1- маъруза. Юкларнинг йўл сафаридаги операциялар

Йўл сафарида қайта юклаш ва юк массасини текшириш

Download 106.78 Kb.
bet10/13
Sana01.08.2023
Hajmi106.78 Kb.
#1664259
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Юкларнинг йўл сафаридаги операциялар

1.5. Йўл сафарида қайта юклаш ва юк массасини текшириш. Йўл сафарида вагондан юкни туширмай техник ва тижорий нуқсонлиликларни бартараф этиш имконияти бўлмаган вазиятларда юкни бир вагондан бошқасига юклаш келиб чиқади. Бундай нуқсонлар асосан поездлар ҳаракат хавфсизлигига ёки юкларни асрашга таҳдид соладиган вагоннинг нуқсонлилик ҳолати ёки шикастланганлиги, юкларни ортиш ва маҳкамлаш Техник шартларига ҳамда юк ташиш Қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида вужудга келади. Юкларни бир вагондан бошқасига қайта юклаш кенг изли ва тор изли темир йўл линиялари туташган пунктларда ҳам амалга оширилади. Юкларни қайта юклашда амалга ошираётган станциянинг қабул қилувчи топширувчиси ташиш хужжатларига мувофиқ вагондаги мавжуд юкларни текшириши шарт (мажбур).

Юкларнинг кам чиқиши, бузилиши ёки шикастланиши аниқланганида, қайта юклаш станциясида ГУ-22 шаклдаги тижорат акти тузилади ва тижорат акти тузилганлиги ҳақида юкхатида ва йўл қайдномасида белгилаб қўйилади. Тижорат актини нусха (копия) си юкхатига қўшиб қўйилади. Вагоннинг нуқсонлилик ҳақида ГУ–106 шаклдаги вагоннинг техник ҳолати ҳақидаги акт ҳам тузилади. Юкхати ва йўл қайдномасидаги дастлабки вагон номери ва у ҳақдаги бошқа маълумотлар, шундай чизиб ўчириладики, уларни ўқишни имконияти мавжуд бўлиши керак, сўнгра юкхати ва йўл қайдномасига қайта юкланган вагон маълумотлари ёзиб қўйилади.

Download 106.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling