Шуларни эътиборга олиб
Download 14.45 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Низомова Малоҳат Илҳом қизини
ФИКРНОМА Бадиий сўз, айниқса шеърий оҳанглар беҳуда туғилмайди. Кўнгли ёруғ кишиларни эътиборсиз қолдирмайдиган ҳар қандай бадиий асарлар аввало, нафақат тинимсиз изланиш, балки ўзига хос даражада шаклланаётган ноёб истеъдод меваси бўлиши шак-шубҳасиз. Малоҳатнинг бадиий сўзга бўлган иштиёқи туфайли “Жилғаʼʼ(Алишер Навоий номидаги нашриёт), “Кўнглимдаги илк орзумʼʼ(Тошкент, Муҳаррир нашриёти), “Қанотсиз фариштамʼʼ (Тошкент, Муҳаррир нашриёти), “Ҳаётим нақшиʼʼ(Тошкент, Тафаккур томчилари нашриёти) шеърий тўпламлари билан бирга “Eзгуликлар макониʼʼ номли қиссаси ҳам ёруғлик юзини кўрди. Тинимсиз изланаётган бу ижодкор қизимиз нафақат уйида, балки университетида ҳам бирор лаҳза тин олмаслиги асло муболаға эмас. Университетидан қайтар экан ўзининг “жиловлабʼʼ турган туйғуларини чексиз илҳом билан қоғозга туширади. Бундан ташқари устозлари тавсия этган ва ўзи истаган бадиий асарлар мутолаасига киришади. Малоҳат буюк шоира Зулфия Исроилова асарларини, Саида Зуннунова, Халима Худойбердиева, Ойдин Ҳожиева, Халима Аҳмедова, Гулжамол Асқарова, ўзбек насри дарғалари, жаҳон адабиёти дурдоналарини чексиз ҳайрат билан ўқийди ва ўрганади. Шунинг барoбарида Малоҳат “Кармана овозиʼʼ газетаси таҳририяти ҳузуридаги “Чашмаʼʼ адабий тўгарагининг фаол аъзоларидан бўлган. Унинг мақолалари ва шеърлари туман, вилоят, республика газеталарида мунтазам равишда чоп этиляпти. Шуларни эътиборга олиб, Низомова Малоҳат Илҳом қизини Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод сифатида тавсия этамиз. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Файзуллаева Раъно Маҳмудовна Download 14.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling