Юкларнинг кам чиқиши, бузилиши ёки шикастланиши аниқланганида, қайта юклаш станциясида ГУ-22 шаклдаги тижорат акти тузилади ва тижорат акти тузилганлиги ҳақида юкхатида ва йўл қайдномасида белгилаб қўйилади. Тижорат актини нусха (копия) си юкхатига қўшиб қўйилади. Вагоннинг нуқсонлилик ҳақида ГУ–106 шаклдаги вагоннинг техник ҳолати ҳақидаги акт ҳам тузилади. Юкхати ва йўл қайдномасидаги дастлабки вагон номери ва у ҳақдаги бошқа маълумотлар, шундай чизиб ўчириладики, уларни ўқишни имконияти мавжуд бўлиши керак, сўнгра юкхати ва йўл қайдномасига қайта юкланган вагон маълумотлари ёзиб қўйилади. Йўл сафарида идишли – донали юклар ортилган вагонлар ва контейнерларда ЗПУ мавжуд бўлмаганида ва унинг шикастланганида юкнинг массаси, жойлар сони ва ҳолати текширилади. Тўкма ёки сочма ташилаётган юклар ташқи кўриги натижасида текширилади. Агар трафаретда кўрсатилган вагоннинг юк кўтаришидан ортиқча юкланиш аломатлари пайқаб қолинса, бундай ҳолда вагон тарозида вагон тортиб кўрилади. Йўл сафарида қуйиладиган юкларни массаси текширилмайди. Совутиб ва иситиб ҳамда ёпиқ вагонларнинг туйниклари очиқ ҳолда ташиладиган тез бузилувчан юклар фақат ташқи кўрик натижасида вагондан туширмасдан ва вагонга ортмасдан текширилади. Йўл сафаридаги текшириш натижалари умумий шаклдаги ГУ-23 актида расмийлаштирилади, агар Қоидада тижорат акти тузиш назарда тутилган бўлмаса Йўл сафарида идишли – донали юклар ортилган вагонлар ва контейнерларда ЗПУ мавжуд бўлмаганида ва унинг шикастланганида юкнинг массаси, жойлар сони ва ҳолати текширилади. Тўкма ёки сочма ташилаётган юклар ташқи кўриги натижасида текширилади. Агар трафаретда кўрсатилган вагоннинг юк кўтаришидан ортиқча юкланиш аломатлари пайқаб қолинса, бундай ҳолда вагон тарозида вагон тортиб кўрилади. Йўл сафарида қуйиладиган юкларни массаси текширилмайди. Совутиб ва иситиб ҳамда ёпиқ вагонларнинг туйниклари очиқ ҳолда ташиладиган тез бузилувчан юклар фақат ташқи кўрик натижасида вагондан туширмасдан ва вагонга ортмасдан текширилади. Йўл сафаридаги текшириш натижалари умумий шаклдаги ГУ-23 актида расмийлаштирилади, агар Қоидада тижорат акти тузиш назарда тутилган бўлмаса
Do'stlaringiz bilan baham: |