1-Маъруза. Компьютерлар, инсонлар ва дастурлаш Режа
Download 0.9 Mb.
|
1-Maruza
1.2. Дастурий таъминот
Яхши дастурий таъминот кўзга кўринмайди. Сиз уни ушлаб кўришингиз, оғирлигини ўлчашингиз ёки уришингиз мумкин эмас. Дастурий таъминот — маълум компьютерда бажариладиган дастурлар тўпламидир. Айрим ҳолларда биз ушбу компьютерни ушлаб кўришимиз мумкин, аммо кўпроқ биз ушбу компьютер таркибида бўлган қурилмаларни кўришимиз мумкин, масалан, телефон, фотоаппарат, автомобильни. Биз фақат дастурий таъминот ишининг натижасини қабул қилишимиз мумкин. Дунёда нечта компьютер бор? Балки, миллиарддир. Уларнинг сони инсонлар сонидан кўп. Халқаро телекоммуникация уюшмаси (International Telecommunication Union - ITU) маълумотига кўра 2004 йилда дунёда 772 миллион шахсий компьютерлар мавжуд бўлган, аммо кўпгина компьютерлар ушбу категорияга киритилмаган. Сиз ҳар куни нечта компьютердан фойдаланасиз? Масалан, менинг автомобилимда ўттиздан ортиқ компьютер ўрнатилган, мобиль телефонда — иккита, MP3-плеерда — битта ва яна бири видеокамерада. Бундан ташқари, менда яна ноутбук ва стационар компьютер бор. Контроллернинг кондиционери ҳам оддий компьютер вазифасини ўтайди. Агар сиз замонавий телевизордан фойдалансангиз, унинг ичида ҳеч бўлмаганда битта компьютер топасиз. Битта веб саҳифадан бошқасига ўтиш жараёнида сиз телекоммуникация тизимлари орқали, бир неча минг компьютерлардан (телефон коммутатори, маршрутизатор) ташкил топган, юзлаб серверга уланишингиз мумкин. Кун давомида сиз нечта компьютерга боғлиқсиз? Агар сиз катта шаҳарда яшасангиз, таомга эга бўлишингиз учун, кимдир режалаштириш, траспортировка, маҳсулотларни сақлаш каби ишларни бажариши лозим. Албатта, маҳсулот тарқатиш тармоғини бошқариш, ихтиёрий коммуникация тизимлари каби, компьютерлаштирилган. Агар сизга узоқдаги компьютер билан алоқа керак бўлса, унда трафик ҳам компьютер орқали бошқарилади. Сиз поездда саёҳат қилишни маъқул кўрасизми? Ушбу поезд ҳам компьютерлаштирилган бўлади; айрим поездлар хаттоки машинистсиз юради, бунда поезддаги айрим тизимлар ҳам кўплаб компьютерлардан ташкил топади. Юқорида қайд этилган ҳар бир компьютерда дастурий таъминот ўрнатилган. Ҳар бир дастурий таъминот инсонлар томонидан яратилади. Компьютер томонидан бажарилган дастурнинг ҳар бир сатри маълум маънога эга. Бунда биз юзлаб дастурлаш тилларида ёзилган дастурларнинг миллиардлаб сатрларини назарда тутяпмиз. Буларнинг барчаси тўғри ишлаши учун, инсонлар кўп билимларини қўлладилар. Биз такомиллаштиришни истамаган бирор бир қурилма йўқ. Ҳар бир қурилмани тезроқ ва сифатлироқ ишлайдиган кўринишга олиб келиш, кегроқ имкониятлар ва қувватлар билан таъминламоқ, уни чиройлироқ ва арзонроқ қилиш мумкин. Эҳтимол, бунинг учун дастурлашдан фойдаланишга тўғри келар. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling