Операционная система Unix
Файллар системаси интерфейси
Download 197 Kb.
|
UNIX OS
- Bu sahifa navigatsiya:
- Виртуал хотирага акс етадиган файллар.
- Файлга мурожат вақтида синхронизатсия.
Файллар системаси интерфейси.
UNIX операцион системаси ядроси файллар билан ишлашда бир қанча сйстем чақирувлардан фойдаланади. Улардан кўп ишлатиладиганлари open, , read, write, lseek ва close. Шуни айтиш керакки файларни бошқариш подсистемаси оддий файлларни ташқи хотира блоклари набори шаклида тақдим етилса-да, фойдаланувчи учун файл байтлар кетма-кетлиги шалида тақдим эдилади. Бундай тақдимот ташқи қурилмалар билан ишлашда қулайлик яратади. Файл дескириптори open (очиш) ва creat (ҳосил қилиш) сйстем чақирувлар билан берилади. Очиш ва ҳосил қилаш оператсияларининг асосий параметрлари файлнинг тўлиқ ёки нисбий номидан иборат. Бундан ташқари файлни очишда очиш режими (фақат ўқиш, ёзиш, ўқиш ва ёзиш) ва ҳарактеристика, файлга мурожат имконияти (доступ) кўрсалилади. Виртуал хотирага акс етадиган файллар. UNIX нинг янги замонавий версияларида (масалан UNIX System V.4 da) оддий файлни просесснинг виртуал хотирасига акслантириш имконияти мавжуд. Бу усул тарихий Multics операцион системасининг негизи бўлган. Файлни виртуал хотирага акслантириш учун, файл очилгандан сўнг mmap систем чақируви амалгам оширилади. Бу функция очиқ файл билан бирлашган хотира бўлагидан сегмент ажратади ва автоматик равишда просесснинг виртуал хотирасига боѓлайди. Шундан сўнг просесс янги сегментдан ўқиши мумкин (аслида файлда жойлашган байтлар ўқилади) ва унга ёзади (аслида барча ёзувлар файлга аксланади). Файлнинг мос сегментини ёпиш автоматик равишда просесснинг виртуал хотирасидан ажралишга олиб келади. Бир нечта просесс бир вақтда битта файлни очиб, ўзининг виртуал хотирасига mmap сйстем чақируви орқали қўшади. Бундай ҳолда тақсимланган хотиранинг мос сегментига ёзилган ихтиёрий ўзгариш дарҳол бошқа просессларга кўринади. Файлга мурожат вақтида синхронизатсия. Тарихий UNIX операцион системасида файлга параллел мурожатни (бир нечта просессларнинг мурожатини) таъминлашда доим оддий ёндошувдан борилган. Система файлни бир вақтда исталганча просесс томонидан исталган режимда (ўқиш, ёзиш, янгилаш в.ҳ) очишни таъминлаган ва ҳеч қанақа синхронизатсиядан фойдаланилмаган. System V.4 да файлга параллел мурожатда просессларга синхронизатсия қилишга имкон берадиган муҳит пайдо бўлди. Бу принсипда файлга миурожатни синхронизатсия қилиш битта open сйстем чақируви билан амалга оширилган (яъни, масалан ёзиш ёки янгилаш учун очилган файл мос просесс томонидан монопал блакировка амалгам оширилади). Бундай усул кўп операцион системаларда қўлланилган (Multics операцион системаси бошланиши билан), лекин UNIX операцион системасига бундай қарор жуда кеч қабул қилинган. UNIX ядроси файллар системасига таълуқли fcntl сйстем чақирувини ҳам танийди. У очиқ файлнинг жорий режими ҳақидаги маълумотни беради ва уни (режимни) ўзгртиради. System V.4 da fcntl сйстем чақирувида синхронизатсия функциялари амалгам оширилади. Бу сйстем чақирув ёрдамида биргаликдаги ёки монопол блакировкани файлнинг кўрсатилган байтлар диапазонига ёки бутун файлга устида амалгам оширилади. Сихронизатсиянинг икки варианти мавжуд: Кутиш билан ва Кутмасдан синхронизатсия қилиш. Просессни кейинга қолдиришга олиб килеши мумкин блакировкага талаб бўлгандан токи бу талаб қондирилмагунгача кутиш. Просесс блакировкага талаб қондирилганлиги ҳақида ёки айни пайтда қондиришнинг мумкин емаслиги (имкони ёъқлиги) ҳақида дарҳол хабардор қилинганда кутмайди. Download 197 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling