1-Маъруза. Компьютерлар, инсонлар ва дастурлаш Режа


Download 0.9 Mb.
bet1/8
Sana24.12.2022
Hajmi0.9 Mb.
#1057502
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Maruza


1-Маъруза. Компьютерлар, инсонлар ва дастурлаш
Режа:

  1. Кириш

  2. Дастурий таъминот

  3. Инсонлар

  4. Компьютерлаштирилган фанлар

  5. Компьютерлар оламда

  6. Дастурчиларнинг юксак орзулари


1.1. Кириш
Ҳар бир ўқитиш жараёни каби, дастурлашни ўқитиш товуқ ва тухум дилеммасига бориб тақалади. Биз ишни тезроқ бошлашни истаймиз, аммо бир вақтнинг ўзида нима учун айнан шу мавзуларни танлаганимизни тушунтириб беришни ҳохлаймиз. Биз вақт йўқотишни истамаймиз, шу билан бирга сизни шошилтиришни ҳам ҳоҳламаймиз.
Ушбу мавзу, биз дастурлашда муҳим ва қизиқарли деб ҳисоблайдиган, бизнинг қарашларимизни ифодалайди. Унда биз бир неча ўн йиллар давомида шуғулланаётган ишимизнинг сабаблари келтирилган. Мавзу сизга бизнинг асосий мақсадларимизни ва дастурчилар қандай бўлиши ҳақидаги тушунчани беради. Ушбу мавзуда айрим саволларга жавоб топишга харакат қиламиз. Нима учун дастурлаш диққатга сазовор машғулот ҳисобланади? Бизнинг цивилизациямизда дастурлаш қандай аҳамиятга эга? Дастурчилар келгусида мағрурланиши мумкин бўлган соҳалар? Дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, қўллаш соҳасида қандай масалалар устида бош қотирилмаган? Дастурлаш ахборот технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқишда, компьютер илмлари соҳасида қандай ўринга эга? Дастурчилар нималар билан шуғулланади? Улар қандай маҳоратга эга бўлмоқлари лозим?
Талабалар учун бирор-бир ғоя, услуб ёки дарсликнинг баъзи бобларини ўрганишининг асосий сабабларидан бири имтиҳондан яхши баҳо олиш бўлиши мумкин, аммо бунинг учун юқори мақсад ҳам бўлиши мумкин. Дастурий таъминот ишлаб чиқариш соҳасида ишлаётган шахслар учун бирор-бир ғоя, услуб ёки дарсликнинг баъзи бобларини ўрганишининг асосий сабабларидан бири сифатида ойлик ошириши, лавозимни кўтариш имкониятига эга бўлган бошлиқнинг қувватлаши бўлиши мумкин, аммо бунинг учун бундан ҳам юқорироқ мақсадлар ҳам бўлиши мумкин Агар бизнинг ишимиз оламни яхшироқ қилса, бошқа инсонларга ёрдам берса, биз яхшироқ ишлаймиз. Биз йиллар давомида ечаётган масалаларимиз учун (профессионал мартабаси шулардан ташкил топади) ғоялар ва олий мақсадлар ҳаётий муҳим ҳисобланади.
Цивилизациямиз ҳаётий фаолияти дастурий таъминот билан боғлиқдир. Дастурий таъминотни яхшилаш ва унинг тадбиқи учун янги соҳаларни ахтариб топиш кўп инсонларнинг ҳаётининг яхшиланишига олиб келади. Бунда дастурлаш муҳим аҳамиятга эга.



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling