Ўзбекистон Республикасининг бирлашган телекоммуникация тармоғи - Ўзбекистон Республикасининг бирлашган телекоммуникация тармоғи
- Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги қабул қилинган “Телекоммуникация тўғрисида”ги 822-I-сон қонунида Телекоммуникация тармоқларига оид қуйидаги асосий тушунчалари ишлатилади:
-
- – телекоммуникация – симли, радио, оптик ва бошқа электромагнит тизимлардан фойдаланиб сигналлар, белгилар матнлар, тасвирлар, товушлар ёки информациянинг бошқа турларини узатиш, қабул қилиш ёки қайта ишлаш;
– алоқа тармоғи – телекоммуникациялар тармоғи бўлиб, бир ёки бир нечта информацияларнинг турларини узатишни таъминлаш учун телекоммуникациялар воситасининг мажмуасидан иборатдир. - – алоқа тармоғи – телекоммуникациялар тармоғи бўлиб, бир ёки бир нечта информацияларнинг турларини узатишни таъминлаш учун телекоммуникациялар воситасининг мажмуасидан иборатдир.
- – телекоммуникациялар воситалари - электромагнит ёки оптик сигналларни узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш, шакллантириш, коммутациялаш ҳамда уларни бошқариш имконини берадиган техник қурилмалар, ускуналар ва тизимлардир. Телекоммуникациялар воситаларига узатиш тизимлари ва тақсимот тизимлари киради;
- –четки ускуна - абонент қурилмалари телекоммуни-кациялар тармоқлари билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи фойдаланувчиларнинг техник воситалари (телефон, факсимиль, радио-қабул қилувчи ва ҳоказо қурилмалар) киради;
- – абонент линиялари -абонент қурилмаларини информация тақсимоти тизимлари билан алоқани таъминлайди;
- – боғловчи линиялар ёки каналлар -тақсимот тизимлари коммутация тугунлари (КТ) ўртасидаги алоқа линиялари, улар физик зичлаштирилган, радиорелели, сунъий йўлдошли ва ҳоказо бўлиши мумкин;
- – номерлаш тизими - операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчиларнинг четки ускуналари ўртасида номерлашнинг (рақамлар ёки белгилар комбинацияси) тақсимот тартиби ва ўзлаштириш.
-
- Ахборотнинг манбаи ва фойдаланувчиси аввало инсондир. Ахборотнинг уч хил матнли, белгили ва графикли турлари мавжуд. Ҳозирги кунда эса ахборот фойдаланувчиларига нафақат одамлар. балки турли техник қурилмалар (ҳисоблаш машиналари, факслар, шахсий компьютерлар, телефон аппаратлари ва ҳоказо) ҳам фойдаланувчи ҳисобланадилар. Турли хил ахборотларни узатиш учун, Ўзбекистон Республикасининг Ягона Бирлашган Телекоммуникация тармоғига (ЎзРЯБТТ) ташкил этилган бўлиб, бунда турли телекоммуникация тармоқларидан ва қурилмаларидан фойдаланилади. ЎзРЯБТТ нинг таркибий қисмларига автоматик телефон алоқаси (АТСлар), телеграф алоқаси тармоғи, ҳалқоро ва шаҳарлараро алоқаси тармоғи (АМТСлар), узатиш тизимлари (ЛАЦлар), компьютер тармоқлари, рўзномалар саҳифаларини узатиш тармоқлари ва ҳоказо киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |