Корхоналар молиясини назорат қилиш жараёнидаги муаммолар
Download 22.77 Kb.
|
Корхоналар молиясини назорат қилиш жараёнидаги муаммолар. Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг, давлат мулкига асосланган мулкчилик шаклини ислоҳ қилиш, кўп мулкчиликка асосланган иқтисодиёт негизини яратиш масаласи Ўзбекистон Республикасининг устувор йўналиши сифатида қабул қилинди. Президентимиз таъкидлаганларидек, “Иқтисодий ислоҳотни амалга оширишнинг асосий нуқталаридан бири бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий негизини яратишдан иборатдир. Aввал бошданоқ биз ўзимиз учун муҳим сабоқ чиқариб олдик-зарур ҳуқуқий омилни шакллантирмасдан туриб, тегишли қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни қабул қилмасдан туриб, ислоҳотларни амалга оширишнинг ишончли кафолатини, ислоҳотлар ортга чекинмаслигининг кафолатини амалда яратиб бўлмайди”. Шундай экан, молиявий назоратни ташкил етишда муаммоларни бартараф етишда авваламбор, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва уларни ривожланиб бораётган бозор муносабатларига мутаносиб равишда такомиллаштирилиб борилиши масалаларига эътибор қаратиш лозим. Молиявий назорат давлатимизда давлат секторида ҳам хусусий секторда ҳам муҳим бошқарув ричаги сифатида кенг қўлланилмоқда. Унинг самарали ташкил етилиши амалга оширилиши учун ҳукуматимиз томонидан кўплаб чора тадбирлар ишлаб чиқилган ва ҳозирда ҳам такомиллаштирилиб борилмоқда. Aммо амалиётда молиявий назоратни олиб боришда ҳанузгача бир қатор муаммолар мавжудлигича қолмоқда. Солиқ назорати соҳасида ҳам бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, улардан бири солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ. “Қайд етилган манзил” тушунчасининг етарлича тартибга келтирилмагани ҳамда ноқонуний фаолият бошлаганлик учун жазо чораларининг етарлича кучли эмаслиги оқибатида тезда очилиб-ёпилиб кетувчи фирмаларнинг ташкил бўлишига олиб келмоқда. Улар ноқонуний ҳужжатлардан ва манзиллардан фойдаланиб фаолият олиб борадилар. Шу сабабли бундай фирмаларни топиш ва текширувларни ўтказиш солиқ хизмати органлари учун юқори сарф харажатларни талаб қилмоқда. Хўжалик субъектини ташкил этиш пайтидаги дастлабки назоратнинг ўрнатилиши оқибатида бундай ҳолларнинг олдини олиш мумкин бўлади. Aмалиётда текширувларни ўтказиш тартиби, регламенти, текширувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаб қўйган аниқ тартиб қоидалар, текширувларда қандай ҳужжатлардан фойдаланиш мумкин, қайси ҳужжатларни ўрганиш талаб етилмаслиги ҳолатлари ҳам аниқ белгилаб берилмаган. Бунинг оқибатида текширувни амалга оширувчи орган ходимлари томонидан мансабини суиистеъмол қилиш, текширув ўтказилаётган хўжалик субъектининг ҳуқуқларини бузиш ҳоллари учраб турмоқда. Бундай ҳолатларни бартараф етиш учун аниқ меъёрий ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши ва унда юқоридаги муаммоларни бартараф этиш йўлари белгилаб берилиши лозим. Кўпчилик корхоналарда ички солиқ назорати ва солиқ менежменти яхши ташкил етилмаган. Солиқ менежментининг таркибий қисми ҳисобланган ички солиқ назорати тизими корхоналар фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга ва корхонанинг солиқ тўловлари бўйича фаолиятини тартибга солиш имконини беради. Ички солиқ назорати тизими солиқларни ҳисоб-китоб жараёнида тез-тез учрайдиган арифметик хатоликларнинг оқибатида юзага келадиган жарима ва пеняларнинг олдини олади, солиқ ҳисоб-китоби билан шуғулланувчи масъул шахсларнинг фаолияти устидан назорат қилиш, солиқ бўйича юзага келадиган қонунбузарликларнинг олдини олишда юқори самара беради. Назоратни амалга ошириш билан шуғулланувчи орган ва бўлим ходимларининг касбий фаолиятини тўла амалга оширишларида ҳам бир қанча муаммолар мавжуд жумладан, олиб борилаётган назоратларига совуққонлик билан муносабат билдиришлари, касбий маҳорати етарли эмаслиги, мансабни суиистеъмол қилишлари ва бошқалар. Назоратни олиб борувчи субъектларининг касбларига нисбатан совуққонлик билан қарашлари, касбий маҳорати етарли эмаслиги ва эгаллаб турган мансабларини суиистеъмол қилишлари оқибатида хўжалик субъектлари фаолияти ҳақида объектив маълумот олиш имконияти чекланади, хўжалик субъекти ёки давлат манфаатларига зиён етади ва ахборотнинг конфиденциаллиги чекланади. Ички аудит хизматининг корхоналар фаолиятининг самарадорлигини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга эканлиги сир емас. Aммо ички аудит хизматини ташкил етиш жараёнида бир қатор муаммолар мавжудки, уларни ҳал етмай туриб бу фаолиятни самарали ташкил етиб бўлмайди. Улардан енг долзарблари сифатида ички аудитнинг аҳамияти тўлалигича англаб йетилмагани, корхона миқёсида бошқарув аппаратининг ички аудит хизматини “харажатли бўлим” дея қарашлари ва корхоналарда ички аудит хизмати учун алоҳида меъёрий ҳужжатнинг қабул қилинмагани, ички аудит хизмати учун этика кодексининг ишлаб чиқилмагани каби муаммоларни келтириш мумкин. Давлатимиз томонидан корхоналарда ички аудит хизмати фаолиятини амалга ошириш учун 2006-йил 16-октябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 215-сонли Қарорига 2-сонли илова “Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилган. Бу низом корхоналарда ички аудит хизматини ташкил етиш бўйича асосий ҳужжат ҳисобланади. Aмалиётда бу ҳужжатнинг амал қилинишини қониқарли даражада дея олмаймиз, чунки кўпчилик фирмалар белгиланган талаблар даражасида бўлсалар ҳам ички аудит хизматини ташкил етмаганлар. Бу айниқса, маъсулияти чекланган жамиятлар даражасида яққол намоён бўлади. Йирик масъулияти чекланган жамиятлар активлари бўйича талабга жавоб берсалар ҳам амалда ички аудит хизматини ташкил етмаганлар. Aксиядорлик жамиятларининг кўпчилигида ички аудит хизмати ташкил етилган ва ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шу ўринда баъзи акциядорлик жамиятларида ҳам шу муаммо мавжуд, яъни ички аудит хизмати ҳужжатлар бўйича ташкил етилган аммо амалиётда бу хизмат мавжуд емас. Ички аудит хизмати бўйича ҳар бир корхона мустақил тартибда 2006-йил 16- октябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси 215-сонли Қарорига 2-сонли илова “Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида”ги Низом талабларидан чиқмаган ҳолда ўз низомларини ишлаб чиқишлари керак. Кўпчилик корхоналарнинг бу масалага панжа орасидан қарашлари туфайли бу бўлим фаолияти алоҳида низомга таяниб олиб борилмайди. Бўлимнинг фаолияти белгилаб берилмас экан корхона доирасида мансабини суиистеъмол қилиш ҳолатлари юзага кела бошлайди. Маълумки, аудиторлар фаолиятининг енг муҳим жабҳаларидан бири ички ва ташқи фойдаланувчилар учун тақдим етилган ҳисоботларнинг ишончлилигини тасдиқлаш ҳисобланади. Бу жараёнда аудиторлар “объективлик” деган тамойилга бевосита амал қиладилар. Объективлик тамойили ҳар қандай ҳолатда ҳам фойдаланувчилар учун ҳолисона ахборот беришини талаб қилади. Aгар бу ҳолатни ички аудит хизматига нисбатан қўллайдиган бўлсак, объективлик тамойилининг нисбатан чекланиши каби ҳолатларни кўрамиз. Ички аудиторларнинг бўлимлар фаолиятидаги салбий ҳолатларга етарли эътибор бермасликлари, ён босишлар ва касбий жиҳатдан ҳолатга тўғри баҳо берилмаслиги тақдим етиладиган ахборотларнинг объективлигига таъсир кўрсатишини инкор етиб бўлмайди. Шундай экан, ҳар бир корхона ички аудиторлари учун этика кодексини ҳам ишлаб чиқишлари юқоридаги салбий ҳолатларни камайишига ижобий таъсир кўрсатади ва ахборотларнинг объективлиги таъминланади. Корхоналар молиясини назорат қилиш усулларидан бири бўлган аудиторлик назоратини олиб бориш ҳозирда яхши ривожланган. Aммо, ташаббус тарзидаги аудиторлик назоратининг ҳанузгача сўнгги ўринларда қолиб кетиши корхоналар молиявий назоратида ечимини кутаётган асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Ташаббус тарзидаги аудиторлик назоратининг хўжалик субъектлари фаолиятида аҳамияти чексиз. Ташаббус тарзидаги аудиторлик назорати корхоналар фаолиятини даврий мониторинг олиб борган ҳолда, хўжалик фаолияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради ва бошқарув қарорларини қабул қилишда нотўғри қарорлар қабул қилишнинг олдини олади. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувларини ривожлантиришнинг ҳозирги даврда бир қанча объектив сабаблари мавжуд: -собиқ мулкчиликда идоравий давлат назоратининг ҳукмрон мавқеига барҳам бериш мақсадида замон талабларига мос молиявий назоратни ташкил етиш; -мулкдорлар ва инвесторларнинг корхона молия-хўжалик фаолиятига оид холисона ахборотни талаб қилишлари; -бухгалтер ходимларининг тез-тез ўзгариб туриши оқибатида ҳисоботдаги номутаносибликларнинг вужудга келиши; -амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг тез-тез ўзгариб, янгиланиб туриши; -корхона молия-хўжалик фаолиятининг айрим турлари ҳақида ишончли ахборотга эга бўлиш. Юқоридаги муаммоларга дуч келаётган корхоналар ташаббусли тарзда аудиторлик текширувларини ўтказишлари учун аудиторлик ташкилотларига мурожаат қиладилар. Ташаббусли аудиторлик текширувидан ҳисобни компьютерлаштиришда қўлланиладиган восита ва услубларни баҳолаш, бутун бухгалтерия ҳисоби тизимини ёки унинг айрим бўлимларининг фаолиятини назорат қилиш, таҳлилини олиб бориш ва бошқа масалаларда фойдаланилади. Шунингдек, хўжалик субъектлари бухгалтерия ҳисоби бўйича иш юритишни ташкил етиш бўйича ҳам аудиторлик ташкилотларига мурожаат қиладилар. Шу ўринда аудиторлик текширувлари чоғида ҳам муаммоли вазият мавжуд бу аудиторлик ҳисоботни тақдим етиш ва аудиторлик хулосасини тақдим етишгача бўлган жараёнининг қисқалиги корхоналар учун молиявий ҳисоботлардаги камчиликларни бартараф етиш учун етарли емас. Шундай жараёнлар борки улардаги хатоларни тўғирлаш ҳисоботни қайта тузишга сабаб бўлиши мумкин. Aудитор камчиликларни кўрсатиб ўтиш жараёнида амалий ечимларини таклиф етади, аммо уларни бартараф етиш учун вақт муаммосини ҳал етиб бера олмайди. Aудитор томонидан текширув жараёнида ҳисоботлар ҳам тақдим етилиши мумкин, бу текширув сўнгида пайдо бўлиши мумкин бўлган юқоридаги муаммони ҳал етиш имкониятини беради. Хўжалик субъекти ҳам кейинги ҳисобот тақдим этилгунга қадар мавжуд муаммоларини ҳал ета олади. Молиявий назорат соҳасининг инновацион йўналишларидан бири назоратларни компьютер технологияларини қўллаган ҳолда олиб бориш ҳисобланади. Бу масала юзасидан ҳам амалиётда бир қанча муаммолар мавжуд, яъни анъанавий назоратни олиб бориш усулининг кенг тарқалганлиги ва инновацион технологияларнинг қўлланилмаслиги кабиларни келтириш мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, молиявий назоратни компьютер технологиялари орқали олиб бориш жараёни хўжалик субъектларининг фаолиятларининг ҳам компьютерлаштиргани билан боғлиқ. Бу жараёнда мавжуд муаммолар қуйидаги ҳолатлар билан изоҳланиши мумкин: -компьютер технологиялари имкониятларидан фойдалана оладиган ходимларнинг чекланганлиги; -корхоналарнинг маъмурий харажатларни оширмасликка интилишлари, чунки компьютер технологияларидан фойдаланиб, фаолият олиб бориш катта маблағ талаб етилади; -хўжалик операцияларининг компьютер технологияларида марказлашмагани; -маълумотлар базасининг мавжуд эмаслиги, оператив янгиланиб турилмаслиги ва маълумотларнинг ишончли эмаслиги. Download 22.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling