йўли билан технологик процессни бошқариш вазифасини бажариб туради. Бу даврда одам ишлаб чиқариш процессининг бошқарувчи элементи бўлиб қолади. Машиналаштирилган ишлаб чиқариш процесслари энди катта тезликларда ўтадиган бўлади, уларнинг узлуксиз ишлайдиган турлари кўпайиб мураккаблашиб боради. Саноат ускуналарининг катталашиб ва кенгайиб бориши, улар катта аниқликда ишлашиниг талаб қилиниши, бошқаришни ташкил қилиш учун эътиборга олиниши керак бўлган информациялар сонининг жуда кўпайиб, мурраклашиб кетишига сабаб бўлди. Бундай шароитда бошқариш функциясини бажарувчи одам бошқариш билан боғлиқ бўлган бир қатор қийинчиликларга дуч келади. Энди у ишлаб чиқариш процессларининг ўтиши тўғрисидаги информацияларга тез ишлов бериб улгуролмайдиган бўлиб қолади. Шу сабабли информациялар асосида ўз-ўзидан одамнинг иштирокисиз ишлайдиган ёрдамчи техник воситаларини яратиш зарурати туғилади. Саноатда қўлланилиши мумкин бўлган энг биринчи техник восита рус механиги И.И. Ползунов томонидан (1765 й.) яратилган. Бу қурилма буғ машинасининг буғ қозонидаги сув сатхи баландлигини бир меъёрда, одам иштирокисиз сақлаб туришига мњлжалланган қурилма эди. Ползунов яратган техник восита (регулятор) туфайли одам қозондаги сув сатхи баландлигини контроль қилиш, агар ундаги сув сатхи баландлиги олдиндан белгиланиб қўйилган сув сатхи баландлигидан камайса - сув қуйиб, ортиб кетганда эса қозонга сув келишини тўхтатиш жараёнини бошқариб туриш функциясини бажаришдан озод бўлди. Энди бу функцияни техник қурилма регулятор бажаради. 1784 йилда инглиз механиги Ж. Уатт иккинчи проблемани хал қилди - буғ машинасининг айланиш тезлигини ростлай оладиган автоматик қурилма регуляторни яратди. Бу икки техник қурилма ёрдамида ўша вақтдаги технологик машиналарининг ишончли ва ўзгармас тезликда ишлаши бир мунча таъминланган эди. Бошқаришнинг автоматлаштирилган системаларини тайёрлашда юқори сифатли автоматика элементлари блоклари, электрон хисоблаш ва бошқариш машиналарининг комплексларини вужудга келтириш катта роль ўйнайди. Улардан унумли фойдаланиш масаласини рационал хал этиш БАС нинг хамма элементларининг техник норматив кўрсаткичларининг давлат стандартлари даражасига кўтаришни талаб қилади. Давлат стандартида техник норматив хужжатлар, БАС ни тузишдаги талаб, қоидалар ва нормалар комплексли берилган бўлади. БАС тайёрлаш сохасидаги хамма ташкилот ва корхоналар шунингдек БАС ни ишлатувчи бошқа сохалардаги хамма ташкилот ва корхоналарнинг унга амал қилиши мажбурийдир. Download 54.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling