Корхоналар молиясини назорат қилиш жараёнидаги муаммолар


Корхоналар молиясини назорат қилишни самарали ташкил етишнинг асосий йўналишлари


Download 22.77 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi22.77 Kb.
#1570604
1   2
Корхоналар молиясини назорат қилишни самарали ташкил етишнинг асосий йўналишлари.
Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида, хўжалик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 28-августдаги Фармони эълон қилинди. Фармонда хўжалик субъектларини назорат қилиш жараёнидаги бир қанча муаммоларга ечимлар таклиф етилиб, назорат тизимини такомиллаштириш, хўжалик фаолиятини асоссиз текширувларни олдини олиш масалалари ўз ечимини топди. Молиявий назорат тизимини такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар белгилаб берилди:
-микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади;
-молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календар кунидан ошмайди;
-тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги режали текширувдан кейинги даврни қамраб олади;
-қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъект жалб етган адвокатлар албатта иштирок етган ҳолда (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқни рад етиш ҳолатлари бундан мустасно) амалга оширилади;
-Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) биринчи марта содир етган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликдан озод етилади.
Молиявий назорат тизимини ташкил етиш йўналишларидан енг асосийси сифатида кадрлар масаласини кўрсатиб ўтиш жоиз. Юқорида қайд етганимиздек, молиявий назоратни олиб боришда ҳанузгача кадрлар муаммоси мавжуд. етакчи кадрларга эга бўлиш масаласи ҳар бир молиявий назорат қилувчи органда алоҳида аҳамиятга эга. Масаланинг ечими сифатида молиявий назоратни олиб борувчи органлар ва олий таълим муассасалари ўртасидаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш, талабаларни назоратни олиб бориш жараёни билан таништириш, амалий кўникмалар бериш ва амалиётда фаолият олиб борувчи назоратчилар билан амалий семинарлар ташкил етишни келтиришимиз мумкин. Шунингдек, назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларни малакасини ошириб туриш ҳам етук кадрлар масаласини ҳал этади.
Ҳозирги даврда корхоналарда солиқ менежментининг ташкил етилиши долзарб масалалардан ҳисобланади. Солиқ менежменти корхонанинг ресурсларидан оқилона фойдаланилиш ва пул оқимларини бошқаришнинг йўналишларидан бири бўлиб, солиқ тўловларини оптималлаштириш билан боғлиқ фаолият сифатида солиқларни самарали бошқариш ва назорат қилиш тури ҳисобланади. Солиқ менежменти мавжуд солиқ имтиёзлари ва бошқа солиқларни тўлаш билан боғлиқ енгилликлардан самарали фойдаланиш орқали хўжалик субъектининг фойдасини максималлаштиришга қаратилади. Солиқ менежменти корхонанинг солиқ тўловларини режалаштириш жараёни билан биргаликда оператив назоратнинг бир кўриниши ҳисобланади. Солиқ менежменти Республикамизнинг кўпчилик фирмалари томонидан қўлланилмайди, аммо чет ел инвестициялари иштирокидаги фирмаларда солиқ менежменти жуда яхши ташкиллашган. Солиқ менежментининг яхши ташкил етилиши натижасида корхона қуйидаги афзалликларга эга бўлади:
-солиқларни режалаштириб бориш ва бу орқали солиқ тўловларини оптималлаштириш;
-солиқ имтиёзларидан оқилона фойдаланиш орқали фойдани максималлаштириш;
-солиқ тўловлари ва ҳисоб китоби жараёни бўйича аниқ ва оператив ахборотга ега бўлиш;
-солиқ тўловлари бўйича жазо чораларининг қўлланилиши ҳолатларининг минималлаштирилиши;
-узоқ муддатли солиқ режасининг ишлаб чиқилиши орқали корхонанинг келгуси давр даромадларини прогнозлаш имконининг ошиши;
-солиқ қонунчилигидаги тез-тез юз берадиган ўзгаришларнинг салбий оқибатларининг минималлаштирилиши;
-солиқ менежментининг таркибий қисми сифатида солиқ назорати орқали солиқ тўловлари бўйича учрайдиган хатоларнинг олдини олиниши.
Солиқ менежментининг самарали ташкил етилгани солиқ хизмати органлари учун ҳам бир қатор енгилликлар яратиб беради:
-солиқ текширувларида ички солиқ назоратининг ахборотларига таяниш орқали текширувларнинг енгиллашуви;
-солиқ ҳисоб-китоблари ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлаб берилиши юзасидан тўла маълумотга эга бўлиш ва бошқалар.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, республикамизнинг маҳаллий корхоналари томонидан солиқ менежментининг қўлланилиши солиқ соҳасида бўладиган қонунбузарликларнинг олдининг олинишида алоҳида аҳамиятга ега бўлади. Ташқи солиқ текширувларнинг ҳам самарали ўтишига катта ҳисса қўшади.
Ҳозирда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини фақатгина камерал назорат натижасида камчилик аниқланган ҳолдагина текширишларни ташкил етиш масалаларига алоҳида еътибор берилмоқда. Солиқ текширувларининг тури ҳисобланган камерал назорат енг самарали назорат турларидан ҳисобланади. Текширувнинг бундай тури жойларга чиқиб текширишларга нисбатан камроқ харажат ва вақт талаб қилади. Камерал назорат хўжалик субъектлари фаолияти ҳақида дастлабки фикрни шакллантиради. Текширув мобайнида вужудга келган ноаниқликлар ва асосли шубҳалар жойларга чиқиб текшириш орқали бартараф етилади. Солиқ соҳасидаги қонунбузарликлар шу текширувлар орқали аниқланади, камерал назорат еса бу жараённи соддалаштириб беради.
Солиқ текширувлари амалиётида солиқ олди таҳлилий жараён ва мониторингни ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Солиқ олди таҳлилий жараёнлари солиқ текширувларини ўтказиш учун замин яратиб беради. Aмалиётдан маълумки, жойларга чиқиб текширишлар хўжалик субъекти фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. Солиқ текширувлари хўжалик субъектининг айрим ҳолларда муҳим объектлари тўхтатиб турилишига, пул муомиласига ва бошқа жараёнларга бевосита таъсир кўрсатиши сир емас. Солиқ олди текширувларни ривожлантириш орқали ўз фаолиятини қонуний олиб бораётган хўжалик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишлар ҳолатлари камаяди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, солиқ олди текширувларининг таҳлилий амаллари бўйича методнинг ишлаб чиқилиши солиқ олди текширувлари сифатига бевосита таъсир кўрсатади ва хўжалик субъектининг фаолияти ҳақида тўлароқ маълумот олишга имконият яратади. Aмалиётда мавжуд бўлган хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш кўрсаткичлари (ликвидлик, рентабеллик, молиявий барқарорлик, иш фаоллиги ва бошқалар) билан бир қаторда, солиқ текширувларига алоқадор бўлган бошқа бир қанча (солиқлардан қочиш даражаси, ҳисоботлар номутаносиблиги, ҳисобот кўрсаткичларининг ошириб ёки камайтириб кўрсатилиши ва бошқа) кўрсаткичларни ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш солиқ текширувларини олиб бориш самарадорлигини оширади.
Ички аудит хизмати бўйича мавжуд муаммолар ҳам таъкидлаб ўтилган эди, бундай муаммолардан енг сезиларли таъсир кўрсатаётгани корхоналарда ички аудит хизматининг ҳуқуқий асоси - Низомини ишлаб чиқиш масаласининг ечимини таклиф етишимиз мумкин. Ички аудит хизмати низоми ички аудит хизматининг фаолият соҳаси, аудиторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатлари ва бошқа ҳолатларни ўз ичига олади. Ички аудит низомининг ишлаб чиқилиши орқали хизматда юзага келадиган ноаниқликлар ҳал етилади, суиистеъмол қилишларнинг олди олинади ва низолар вужудга келганда низомда белгиланган тартибда ҳал етилади.
Хорижда аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари алоҳида тизим бўйича тизимлаштирилган. Aудиторлик ташкилотларининг алоҳида ташкиллашган бўлимлари мавжудки, уларнинг фаолияти соҳаси бирмунча фарқ қилади. Бухгалтерия ҳисобни юритиш масалалари бўйича алоҳида бўлим, солиқни ҳисобини юритиш масалалари бўйича алоҳида бўлим ва молиявий ҳисоботлар ишончлилиги бўйича алоҳида бўлимлар фаолият юритади. Улар ўз бўлимлари томонида белгилаб берилган масалалар билан шуғулланадилар. Иш фаолиятининг бундай аниқ белгилаб берилиши аудиторлик хизматлари сифатини ошишига мислсиз ҳисса қўшади.
Aмалиётда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун икки томон, аудиторлик ташкилоти ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида шартнома имзоланади. Имзоланадиган шартномалар ҳар бир кўрсатиладиган хизмат тури учун алоҳида тузилади. Масалан, мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиш учун имзоланган шартнома консалтинг хизматларини кўрсатиш учун асос бўла олмайди. Aудиторлик ташкилотининг консалтинг хизматлари учун ҳам алоҳида шартнома тузилишини талаб етади. Бундай шартномаларнинг тузилиши жараёнини такомиллаштириш аудиторлик ташкилотлари ва корхоналар учун сарф харажатлар ва вақтни тежашга имкон яратади. Aудиторлик ташкилоти мажбурий аудит ва бошқа хизматлари учун тузилган шартнома орқали хўжалик субъектига ишончлироқ ахборот тақдим етиши мумкин, чунки аудит текширувларини ўтказган аудитор ва консалтинг хизматларини кўрсатган аудитор бир масалага турлича ёндашадилар. Ёндашувларнинг турличалиги эса, албатта, аудиторлик хулосасининг ишончлиликни камайтиради.
Aудит текширувларини компьютер технологияларини қўллаб олиб бориш ривожланиш истиқболига эга йўналишлардан бири. Aудиторлик текширувлари одатда, қоғоз асосида ҳужжатларни бевосита ўрганиш асосида олиб борилади. Aудиторлик текширувларида компьютер технологияларидан фойдаланиб амалга оширилганда, аудиторлик текширувлари сифат даражаси ҳам қоғоз асосида текширувлардан фарқ қилади. Aудиторлик далилларини тўплаш, режалаштириш, таҳлилий амалларни бажариш, ички аудит хизматини фаолиятини баҳолаш, муҳимлик даражасини аниқлаш, рискларни ҳисоблаш ва бошқа аудиторлик текширувларида компьюутер технологияларидан фойдаланилганда нисбатан аниқ хулоса олиш имконияти ошади. Aудиторлик ташкилоти томонидан қўлланилган компьюутер дастурлари текшириш муддатини қисқартириш имкониятини ҳам беради. Ҳозирда, кўпчилик корхоналарда бухгалтерия тизими ва хўжалик субъектининг барча фаолияти компьюутер технологиялари орқали амалга оширилмоқда. Бундай ҳолатда, аудиторлик текширувларини компьюутертехнологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилса, текширув сифати янада ошади ва хўжалик субъекти ҳақида аниқроқ маълумот шакллантиришга ёрдам беради. компьюутер технологияларидан фойдаланиб аудиторлик текширувларини амалга оширишда хўжалик субъекти учун ҳам бир қанча талабларни белгилаб олсак мақсадга мувофиқ бўлар эди, аввало:
-хўжалик субъектининг барча молия-хўжалик операцияларни марказлашган база орқали амалга оширилиши;
-хўжалик субъектининг ахборот технологиялари билан ишлаш малакаси юқори ходимларга эга бўлишлари;
-операцияларнинг ўз вақтида ахборот базасида акс эттирилиши;
-базадаги маълумотларнинг ишончлилиги;
-ахборот базасини оператив назорат қилиш усулларининг жорий етилиши ва бошқа шартлар самарали ташкил етилган бўлиши керак.
Шундай қилиб, молиявий назорат тизимини такомиллаштириш ва текширувларни оптималлаштириш учун белгилаб берилган 3 йўналиш солиқ текширувлари тизимини такомиллаштириш, ички аудит хизмати бўйича мавжуд муаммоларни ҳал етиш, аудиторлик текширувларини олиб боришни такомиллаштириш масалалари амалиётга тадбиқ етилса, бу соҳада юқори натижаларга эришишда юқори самара беради.
Download 22.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling