1-Маъруза. Компьютерлар, инсонлар ва дастурлаш Режа
Download 0.9 Mb.
|
1-Maruza
1.3. Инсонлар
Компьютерлар инсонлар учун ва улар томонидан яратилган. Компьютер универсал қурилма бўлиб, ундан кенг кўламдаги масалаларни ечиш учун фойдаланиш мумкин. Айнан шунинг учун ҳам дастурлар фойда келтиради. Номдор компьютер иловалари ҳақида ўйлаб кўринг. Компьютер қурилмалари, тизимлари дастурий таъминот фрагментини ишлаб чиқишни ўнлаб, юзлаб, хаттоки минглаб инсонлар иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бунда дастурчилар, лойиҳачилар, тестловчилар, аниматорлар, психологлар, маъмурлар, лойиҳа менеджерлари, фойдаланувчи интерфейсини яратувчилар, ускуна таъминоти интерфейсини яратувчилар, сифат бўйича инженерлар, техник топшириқларни ишлаб чиқувчи мутахассислар, дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича менеджерлар, дастурлар кутубхонасини ташкил қилувчи мутахассислар, хавфсизлик хизмати ходимлари кабилар қатнашади. Бунда ягона мураккаблик шундан ташкил топган-ки, яхши дастурий таъминот ишлаб чиқарилишига таъсир этучи барча инсонлар турли таълимга эгалиги, уларнинг турли қизиқишлари ва одатлари мавжудлигини эътиборга олиш лозим. Ушбу инсонларга бизнинг ҳаётимиз сифати, айрим ҳолларда хатто ҳаётимиз ҳам боғлиқ. Ҳеч бир инсон юқорида келтирилган барча вазифаларни бажара олмайди. Биз ҳамма вақт дастурчилар ва дастурлаш ҳақида сўз юритяпмиз, аммо дастурлаш умумий тасвирнинг бир қисмидир. Кема ёки мобил телефонни ишлаб чиқарувчи шахслар ўзларини дастурчи деб ҳисобланмайди. Бундан ташқари, дастурлаш дастурий таъминот ишлаб чиқишнинг муҳим қисми бўлса ҳам, дастурий таъминот ишлаб чиқиш—бу фақтгина дастурлаш эмас.. Шундай қилиб, дастурлаш биз учун нега керак? Балки, моҳир дастурчи бўлмаган ҳолда, сиз уни ўзингизнинг тадқиқотларингизда асосий ускуна сифатида қўлларсиз. Балки, сиз дастурлашни касб қилиб олган ҳолда, ўз ишингизнинг бир қисмига айлантиришингиз мумкин бўлар. Хаттоки, сиз дастурлашни касб қилиб олган ҳолингизда ҳам, дастурлашдан бошқа илмга эга бўласиз. Дастурлаш — ўз ғояларини дастур кўринишида ифодалаш усулидир. Бу масалалар ечишга ёрдам беради. Агар сизнинг ғояларингиз бўлмаса, ечилиши лозим бўлган масалалар бўлмаса, дастурлаш вақтни бекор ўтказиш демакдир. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling