1-мавзу. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва аҳамияти
Download 403.33 Kb.
|
Маъруза 1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- 1. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологиялари фанининг предмети ва вазифалари
1-мавзу. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва аҳамияти Режа: 1. Иқтисодиётда ахборот-коммуникация технологиялари фанининг предмети ва вазифалари 2. Рақамли иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва вазифаси 3. Ахборот технологияларнинг ривожланиш тенденциялари 4. Рақамлаштириш моҳияти, келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитлари ва даражалари Таянч сўз ва иборалар: информатика, электрон ҳисоблаш техникаси, функционал процессорлар, информатиканинг усуллари ва воситалари, механик қурилмалар, електромеханик мшиналар. 1. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологиялари фанининг предмети ва вазифалари Инсоният ҳар доим ўз турмуш тарзини яхшилашга, оғир меҳнатини енгиллаштиришга ҳаракат харакат қилиб келган ва борада кўп фойдали ихтиролар қилган. Масалан, металлга ишлов бериш, ғилдирак ихтироси, ёзув, китоб босиш, ҳисоблаш техникаси ва ҳ.к. Уларнинг сон-саноғи йўқ. Инсоният тўплаган билим ва тажриба авлоддан-авлодга оғзаки, ёзма кўринишда ўтиб келган. Ахборот хажми ҳам жуда кўп бўлмаган. Ёзув, китоб босишнинг ихтиро қилиниши ахборот хажмининг ўсишига олиб келган бўлса, ҳисоблаш техникаси, компьютерларнинг ихтиро қилиниши ахборот хажмининг кескин ўсишига олиб келди ва бу ахборотларни қайта ишлаш ва сақлаш учун янада кучлироқ, қувватлироқ техник воситалар талаб қилина бошланди. Компьютер ихтиро қилингунга қадар ахборотлар аксарият ҳолларда фақат қайта ишланган охирги маҳсулот сифатида қоғоз ташувчиларда сақланган. Ҳозирда эса жуда катта хажмдаги хом ашё сифатида хизмат қилувчи қайта ишланмаган ахборотларни ҳам сақлаш имконияти мавжуд. Инсонларнинг турмуш тарзи иқтисодиёт билан, иқтисодиёт эса ресурсларнинг мавжудлиги ва улардан қандай фойдаланишга боғлиқ. Иқтисодиётни бошқариш ахборот тизимларини яратиш ва ахборот технологияларини ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Ахборот технологиялари – бу халқ хўжалигининг турли соҳаларида ахборот фаолиятини автоматлаштириш шакллари, усуллари ва воситалари йиғиндисидир. Иқтисодиётни бошқарув мақсадларида маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш айниқса, ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки бутун дунёда XXI аср – «ахборот» асри деб тан олинган. Ахборот асрида катта ҳажмдаги маълумотлар омбори ва ахборотлар устида ишлашга тўғри келмоқда. Бозор муносабатларининг ривожланиши тадбиркорлик фаолиятининг янги турларининг пайдо бўлишига ва энг аввало, ахборот бизнеси билан шуғулланувчи фирмаларнинг пайдо бўлишига, АТ-ни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, ИТ-компонентларини, хусусан, ахборотни автоматлаштирадиган дастурий маҳсулотларни тарқатиш ва ҳисоблаш жараёнлари ахборот технологияларини ривожлантиришга олиб келди. Шунингдек, улар компьютерлар, алоқа воситалари, оргтехника ва хизматларнинг алоҳида турлари – ахборот, техник ва консалтинг хизматлари, ўқитиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Бу иқтисодиётда ахборот технологияларининг тез тарқалиши ва самарали қўлланилишига ҳамда уларнинг деярли универсал қўлланилиши ва жуда хилма-хиллигига хизмат қилди. АТ кириб боришининг бешта асосий кўрсаткичлари: шахсий компютерлар; алоқа линиялари; Интернет; электрон маълумотлар алмашинуви; кабел ва сунъий йўлдош телевидениесини кўрсатиш мумкин. Ахборот технологиясининг ривожланиши дастурий ва техник таъминотга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бу таъсирлар шунчалик кучлики, йиллар ичида емас, балки ойлар ичида ўзгариб ва бойиб бормоқда. Ахборот технологиялари ва унинг техник, дастурий таъминотини янги вариантлари пайдо бўлиши бу соҳадаги хизмат қилиш усулини тубдан ўзгартиришни талаб этади. Бир неча йил аввал ахборот билан боғлиқ амалларни бажаришда (керакли маълумотни таҳрирлаш, хотирага ёзиш, қайта ишлаш усулларни амалга ошириш) компьютерда ишлаш учун махсус тайёргарлик кўрган ходимлар ёки мутахассислар жалб қилинар эди. Ҳозирда эса жамиятни ахборот технологияларисиз тасаввур қилиш қийин. Исталган соҳани олсангиз, у ерда ахборот технологияларидан, компьютер техникасининг имкониятидан фойдаланилаётганини кўришингиз мумкин. Ахборот технологиялари ва ушбу технологияларнинг асосий элементи компьютерлардан фойдаланишга бўлган талабнинг ортиб бориши жамият олдига аҳолининг компьютер саводхонлигини ошириш, компьютер технологияларидан самарали фойдаланиш масаласини юзага келади. Бу жараёнининг ижобий кечиши доимо ҳукуматимиз диққат-эътибори марказида бўлиб келган ва бу борада бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Фақат охирги йилларнинг ўзида бир қанча ҳукумат қарорлари қабул қилинди: Ўзбeкистон Рeспубликaси Прeзидeнтининг 2022 йил 28 янвaрдaги ПФ-60-сон «2022-2026 йиллaргa мўлжaллaнгaн Янги Ўзбeкистоннинг тaрaққиёт стрaтeгияси тўғрисидa», 2020 йил 2 мaртдaги ПФ-5953-сон «2017-2021 йиллaрдa Ўзбeкистон Рeспубликaсини ривожлaнтиришнинг бeштa устувор йўнaлиши бўйичa Ҳaрaкaтлaр стрaтeгиясини «Илм, мaърифaт вa рaқaмли иқтисодиётни ривожлaнтириш йили»дa aмaлгa оширишгa оид дaвлaт дaстури тўғрисидa», 2020 йил 5 октябрдaги ПФ-6079-сон ««Рaқaмли Ўзбeкистон-2030» стрaтeгиясини тaсдиқлaш вa уни сaмaрaли aмaлгa ошириш чорa-тaдбирлaри тўғрисидa», 2018 йил 13 дeкaбрдaги ПФ-5598-сон «Ўзбeкистон Рeспубликaси дaвлaт бошқaрувигa рaқaмли иқтисодиёт, элeктрон ҳукумaт ҳaмдa aхборот тизимлaрини жорий этиш бўйичa қўшимчa чорa-тaдбирлaр тўғрисидa» фaрмонлaри, 2020 йил 28 aпрeлдaги ПҚ-4699-сон «Рaқaмли иқтисодиёт вa элeктрон ҳукумaтни кeнг жорий этиш чорa-тaдбирлaри тўғрисидa», 2019 йил 18 мaйдaги ПҚ-4321-сон «Рaқaмли иқтисодиёт вa «Элeктрон ҳукумaт» тизими инфрaтузилмaлaрини янaдa тaкомиллaштириш чорa-тaдбирлaри тўғрисидa»ги қaрорлaри, Ўзбeкистон Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 2021 йил 15 июндaги ВМҚ-373-сон «Рaқaмли иқтисодиёт вa элeктрон ҳукумaтнинг ривожлaниш ҳолaтини рeйтинг бaҳолaш тизимини янaдa тaкомиллaштириш чорa-тaдбирлaри тўғрисидa»ги қaрори ҳaмдa мaзкур фaолиятгa тeгишли бошқa мeъёрий-ҳуқуқий ҳужжaтлaр шулар жумласидандир. Ахборот технологияси - бу аниқ техник ва дастурий воситаларининг мажмуи бўлиб, улар ёрдамида маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган турли хилдаги масалаларни ҳал етамиз. Информатика кенг маънода фан, техника ва ишлаб чиқариш, яъни инсон фаолиятининг барча соҳаларида ахборотни компьютер ва телекоммуникация ёрдамида қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ва бошқариш билан боғлиқ бўлган ягона соҳадир. "Ахборот технологиялари" иборасидаги "технология" сўзи лотинча "тҳехнос" - санъат, ҳунар, усталик, соҳа ва "логос" - фан деган маънони билдиради. Техникада ёки ишлаб чиқаришда "технология" деганда маълум керакли хом ашёдан тайёр маҳсулотни ҳосил қилиш учун услубар, методлар ва воситалар йиғиндисидан фойдаланадиган жараён тушунилади. Технология объйектининг дастлабки, бошланғич ҳолатини ўзгартириб, янги, олдиндан белгиланган талабга жавоб берадиган ҳолатга келтиради. Мисол учун ундан турли технологиялар орқали нон, бўғирсоқ, торт ва бошқа унли маҳсулотларини олиш мумкин. Агар бошланғич хом ашё сифатида ахборот олинса, ушбу ахборотга ишлов бериш натижасида ахборот маҳсулотинигина олиш мумкин. Ушбу ҳолда ҳам "технология" тушунчасининг маъноси сақланиб қолади. Фақат унга "ахборот" сўзини қўшиш мумкин. Бу нарса ахборотни қайта ишлаш натижасида моддий маҳсулотни эмас, балки ахборотнигина олиш мумкинлигини аниқлаб туради. Технология - бу сунъий объектларни яратишга йўналтирилган жараёнларни бошқаришдир. Керакли жараёнларни керакли йўналишда боришини таъминлаш учун яратилган шарт-шароитлар қанчалик яхши ташкил етилганлиги технологиянинг самарадорлигини билдиради. Бу еса табиий жараёнлар нафақат модданинг таркиби, тузилиши ва шаклини ўзгартириш мақсадида, балки ахборотни қайта ишлаш ва янги ахборот ҳосил қилиш мақсадида ҳам бошқарилади. Автоматлаштирилган ахборот тизимлари функциялари унинг тузилишини белгилайди, бу қуйидаги тартибда бажариладиган вазифаларни ўз ичига олади: маълумотларни йиғиш ва рўйхатга олиш; ахборот массивларини тайёрлаш; маълумотларни қайта ишлаш, тўплаш ва сақлаш; натижалар ҳақидаги маълумотларни шакллантириш; маълумотларни юзага келган манбалардан ишлов бериш жойига ва ҳисоб-китоблар натижаларини - бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ахборот истеъмолчиларига ўтказиш. Ахборот технологиялари учун мажбурий элементлар ахборот, лингвистик, техник, дастурий таъминот, математик, ҳуқуқий, ташкилий ва эргономик таъминотдир. Ахборот технологиясини бир қатор белгиларига кўра таснифлаш мумкин: амалга ошириш усули; АТ бошқаруви вазифаларини қамраб олиш даражаси; амалга оширилган технологик операциялар синфи; фойдаланувчи интерфейси тури; компютер тармоғини қуриш усули; хизмат кўрсатиладиган мавзулар. Download 403.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling