Операционная система Unix


Download 197 Kb.
bet1/11
Sana11.05.2023
Hajmi197 Kb.
#1450731
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
UNIX OS


Unix операцион системаси
Режа:
Кириш.
Aсосий қисм
UNIX операцион системасининг пайдо бўлиш тарихи
UNIX операцион системаси архитектураси.
Файллар системаси.
Тақсимланган файллар системаси.
Патоклар (Streams).
Қуриламлар махсус файл сифатида.
Хулоса.

Кириш.

Бугунги кунга келиб, ахборот техналогиялари жадаллик билан ривожланаётган бир даврда универсал ахборот технологияларига ва дастурий таъминотга зарурият ошиб бормоқда. Айниқса тармоқ доирасидаги маълумот алмашинувида юз берадиган камчиликларни бартараф етиш учун универсал тармоқ операцион системаларига бўлган талаб долзарблигини йўқотгани йўқ. UNIX операцион системаси эса ана шундай тармоқ операцион системасидир. У фойдананувчиларнинг маълумотларини яхши ҳимоялаш билан бирга ишончли ҳамдир. Айниқса унинг тармоқда система ресурсларини эффектив тақсимлаши яъни унда сервер функцияларининг такомиллашганлигини таъкидлаб ўтиш лохим. Республикамизда операцион системма сифатида UNIX олий ўқув юртларида, фирма ва ташкилотларда шунингдек фойдаланувчилар орасида Windows га нисбатан оммалашмаган. Шунинг учун мен ушбу рефератимда UNIX операцион системаси ва унинг умумий обзори ҳақида қисқача ёритиб ўтмоқчиман. Агар сиз ушбу рефератдан ўзингиз учун фойдали бирор маълумот олсангиз мен ўз мақсадимга етган бўламан.




Unix операцион системасининг пайдо бўлиш тарихи.

1965 – йилда Bell Telephone лабараторис фирмаси ўзининг кучини Generel Electric компанияси ва Massachuset техника институтининг MAC проекри билан бирлаштириб, янги Multics номли операцион система ишлаб чиқаришга киришди. Multics системасининг олдида бир вақтда бир неча фойдаланувчиларга ресурслардан фойдаланишни таъмнлаш , маълумотларни сақлаш ва ҳисоблашда етарли тезликни таминлаш ва зарур бўлганда малумотлар фойдаланувчиларнинг биргаликда фойдаланиш имконятини беришвазифалари турган. 1969- йилда Multics системасининг биринчи версияси EBM GE 645 га ташлаб қўйилган бўлса ҳам у ўзи олдиндан белгилаб қўйилган асосий масалаларни бажарилишини таминлай олмади. Шунинг учун Bell Labaratories проектидаги ўзининг ҳаракатини тўхтатди.


Программалаштириш соҳасини такомиллаштиришга ҳаракат қилган Кен Тимпсон, Денис Рич ва бошқалар UNIX –файллар системасининг илк версиялари ривожланишига олиб келган файллар системасини яратди. Томпсон маълумотларни сўровлар бўйича юкловчи режимдаги файллар системаси иммитатсия қиладиган программалар ёзган, улар ҳатто
ЭВМ GE 645 учун оддий операцион система ядросига ҳам ўрнатилган.
Шу вақтларда у Fortran тилида GECOS системаси учун “Space Travel” (космик саёҳат) номли ўйин ёзган, аммо программа космик кемани бошқариш қийин бўлганлиги учун фойдаланувчиларни қаноат;антирмади. Бундан ташқари программа юкланишда кўп жой егаллаган. Кейинроқ Томпсон яхши график дисплей билан таъминланган, кам ишлатиладиган PDP-7 компьютерини танлади. PDP-7 учун “космик саёҳат” программасини яратиб, Томпсон машинани ўрганиш имкониятига ега бўлди. Лекин программа ишлаш қоидасини GECOS системасига транслиятсия қилиш учун кросс-ассемблердан фойдаланишни талаб қилди. Самарадорликни ошириш учун Томпсон ва Рич PDP-7 га ўзларининг UNIX нинг биринчи версияси просессларни бошқариш подсистемалари ва утилиталар қўшилган системаларини ўрнатдилар. Охир оқибат янги система GECOS системасининг ҳимоясига еҳтиёж сезмади ва ўз-ўзини ҳимоя қила оладиган бўлди янги система UNIX деб номланди. Бу номни Брайн Керниган ўйлаб топган. У икки фойдаланувчили системани UNICS деб компанияни таклиф етди. (Uniplexed Information and Compyuteng System). Кейинчалик UNICS UNIX га айлантирилди. UNIX нинг бу илк версияси катта истиқболга еришган бўлса ҳам у ўзининг потентсиалини токи реал проектга қўлланмагунча реализатсия қила олмаган. Bell Laboratories фирмасининг патент бўлими учун текстларни қайта ишлашда система функциядорлигини таминлаш учун 1971-йилда UNIX EBM PDP-11 га ўрнатилди. Система ҳажми катта эмаслиги билан ажралиб турган:

  • 16 Кбайт система учун.

  • 8 Кбайт фойдаланувчи программалари учун

  • Диск 512 Кбайт ҳажим билан ишлаган ва ҳар бир файил 64 Кбайтдан ошмаган.

1977-1982 йиллар оралиѓида Bell Laboratories фирмаси AT&T корпарациясида ишланган бир неча вариантларни бирлаштириб UNIX III версияси деб номлади. Кейинчалик Bell Laboratories UNIX III версиясига янги имконятлар қўшиб, UNIX V варианти деб номланди ва бу версия AT&T корпарация томонидан 1983 йил январ ойидан бошлаб расман тарқатила бошлади. 1984 йил боши да UNIX дунё бўйича 100 000 га яқин машинага инстализация қилинган еди. UNIX нинг оммавийлиги ва омади бир қанча сабаблар билан боѓлиқ:

  • Система юқори савиядаги тилда ёзилган, уни осон ўқиш, тушуниш, ўзгартириш ва бошқа машинага кўчириш мумкун. Рич таёрлаган системадаги биринчи вариант Aссемблердаги вариантга нисбатан 20-40% кўпроқ ҳажимга ега бўлган ва секинроқ ишлаган.

  • Фойдаланувчилар учун оддий интерфейснинг мавжудлиги ва фойдаланувчиларга керакли барча хизматларни тақдим етишимкониятига ега еканлиги.

  • Оддий программаларнинг мураккабларини ҳосил қилиш учун елиментар муҳитнинг борлиги.

  • Иерархик файиллар системасининг борлиги ва эффектив ишлаши.

  • Системма кўп топшириқли, киўп файилли бўлган ҳар бир фойдаланувчилир вақтдиа бир қанача процессларни бажарган.

  • Байтлар потогининг кетма- кетлиги билан ишлаш амалий программаларни ўқишни енгиллаштирган.

ОС ва кўп командалар С да ёзилган бўлса ҳам, UNIX системаси бошқа тилларни ҳам танийди. Масалан Fortran, Bysik, Paskal, Ada, Kobol, Lisp ва Prolog.
UNIX исталган программалаштириш тилларини таниши мумкин агар уларнинг компляторлари ёки интерпретаторлари бўлса.
Sistema strukturasi quydagicha:
UNIX системасининг юқори сатҳи тасвирланган. Техник муҳит диограмма марказида кўрсатилган. Операцион система аппаратуралар билан тўѓридан-тўѓри ҳамкорлик қилади.
Программалар аппаратураларга боѓлиқ бўлмаганлиги учун уларни UNIX системаларининг биридан бошқасига ўтказиш осон қачонки, агар бу программалар аниқ бир ускуна билан ишлашни назарда тутмаган бўлса.
Расмда келтирилган программалрдан баъзилари система стандарт конфигуратсиясида командалар вазифасини бажаради. Aммо улар билан бир сатҳда фойдаланувчи программалари ҳам жойлашиши мумкин (масалан a.out файли, Си тили комплилятори томонидан ҳосил қилинган файл учун стандарт ном). Бошқа амалий программалар расмда кўрсатилгандек юқори сатҳда жойлашган программалрдан юқорироқда жойлашади. Масалан: Си тили стандарт компилятор билан енг ташқи сатҳда жойлашади. У , Aссемблер ва юкловчи (компоновщик) учун препроцессорни чақиради, яъни алоҳида програмалар олдинги сатҳларда. Расмда амалий программаларнинг иккилик сатҳи кўрсатилган бўлса ҳам, фойдаланувчи қанча керак бўлса , иерархик структурани шунча кенгайтириши мумкин.
UNIX операцион системасининг 4 асосий компонентаси бор:

  1. Ядро – бу операцион система ядросини ташкил этивчи дастур. У система ички функцияларини тақсимлайди (координаталаштиради). Ядро фойдаланувчига кўринмай ишлайди.

  2. Shell - бу фойдаланувчи ва ядро ўртасида алоқа ўрнатувчи дастур, фойдаланувчининг командаларини бажаради ва интерпретация қилади.

  3. commands - бу компьютер бажариши керак бўлган программалар номи. Программалар пакети номи инструментал муҳит деб аталади. UNIX системаси текст ҳосил қилиш, ўгартириш, программа ёзиш, бошқа компьютер муҳитида информация алмашиш каби вазифалар учун инструментал муҳит тақдим етади.

  4. File system - Файллар системаси бу барча файллар набори. У информацияни сақлаш ҳамда тез ва осон топишга ёрдам беради.

Download 197 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling