Солиқ текширувлари қарори электрон давлат хизматидан фойдаланиш
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
«Солиқ текширувлари қарори» электрон давлат хизматидан фойдаланиш «Электрон солиқ хизматлари» портали бош саҳифасининг хизматлар йўналишлари бўйича сараланган «Ахборотларни олиш» блокида «Солиқ текширувлари қарори» электрон давлат хизмати жойлаштирилган. Ушбу хизмат ахборот хизматлар тоифасига мансублигини инобатга олиб, уни «Солиқ текширувлари натижалари» блокидан кириб топиш мумкин. Бундан ташқари мазкур хизматни шахсий кабинетдаги «Юридик шахслар учун» блокидаги “Хизматлар”дан топиш мумкин. Хизматга кириш учун электрон рақамли имзо калити орқали шахсий кабинетга кирилади. Калитингизни танлаб, паролни терасиз ҳамда спамдан ҳимоя кодини киритиб «Кириш» тугмасини босилади. Агар Сиз, Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидан фойдаланиш учун www.esi.uz сайтидан рўйхатдан ўтган бўлсангиз, электрон рақамли имзо калити орқали шахсий кабинетга кирасиз, рўйхатдан ўтиш учун эса Рўйхатдан ўтиш тугмасини босинг. Мазкур электрон давлат хизмати солиқ текширувлари материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органларининг қарор нусхасини олиш имкониятларини беради ҳамда солиқ текширувлари натижалари бўйича аниқланган суммаларни 6 ойга бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича билдиришнома тақдим этиш имкоятини беради. Электрон хизматга киргандан сўнг ойнада қўйидаги кўринишда маълумот шаклланади. Қарор рақами, қарор санаси, тўлов муддати, қарор юклаб олинган сана, кўчириб олиш ва қўшимча маълумот. Натижаси бўйича маълумот шакллангандан сўнг текшириш натижасида бўйича қарор нусхасини кўриш учун “Кўчириб олиш” устинига босилади ва қарор нусхаси юклаб олинади. Бундан ташқари текшириш натижасида чиққан суммаларни бўлиб- бўлиб тўлаш бўйича мазкур хизматда “Билдиришнома шакллантириш” жойлаштирилган бўлиб қўйидаги тугма босилганда жаримани 6 га бўлиб тўлаш бўйича “Билдиришнома” чиқади. Билдиришномада текшириш якунланган санада қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлаш олти ой мобайнида тенг улушларга бўлиб тўлаш бўйича ёзилган бўлиб мазкур билдиришномани юбориш учун “Жўнатиш” тугмаси босилганда маълумот юборилади. Бундан ташқари сизга мазкур хизмат маъқул келганлиги ёки камчиликлар аниқланган бўлса хизматнинг пастки ўнг қисмида «Изоҳ қолдириш» тўгмаси мавжуд бўлиб, сиз ўзингизни изоҳларингизни қолдиришингиз мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling