1-Маъруза. Компьютерлар, инсонлар ва дастурлаш Режа
Download 0.9 Mb.
|
1-Maruza
1.5.3. Телекоммуникациялар Ушбу икки суратда телефон коммутатори ва ( фотоаппарат, MP3-плеер, FM-радиоприемник и веб-браузерли) телефон ифодаланган. Уларнинг қайси қисмида компьютер ва дастурий таъминот ҳал қилувчи роль ўйнашини кўриб чиқамиз. Тасаввур қилинг, сиз қўлингизга телефон олиб, чақириқ қилдингиз, сиз қўнғироқ қилаётган шахс жавоб беради ва сизлар суҳбатни бошлайсизлар. Балки сиз автоматлаштирилган маълумот тизими билан боғланмоқчи бўлдингиз, ёки ўрнатилган фотоаппарат ёрдамида олинган суратни жўнатиш, ёки матнли маълумотни жўнатишни истайсиз. Шубҳасиз, бундай телефон компьютердир. Агар телефон экранга эга бўлса ва оддий телефонларга нисббатан кўпроқ, масалан, веб-браузер функцияларига эга бўлса, бу тушунарлироқ бўлади. Аслида, бундай телефонлар бир неча компьютерга эга: биттаси экранни бошқаради, бошқаси телефон станцияси билан алоқани ўрнатади, учинчиси яна нимадир қилади. Чап тарафдаги суратда тасвирланган иморат Нью-Йорк Уолл-стритидаги америка фонд биржасининг сотув майдонини кўрсатган ҳолда, ўнг томондаги харита Интернетнинг бир қисмини намойиш қилади. Кўрганингиздек, биз рақамли суратларни яхши кўрамиз ва ахборотни тасаввур қилиш имконини берувчи компьютерларни махсус хариталарни тасвирлаш учун қўллаймиз. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling