1-Маъруза. Компьютерлар, инсонлар ва дастурлаш Режа


Download 0.9 Mb.
bet6/8
Sana24.12.2022
Hajmi0.9 Mb.
#1057502
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Maruza

1.5.4. Тиббиёт
Қуйидаги икки суратда компьютерли аксиал томографиянинг сканери CAT ва компьютер хирургияси учун операция хонаси (роботохирургия деб ҳам аталади) намойиш қилинган.


Уларнинг қайси қисмида компьютер ва дастурий таъминот ҳал қилувчи роль ўйнашини кўриб чиқамиз. Сканерлар— бу асосан компьютерлардир, компьютерлар улардан тарқалган импульсларни бошқаради, аммо олинган ахборот, мураккаб алгоритмлар томонидан ишлов берилиб, тананинг мос қисмини тушунарли уч ўлчамли тасвирга айлантирмагунга қадар, тартибсизликлар келиб чиқади. Компьютер ёрдамида жаррохлик операциясини ўтказиш учун биз янада олға силжишимиз лозим. Шифокорлар ўртасида қайси янги асбоб фойдалироқ эканлиги юзасидан бахслашувлар бўлмоқда. Компьютерли аксиал томографиянинг сканерими? Магниторезонанс томографияли сканерми? Қонни автоматик таҳлил қилувчи аппаратми? Юқори сиғимли ультратовуш қурилмаларми? Шахсий ахборот қурилмаларими? Ушбу “мусобақа”да бемор ҳолати ҳақидаги ёзувларга узлуксиз мурожаатни таъминловчи ускуналар “ғолиб” бўлди.


Бемор касаллик тарихини (у бошидан ўтказган касалликлар, тиббий ёрдам турлари, аллергик реакциялар, наслий муаммолар, соғлиқнинг умумий ҳолати, жорий даволаш ва х.к.) билиш диагностикани осонлаштиради, хатолар эҳтимоллигини камайтиради.


1.5.5. Ахборот
Қуйидаги икки суратда оддий шахсий компьютерлар ва серверлар гурухи тасвирланган.



Биз бежиз диққатимизни аппарат қурилмаларига қаратмадик: дастурий таъминотни кўриш, ушлаш, эшитиш мумкин эмас.Дастур суратини кўрсатиш имкони бўлмагани учун, биз ушбу дастурни бажарадиган ускунани намойиш қиляпмиз. Лекин, дастурий таъминотнинг кўп тури ахборот билан ишлайди. Шундай қилиб, оддий дастурий таъминотни бажарувчи оддий компьютерларнинг оддий қўлланишини кўриб чиқамиз.


Компьютерларнинг бундай қўлланиши ахборотга ишлов бериш деб аталади. Ушбу катта хажмдаги берилганларга қаратилган бўлиб, ахборотни ташкил этиш ва узатиш, ҳамда берилганларнинг улкан массивларини тақдим этиш жараёнларида маълум муаммоларни келтириб чиқаради: фойдаланувчи интерфейси маълумотларга ишлов беришда муҳим аспект ҳисобланади



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling