1-Маъруза. Компьютерлар, инсонлар ва дастурлаш Режа


Download 0.9 Mb.
bet4/4
Sana12.08.2020
Hajmi0.9 Mb.
#126068
1   2   3   4
Bog'liq
1-Maruza


1.5.6. Юқоридан кўриниш

Айтишадики, палеонтологлар кичик суякни ўрганиш натижасида, диназавр кўринишини тиклашлари, унинг ҳаёт тарзини ва яшаш муҳитини тавсифлашлари мумкин экан. Балки, бу бўрттирма бўлиб туюлиши мумкиндир, аммо айрим ҳолларда оддий артефактни ўрганиб, у қандай оқбатга олиб келиши устида фикрлаш фойдали бўлади. NASA марсюрувчиси томонидан олинган марс ландшафти суратига эътиборингизни қаратинг.



Агар косммонавтика билан шуғулланишни истасангиз, унда яхши дастурчи бўлишингиз лозим. Кўпсонли космик дастурларда, физикани, математикани, электротехникани, механикани, медицина техникасини, яъни Космос тадқиқоти учун зарур бўлган барча илмий фанларни билувчи кўпсонли дастурчилар қатнашади. Тўрт йил давомида (уч ойга мўлжалланган) бизнинг цивилизациямиз катта ютуқларидан биридир.

Бундан ташқари, кўпсонли дастурчилар тасвирларга ишлов бериш (марсоходддан келаётган суратларга ишлов бериш, шулар жумласидан), суратларни таҳрирлаш ва харакатга келтириш (веб тармоқда марсда яшовчилар тасвирланган марсдан юборилган суратларнинг вариантлари тарқалган) билан ҳам шуғулланадилар.



1.6. Дастурчиларнинг юксак орзулари

Биз дастурларимиздан нималарни кутмоқдамиз? Хусусан, бирор бир дастурдан ниима истаймиз? Дастуримиз тўғри ва ишончли ишлашини истаймиз Агар дастур ундан талаб қилинаётган харакатларни бажармаса, ёки ишончли бўлмаса, унда яхши ҳолатда бу жиддий нюанс, ёмонида эса — хатарлилик. Шу билан бирга, биз дастуримиз яхши лойиҳалаштирлган бўлишини, яъни бизнинг талабларимизни қаноатлантиришини истаймиз; аммо хақиқатада, дастур тўғри ишлаяптими, нотўғрими, аҳамиятга молик эмас; ушбуни амалга оширилаётган услуб ташвишга солади.Бундан ташқари биз дастуримиз тежамкор бўлишини истаймиз, эҳтимол мен роллс-ройсда юришни, корпоратив самолетда учишни истарман, аммо мен ҳали миллионер эмасман, ушбу хузур-ҳаловатнининг нархини эътиборга олишим лозим.


Дастурий таъминотнинг айнан шу аспектлари (ускуналар, тизимлар) дастурчи бўлмаган шахслар томонидан муносиб баҳоланиши мумкин.

Дастур ишлаб чиқиш жараёни тўртта босқичга жаратилиши мумкин:

  • Таҳлил. Масаланинг моҳияти нимадан иборат? Фойдаланувчи нимани истайди? Фойдаланувчи учун нималар зарур? Бизга Қандай ишонарлилик бизга зарур?

  • Лойиҳалаштириш. Маслани қандай ечиш лозим? Тизим қандай тузилмага эга бўлиши керак? У қандай қисмлардан ташкил топиши лозим? Ушбу қисмлар қандай мулоқотда бўладилар? Тизим ва фойдаланувчи ўртасидаги мулоқот қандай амалага оширилади?

  • Дастурлаш. Масала (лойиҳа) ечимини дастур кўринида тасвирлаймиз. Барча чекланишларни( вақт, хажм, молия, ишончлилик) эътиборга олиб, дастурни ёзамиз. Дастур тўғри ишлаётганига, қулайлигига ишонч туғдирамиз.

  • Тестлаш. Ҳамма кўзда тутилган ҳолларда ишлаётганига дастур тўғри ишлатганига ишонч билдирамиз.

Кўп ҳолларда дастурлашни ва тестлашни татбиқ этиш деб аталади. Албатта, ушбу тўрт қисмга ажратиш шартлидир. Ушбу мавзулар бўйича кўп китоблар ёзилган, бу мавзуларнинг ўзаро боғлиқлиги тў0рисида эса янада кўпроғи ёзилган. Одатда, биз таҳлилдан бошлаймиз, аммо тестлаш жараёнининг натижаси дастурлашга таъсир қилади; дастурлаш жараёнидаги муаммолар, лойиҳалаш жарёнидаги муаммолар оқибатидир; ўз навбатида в лойиҳалаш жараёни таҳлил жараёнидаги хатоларни аниқлаши мумкин. Ҳақиқатдан, тизимнинг ишлаши, одатда, дарров таҳлилнинг заиф томонини аниқлайди.
Назорат саволлари

1. Дастурий таъминот нима?

2. Дастурий таъминотнинг муҳимлиги нимада?

3. Дастурий таъминотнинг зарурийлиги нимада кўринади?

4. Дастурий таъминот нотўғри ишласа, қандай ходиса рўй беради? Мисоллар келтиринг.

5. Дастурий таъминот қандай соҳаларда муҳим аҳамиятга эга? Мисоллар келтиринг.

6. Қандай фаолият турлари дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан боғлиқ? Мисоллар келтиринг.

7. Компьютер фанлари ва дастурлаш ўртасида қандай фарқ бор?

8. Кемаларни лойиҳалаш, конструкторлаш, қўллаш жараёнларининг қай бирида дастурий таъминот қўлланади?

9. Серверлар гурухи нима?

10. Тармоқда қандай сўровларни жўнатасиз? Мисоллар келтиринг.

11. Дастурий таъминот илмий изланишларда қандай қўлланади? Мисоллар келтиринг.

12. Дастурий таъминот тиббиётда қандай қўлланади? Мисоллар келтиринг.

13. Дастурий таъминот кўнгил очар индустрияда қандай қўлланади? Мисоллар келтиринг.

14. Яхши дастурий таъминот қандай хусусиятларга эга бўлмоғи лозим?

15. Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи шахс қандай кўринишга эга?

16. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш босқичларини айтиб беринг.

17. Дастурий таъминот ишлаб чиқишдаги қийинчиликларни қандай тушунтириш мумкин? Бир неча сабабаларни келтиринг.



18. Қандай қилиб дастурий таъминот яшашни енгиллатиши мумкин?

19. Қандай қилиб дастурий таъминот яшашни қийинлаштириши мумкин?
Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling