Ўтказилган текшириш натижалари бўйича д а л о л а т н о м а-кўрсатма


Download 343 Kb.
bet1/8
Sana24.12.2022
Hajmi343 Kb.
#1060401
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Далолатнома Евро бакерй



A
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси




Ўтказилган текшириш натижалари бўйича
Д А Л О Л А Т Н О М А-КЎРСАТМА



2022 йил 27 август Чилонзор тумани
(сана) (жойи)
Бизлар, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
Донни сақлаш ва қайта ишлашда саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи ўринбосари Молдабаев Шерзод Нормухаматович ва Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси-давлат инспектори Асомов Дониёр Равшан ўғли томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакилнинг 2022 йил 1 июлдаги
02-14-3/1462-1894-сонли хати ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил 19 сентябрдаги, 04/01-21-129-Х-сонли буйруғига асосан, Жамиятда “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”ни қоғоз шакли тўлдирилди (электрон шакли мавжуд эмаслиги сабабли тўлдирилмади). 2022 йил 20 сентябр куни, текшириш ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар жамият рахбари Газиева Лазокат Валиевнага топширилиб жамият рахбари томонидан қабул қилиниб текшириш ўтказиш учун қаршилиги йўқлиги хақида
2022 йил 20 сентябр куни тилхат олинган ҳолда Чилонзор тумани 20-мавзе. Катта хирмонтепа кўчасида жойлашган "Euro Bakery" МЧЖ (СТИР 302365232) саноат хавфсизлиги талабларини бажарилиши юзасидан, жамият директорининг 1-ўринбосари Шукуров Дилмурод Шакирович ва жамият механиги Бургутов Салим Хамраевичлар иштирокида текшириш ўтказилди.


ТЕКШИРУВ НАТИЖАСИДА КУЙИДАГИЛАР АНИҚЛАНДИ:
I.  Саноат ва радиация хавфсизлиги, меҳнат муҳофазасига доир қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларининг бажарилиши (ХИЧО - идентификацияси варақаси, экспертиза хулосаси, декларация, мажбурий суғурта, ТХЮЗ паспорти
ва бошқалар):


  1. Жамиятда идентификациялаш ишлари амалга оширилмаган. (Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунини 5-моддаси.).

  2. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурталанмаган. (Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунини 20-моддаси.).

  3. Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастр паспорти ишлаб чиқилмаган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Қарорининг 7-иловаси. 6-банди).

  4. Хавфли ишлаб чиқариш объектини давлат реестрида ҳисобга қўйилмаган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ““Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом).

  5. Ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги локал ҳужжат ишлаб чиқилмаган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ““Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 3-банд.

  6. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот жамият раиси томонидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли шахс тайинланмаган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ““Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг
    2-иловаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 4-банд).


  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги
    263-сонли қарори 1-иловасига мувофиқ Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказилмаган.
    (Нон пишириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги
    қоидалари 2-боб. 1-§. 6-банд.).

  8. 3 дона 300 литрлик хамир қориш машинасининг дежа қўйилмасдан двигатели ишламаслигини таъминловчи блокировкаси ишчи ҳолатда эмас. (Нон пишириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидалари 4-боб. 6-§.).

  9. 2 дона тайёр хамирни кесиш ускунасини харакатга келтирувчи электр двигателни ҳимоя тўсиғи талаб даражасида ёпилмаган. (Нон пишириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидалари 4-боб. 7-§.).

  10. 3-дона унни қопсиз сақлаш бункерлари тагидаги шнекларни харакатга келтирувчи электр двигателида ҳимоя тўсиқлари ва 2 донасида барнолари мавжуд эмас симлар очиқ ҳолатда. (Нон пишириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидалари 3-боб.
    1-§. 99-банд, 3-§. 116, 124-банд. 4-боб. 1-§. 219-банд. 3-§. 242-банд.
    ).

  11. 1 дежа кўтаргич ускунасини харакатга келтирувчи электр двигателидаги ҳимоя тўсиғи ўрнатилмаган. (Нон пишириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидалари 3-боб.
    1-§. 99-банд, 4-боб. 1-§. 219-банд. 3-§. 242-банд.).


  12. Печдан чиққан нонларни қабул қилиш транспортерини харакатга келтирувчи электр двигателни ҳимоя тўсиғи ўрнатилмаган, занжирлари очиқ ҳолатда (Нон пишириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидалари 3-боб. 1-§. 99-100-банд, 4-боб. 1-§.).

  13. Газ ростлаш пункти ва ер усти газ қувурларига фойдаланиш паспортлари тақдим этилмади. (“Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари” 3-боб, 33 банди).

  14. Корхонадаги ер усти газ қувурларининг ижро хужжатлари (қурилиш паспортлари) сақланмаган. (“Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари” 32 банди).

  15. Газ ростлаш пунктида манометрларнинг остига уч йўналишли жўмрак ўрнатилмаган (ГТ ва ГИТХҚ 55-банди).

  16. Ўрнатилган беркитиш (задвижка) қурилмаларига техник хизмат кўрсатилмаган (“Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари” 1-илова 5-банди).

  17. Печларда ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома илиб қўйилмаган
    (ГХТФҚ 714-банди).

  18. Ер усти газ қувурларига электр симлари қоидага зид равишда боғланиб кетилган; (“Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари” 2-илова 2-банди).


Download 343 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling