1- маъруза: «Операцион тизимларнинг консептуал асоси»


Ҳисоблаш тизими (компьютер ва тармоқлар) таркиби


Download 226.6 Kb.
bet2/6
Sana31.01.2024
Hajmi226.6 Kb.
#1818825
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Operatsion tizimlarning konseptual asosi OT kengaytirilgan mashina va resurslarni boshqaruvchi sifatida. OT asosiy funksiyalari. (1)

1.1. Ҳисоблаш тизими (компьютер ва тармоқлар) таркиби. Ҳисоблаш тизими таркиби конфигурация деб аталади. Одатда ҳисоблаш техникасининг аппарат ва дастурий воситалари алоҳида олиб ўрганилади. Шунинг учун ҳам мос равишда ҳисоблаш тизимлари аппарат конфигурацияси ва дастурий конфигурацияси алоҳида олиб ўрганилади.
Бундай бўлиниш ахборот технологиялари учун муҳим аҳамиятга эгадир, чунки кўп холларда алоҳида олинган масала ечимини ҳам аппарат, ҳам дастур воситалари ёрдамида таъминлаш мумкин.
Аппарат таъминоти.
Ҳисоблаш тизимларининг аппарат таъминоти таркибига, аппарат конфигурацияни ташкил этувчи қурилма ва асбоблар киради. Замонавий компьютер ва ҳисоблаш мажмуа (комплекс)лари блок-модулли конструкция (тузилиш)дан иборат. Маълум ишларни бажаришга зарур бўлган аппарат конфигурацияни тайёр блок ва қисмлардан йиғиб олиш мумкин.
Қурилмаларнинг, марказий процессорга (Central Processing UNIT, CPU) нисбатан жойлашишига қараб ташқи ва ички қурилмаларга ажратамиз.
Ташқи қурилмалар, қоида бўйича, маълумотларни киритиш ва чиқариш қурилмаларидир, уларни одатда периферик қурилмалар деб ҳам аталади. Бундан ташқари маълумотларни узоқ сақлашга мўлжалланган қурилмалар ҳам ташқи қурилмаларга киради.
Алоҳида блок ва қисмлар орасидаги келишувчанлик, биргаликда ишлашдаги мосланувчанлик, аппаратли интерфейс деб аталувчи ўтиш аппарат-мантиқий қурилмалари ёрдамида бажарилади. Ҳисоблаш техникасидаги аппарат интерфейсига белгиланган стандартлар протоколлар дейилади. Шундай қилиб, протокол – бу қурилма яратувчилари томонидан, бу қурилманинг бошқа қурилмалар билан муваффақиятли ва келишилган ҳолда биргиликда ишлаши учун, ишлаб чиқиладиган техник шартлар мажмуасидир.
1.2. Дастурий таъминот таркиби
Дастур – буйруқларнинг тартибланган кетма-кетлигидир. Компьютер учун тузилган ҳар дастур вазифаси – аппарат воситаларни бошқаришдир. Биринчи қарашда дастурнинг қурилмалар билан хеч қандай боғлиқлиги йўқдек кўринади, яъни масалан, дастур киритиш қурилмларидан маълумот киритишни ва чиқариш қурилмаларига ҳам маълумот чиқаришни талаб қилмаса ҳам, барибир унинг иши компьютернинг аппарат қурилмаларини бошқаришга асосланган.
Компьютерда, дастурий ва аппарат таъминот, доимо узилмас алоқада ва узлуксиз боғланишда ишлайди. Биз бу икки категорияни алоҳида кўриб чиқаётганимизга қарамасдан, улар орасида диалектик алоқа мавжудлиги ва уларни алоҳида кўриб чиқиш шартли эканлгини эсдан чиқармаслик керак.

Расм 1.1.
Компьютерлар ва ҳисоблаш тизимларининг дастурий таъминоти тузилишини дастурий конфигурация деб ҳам аталади. Дастурлар орасида худди компьютернинг физик қисмлари орасидаги каби ўзаро алоқа мавжуд. Аксарият кўпгина дастурлар, қуйироқ даражадаги бошқа дастурларга таяниб ишлайди. Бундай боғланиш дастурлараро интерфейс дейилади. Бундай интерфейс (мулоқот) нинг мавжудлиги техник шартлар ва ўзаро алоқа қоидаларига асосланган бўлса ҳам, амалда у дастурий таъминотни ўзаро алоқада бўлган бир нечта сатҳлар (даража)ларга тақсимлаш билан таъминланади. Дастур таъминоти сатҳлари пирамида тузилишига эгадир. Ҳар бир кейинги сатҳ олдинги сатҳлар дастурий таъминотига таянади. Бундай ажратиш, ҳисоблаш тизимининг дастурларни ўрнатишдан бошлаб, то амалда эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатишгача бўлган иш фаолиятининг ҳамма босқичлари учун қулайдир. Шунга алоҳида этибор бериш керакки, ҳар бир юқоридаги сатҳ бутун тизимнинг функционаллигини оширади. Масалан, асос дастурий таъминоти сатҳига эга бўлган ҳисоблаш тизими кўп функцияларни бажара олмайди, аммо у тизимли дастурий таъминотни ўрнатишга имкон беради, яъни шароит яратади.
Асос дастурий таъминоти. Дастурий таъминотнинг энг қуйи сатҳи-асос дастурий таъминотидан иборатдир. Бу таъминот асос аппарат воситалари билан алоқага жавоб беради. Қоида бўйича, асос дастурий воситалари бевосита асос қурилмалари таркибига киради ва доимий хотира деб аталадиган махсус микросхемаларда сақланади. Дастур ва маълумотлар доимий хотира (ДХ) микросхемаларига уларни ишлаб чиқиш вақтида ёзилади ва уларни ишлаш жараёнида ўзгартириш мумкин эмас.
Амалда, ишлатиш вақтида асос дастурий воситаларини ўзгартириш зарурияти келиб чиқса, ДХ микросхемаси ўрнига қайта дастурлаш имконига эга бўлган доимий хотира қурилмасидан фойдаланилади. Бу холда ДХ мазмунини ҳисоблаш тизими таркибида бевосита ўзгартириш мумкин (бундай технология флеш технология деб аталади), ёки ҳисоблаш тизимидан ташқарида, махсус программатор деб аталадиган қурилмаларда бажарилади.

Download 226.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling