1-Маъруза. Компьютерлар, инсонлар ва дастурлаш Режа
Download 0.9 Mb.
|
1-Maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Дастурий таъминот
- 1.3. Инсонлар
- 1.4. Компьютерлаштирилган фанлар
- 1.5. Компьютерлар оламда
- 1.5 . 1. Э кран билан ёки экрансиз
- 1.5.2. Кемасозлик
- Лойиҳалаштириш
- Қурилиш .
1-Маъруза. Компьютерлар, инсонлар ва дастурлаш Режа: Кириш Дастурий таъминот Инсонлар Компьютерлаштирилган фанлар Компьютерлар оламда Дастурчиларнинг юксак орзулари 1.1. Кириш Ҳар бир ўқитиш жараёни каби, дастурлашни ўқитиш товуқ ва тухум дилеммасига бориб тақалади. Биз ишни тезроқ бошлашни истаймиз, аммо бир вақтнинг ўзида нима учун айнан шу мавзуларни танлаганимизни тушунтириб беришни ҳохлаймиз. Биз вақт йўқотишни истамаймиз, шу билан бирга сизни шошилтиришни ҳам ҳоҳламаймиз. Ушбу мавзу, биз дастурлашда муҳим ва қизиқарли деб ҳисоблайдиган, бизнинг қарашларимизни ифодалайди. Унда биз бир неча ўн йиллар давомида шуғулланаётган ишимизнинг сабаблари келтирилган. Мавзу сизга бизнинг асосий мақсадларимизни ва дастурчилар қандай бўлиши ҳақидаги тушунчани беради. Ушбу мавзуда айрим саволларга жавоб топишга харакат қиламиз. Нима учун дастурлаш диққатга сазовор машғулот ҳисобланади? Бизнинг цивилизациямизда дастурлаш қандай аҳамиятга эга? Дастурчилар келгусида мағрурланиши мумкин бўлган соҳалар? Дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, қўллаш соҳасида қандай масалалар устида бош қотирилмаган? Дастурлаш ахборот технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқишда, компьютер илмлари соҳасида қандай ўринга эга? Дастурчилар нималар билан шуғулланади? Улар қандай маҳоратга эга бўлмоқлари лозим? Талабалар учун бирор-бир ғоя, услуб ёки дарсликнинг баъзи бобларини ўрганишининг асосий сабабларидан бири имтиҳондан яхши баҳо олиш бўлиши мумкин, аммо бунинг учун юқори мақсад ҳам бўлиши мумкин. Дастурий таъминот ишлаб чиқариш соҳасида ишлаётган шахслар учун бирор-бир ғоя, услуб ёки дарсликнинг баъзи бобларини ўрганишининг асосий сабабларидан бири сифатида ойлик ошириши, лавозимни кўтариш имкониятига эга бўлган бошлиқнинг қувватлаши бўлиши мумкин, аммо бунинг учун бундан ҳам юқорироқ мақсадлар ҳам бўлиши мумкин Агар бизнинг ишимиз оламни яхшироқ қилса, бошқа инсонларга ёрдам берса, биз яхшироқ ишлаймиз. Биз йиллар давомида ечаётган масалаларимиз учун (профессионал мартабаси шулардан ташкил топади) ғоялар ва олий мақсадлар ҳаётий муҳим ҳисобланади. Цивилизациямиз ҳаётий фаолияти дастурий таъминот билан боғлиқдир. Дастурий таъминотни яхшилаш ва унинг тадбиқи учун янги соҳаларни ахтариб топиш кўп инсонларнинг ҳаётининг яхшиланишига олиб келади. Бунда дастурлаш муҳим аҳамиятга эга.
Яхши дастурий таъминот кўзга кўринмайди. Сиз уни ушлаб кўришингиз, оғирлигини ўлчашингиз ёки уришингиз мумкин эмас. Дастурий таъминот — маълум компьютерда бажариладиган дастурлар тўпламидир. Айрим ҳолларда биз ушбу компьютерни ушлаб кўришимиз мумкин, аммо кўпроқ биз ушбу компьютер таркибида бўлган қурилмаларни кўришимиз мумкин, масалан, телефон, фотоаппарат, автомобильни. Биз фақат дастурий таъминот ишининг натижасини қабул қилишимиз мумкин. Дунёда нечта компьютер бор? Балки, миллиарддир. Уларнинг сони инсонлар сонидан кўп. Халқаро телекоммуникация уюшмаси (International Telecommunication Union - ITU) маълумотига кўра 2004 йилда дунёда 772 миллион шахсий компьютерлар мавжуд бўлган, аммо кўпгина компьютерлар ушбу категорияга киритилмаган. Сиз ҳар куни нечта компьютердан фойдаланасиз? Масалан, менинг автомобилимда ўттиздан ортиқ компьютер ўрнатилган, мобиль телефонда — иккита, MP3-плеерда — битта ва яна бири видеокамерада. Бундан ташқари, менда яна ноутбук ва стационар компьютер бор. Контроллернинг кондиционери ҳам оддий компьютер вазифасини ўтайди. Агар сиз замонавий телевизордан фойдалансангиз, унинг ичида ҳеч бўлмаганда битта компьютер топасиз. Битта веб саҳифадан бошқасига ўтиш жараёнида сиз телекоммуникация тизимлари орқали, бир неча минг компьютерлардан (телефон коммутатори, маршрутизатор) ташкил топган, юзлаб серверга уланишингиз мумкин. Кун давомида сиз нечта компьютерга боғлиқсиз? Агар сиз катта шаҳарда яшасангиз, таомга эга бўлишингиз учун, кимдир режалаштириш, траспортировка, маҳсулотларни сақлаш каби ишларни бажариши лозим. Албатта, маҳсулот тарқатиш тармоғини бошқариш, ихтиёрий коммуникация тизимлари каби, компьютерлаштирилган. Агар сизга узоқдаги компьютер билан алоқа керак бўлса, унда трафик ҳам компьютер орқали бошқарилади. Сиз поездда саёҳат қилишни маъқул кўрасизми? Ушбу поезд ҳам компьютерлаштирилган бўлади; айрим поездлар хаттоки машинистсиз юради, бунда поезддаги айрим тизимлар ҳам кўплаб компьютерлардан ташкил топади. Юқорида қайд этилган ҳар бир компьютерда дастурий таъминот ўрнатилган. Ҳар бир дастурий таъминот инсонлар томонидан яратилади. Компьютер томонидан бажарилган дастурнинг ҳар бир сатри маълум маънога эга. Бунда биз юзлаб дастурлаш тилларида ёзилган дастурларнинг миллиардлаб сатрларини назарда тутяпмиз. Буларнинг барчаси тўғри ишлаши учун, инсонлар кўп билимларини қўлладилар. Биз такомиллаштиришни истамаган бирор бир қурилма йўқ. Ҳар бир қурилмани тезроқ ва сифатлироқ ишлайдиган кўринишга олиб келиш, кегроқ имкониятлар ва қувватлар билан таъминламоқ, уни чиройлироқ ва арзонроқ қилиш мумкин. Эҳтимол, бунинг учун дастурлашдан фойдаланишга тўғри келар. 1.3. Инсонлар Компьютерлар инсонлар учун ва улар томонидан яратилган. Компьютер универсал қурилма бўлиб, ундан кенг кўламдаги масалаларни ечиш учун фойдаланиш мумкин. Айнан шунинг учун ҳам дастурлар фойда келтиради. Номдор компьютер иловалари ҳақида ўйлаб кўринг. Компьютер қурилмалари, тизимлари дастурий таъминот фрагментини ишлаб чиқишни ўнлаб, юзлаб, хаттоки минглаб инсонлар иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бунда дастурчилар, лойиҳачилар, тестловчилар, аниматорлар, психологлар, маъмурлар, лойиҳа менеджерлари, фойдаланувчи интерфейсини яратувчилар, ускуна таъминоти интерфейсини яратувчилар, сифат бўйича инженерлар, техник топшириқларни ишлаб чиқувчи мутахассислар, дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича менеджерлар, дастурлар кутубхонасини ташкил қилувчи мутахассислар, хавфсизлик хизмати ходимлари кабилар қатнашади. Бунда ягона мураккаблик шундан ташкил топган-ки, яхши дастурий таъминот ишлаб чиқарилишига таъсир этучи барча инсонлар турли таълимга эгалиги, уларнинг турли қизиқишлари ва одатлари мавжудлигини эътиборга олиш лозим. Ушбу инсонларга бизнинг ҳаётимиз сифати, айрим ҳолларда хатто ҳаётимиз ҳам боғлиқ. Ҳеч бир инсон юқорида келтирилган барча вазифаларни бажара олмайди. Биз ҳамма вақт дастурчилар ва дастурлаш ҳақида сўз юритяпмиз, аммо дастурлаш умумий тасвирнинг бир қисмидир. Кема ёки мобил телефонни ишлаб чиқарувчи шахслар ўзларини дастурчи деб ҳисобланмайди. Бундан ташқари, дастурлаш дастурий таъминот ишлаб чиқишнинг муҳим қисми бўлса ҳам, дастурий таъминот ишлаб чиқиш—бу фақтгина дастурлаш эмас.. Шундай қилиб, дастурлаш биз учун нега керак? Балки, моҳир дастурчи бўлмаган ҳолда, сиз уни ўзингизнинг тадқиқотларингизда асосий ускуна сифатида қўлларсиз. Балки, сиз дастурлашни касб қилиб олган ҳолда, ўз ишингизнинг бир қисмига айлантиришингиз мумкин бўлар. Хаттоки, сиз дастурлашни касб қилиб олган ҳолингизда ҳам, дастурлашдан бошқа илмга эга бўласиз. Дастурлаш — ўз ғояларини дастур кўринишида ифодалаш усулидир. Бу масалалар ечишга ёрдам беради. Агар сизнинг ғояларингиз бўлмаса, ечилиши лозим бўлган масалалар бўлмаса, дастурлаш вақтни бекор ўтказиш демакдир.
Ҳар биримиз қачондир ёки қаердадир компьютерлар ёки дастурлар ҳақида эшитганмиз. Кўп одамлар компьютер сифатида экран ва клавиатурали қутини тасаввур қилишади. Бундай компьютерлар, одатда, ёзув столининг тагида туради ва мусиқани тинглаш, электрон почта, маълумот айирбошлаш, ўйин ўйнаш учун қўлланади. Бошқа компьютерлар, ноутбуклар самолетларда маълумотлар базасини кўздан кечирувчи, компьютер ўйинларини ўйновчи, видеофильмларни кўрувчи бизнесменлар томонидан ишлатилади. Компьютерларнинг кўп сони умуман кўзимизга кўринмайди, аммо бизнинг цивилизациямизнинг мавжудлиги айнан шуларнинг иши билан боғлиқ. Айрим компьютерлар бутун хоналарни эгаллайди, бошқаларининг ўлчами тангадан ҳам кичик. Кўп компьютерлар одамлар билан умуман, клавиатура, сичқонча ёки бошқа қурилмалар ёрдамида амалга оширилувчи мулоқотда бўлмайди 1.5.1. Экран билан ёки экрансиз Компьютернинг экран ва клавиатурали қути сифатидаги тасаввур кенг тарқалган ва турғун. Аммо, қуйидаги икки компьютерни тасаввур қилайлик. Иккала компьютерни бевосита кўриш мумкин. Бундан ташқари, улар турли киритиш чиқариш тизимли, бир моделдаги компьютерлардир. Чапдаги қурилмада вақт кичик экранга чиқарилади, ўнгдагисида эса, кичик электр мотор орқали бошқарилувчи, ананавий циферблатга чиқарилади. Уларнинг киритиш-чиқариш тизими, юқори аниқликдаги атом соат билан синхронизацияни таъминловчи радиоприемник ва тўртта тугмадан ташкил топган. Ушбу икки компьютерни бошқарувчи кўп дастурлар улар учун умумий. 1.5.2. Кемасозлик Ушбу икки суратда улкан дизелли кема двигатели ва шундай двигатель ўрнатилиши мумкин бўлган улкан кема тасвирланган. Уларнинг қайси қисмида компьютер ва дастурий таъминот ҳал қилувчи роль ўйнашини кўриб чиқамиз. Лойиҳалаштириш. Ўз-ўзидан маълумки, кема ҳам, унинг двигатели ҳам компьютерлар ёрдамида лойиҳалаштирилади. Уларнинг қўлланиш рўйҳати деярли чексиз бўлиб, унга архитектура ва инженерлик чизмаларини тайёрлаш, умумий ҳисоботлар, иморат ва конструкцияларни кўз билан чамалашлар киритилган. Қурилиш. Замонавий компьютерлар компьютерлаштирилган. Кемани йиғиш компьютер ёрдамида режалаштирилади, йиғиш жараёни ҳам компьютер бошқарувида амалга оширилади. Пайвандлаш роботлар ёрдамида бажарилади. Хусусан, замонавий икки корпусли танкерларни, корпуслар орасига ўта оладиган кичик пайвандчи-роботларсиз қурилишини тасаввур қилиш қийин. Корпуслар оралиғида инсон сиғиши мумкин бўлган жойнинг ўзи йўқ. Кемалар учун пўлат плиталарни қирқиш биринчилар қаторида компьютерли лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш тизими CAD/CAM (computer-aided design and computer-aided manufacture)нинг қўлланиши орқали бажарилди. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling