1-мавзу. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва аҳамияти


Download 403.33 Kb.
bet8/10
Sana17.06.2023
Hajmi403.33 Kb.
#1530608
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза 1-мавзу

Назорат саволлари - 1.3.

  1. Ахборот технологиясининг вужудга келиши ва ривожланишини белгиловчи қандай омиллар мавжуд?

  2. Маълумотлар омбори нима?

  3. Электрон почта нима?

  4. Аудиопоста нима?



4. Рақамлаштириш моҳияти, келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитлари ва даражалари
Рақамли иқтисодиёт тушунчаси 1995-йили Массачусетс университети америкалик олими Николас Негропонте томонидан аниқлаб берилган. Олим ахборот-коммуникация технологиялари­ни интенсив ривожланиши ортидан эски иқтисодиётдан янги иқтисодиётга ўтишда, қандай ўзгаришлар рўй бериши мумкинлигини айтиб ўтган.
Рақамли иқтисодиёт – бу хўжалик фаолиятини юритиш бўлиб, бунда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдаги асосий омил рақамлар кўриншидаги маълумотлар бўлиб, катта ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш ва шу қайта ишлаш натижасини анализ қилиш ёрдамида ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, технологиялар, қурилмалар, сақлаш, маҳсулотларни йетказиб беришда олдинги тизимдан самаралироқ йечимлар татбиқ қилишдир. Бошқача қилиб айтганча, рақамли иқтисодиёт бу онлайн хизматлар кўрсатиш, електрон туловлар амалга ошириш, интернет савдо, краудфандинг ва бошқа турдаги соҳаларни рақамли компьютер технологияларини ривожланиши билан боғланган фаолиятдир.
Асосан рақамли иқтисодиётни ривожланишининг асосий елементи сифатида електрон тижорат, интернет банкинг, електрон туловлар, интернет реклама ва шу билан бирга, интернет ўйинлари кўрилади.
Ахборот технологияларини ривожланиши ва татбиқ қилиниши эвазига кундалик ҳаётимизда жуда кўплаб қулайликлар пайдо бўлмоқда. Дейлик овқатланмоқчимиз, лекин уни тайёрлашни хоҳламаймиз, муоммо эмас, интернетдан уйга овқат етказиб бериш хизмати орқали хоҳлаган таомни онлайн буюртма қилишимиз мумкин. Ёки дўстимизга пул ўтказишимиз керак, бунда банк ёки молия муассасаларига боришга ҳожат йўқ. Биз пулни мобил банк орқали ўтказишимиз мумкин. Шу каби кўплаб хизмат турларини онлайн, смартфон ёки компьютер орқали амалга оширишимиз мумкин.

Download 403.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling