"сифат бўйича эксперт-аудитор" - конун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ва текшириш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакаси бўлган мутахассис; (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни тахриридаги хат боши)
"сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органи" - белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатланган маҳсулот ва сифатни бошқариш тизимини баҳолашни сертификатлаштириш органлари топшириғига биноан амалга оширувчи орган; (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни тахриридаги хат боши)
"назорат йўсинидаги текширув" - белгиланган талабларга мувофиқлигини сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш чоғида тасдиқлаш мақсадида сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимини ёки ишлаб чиқаришни, сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини такрорий баҳолаш таомили. (ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни тахриридаги хат боши)
Сертификатлаштиришнинг мақсад ва вазифалари
Сертификатлаштириш:
одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини назорат этиб бориш;
маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобат қила олишини таъминлаш;
мамлакат корхоналари, қўшма корхоналар ва тадбиркорлар халқаро миқёсдаги иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликда ва халқаро савдо-сотиқда иштирок этишлари учун шароит яратиш;
истеъмолчини тайёрловчининг (сотувчининг, ижрочининг) виждонсизлигидан ҳимоя қилиш;
маҳсулот тайёрловчиси (сотувчиси, ижрочиси) таъкидлаган сифат кўрсаткичларини тасдиқлаш мақсадларида амалга оширилади.
Сертификатлаштириш мажбурий ва ихтиёрий тусда бўлади.
Сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Сертификатлаштириш соҳасидаги муносабатлар мазкур Қонун ва унга мувофиқ чиқариладиган Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |