1- мавзу: Антик давр физикаси. Ўрта аср шарқ араб мамлакатларидаги физика


Download 4.43 Mb.
Sana25.10.2023
Hajmi4.43 Mb.
#1720923
Bog'liq
1 FIZIKA TARIXI ANTIK Shukullayrva Zarnigor

1- мавзу: Антик давр физикаси. Ўрта аср шарқ араб мамлакатларидаги физика.

Режа

  • 1..Физика ва астрономия тарихи фанининг предмети,вазифаси ва методлари.
  • 2.Антик фаннинг тарихи.Қадимги грек олимларининг натура-фалсафий қарашлари.Архимеднинг механика соҳасидаги илмий изланишлари..
  • 3. Ўрта аср Шарқ араб мамлакатларидаги физика.Беруний,Ибн Сино,Улуғбекларнинг физика соҳасидаги ишлари.

ФИЗИКА ВА АСТРОНОМИЯ ТАРИХИНИНГ ПРЕДМЕТИ.

  • Физика ва астрономия тарихининг предмети – бир томондан, тегишли фанларнинг пайдо бўлиш ва ривожланишини яҳлит жараён, иккинчи томондан эса - одамлар ҳаётида аниқ ўринга эга ҳамда муайан вазифани бажарувчи ижтимоий ҳодисалардир.
  • Физика ва астрономия тарихи табиатшунослик фанининг асли бўлиб, жамият тарихи ривожланишида мухим ўрин тутади ва унинг ривожланишига улкан ҳисса қўшади.

ФИЗИКА ВА АСТРОНОМИЯ ТАРИХИНИнг БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ.

  • Физика ва астрономия фанлари кўпгина фанлар билан кескин боғлиқдир:
  • кимё, география,биология, механика, математика, техника, фалсафа ва бошқалар.
  • Физика фани ўз ривожланиш тарихида математика фани билан узвий боғлиқдир, чунки математикасиз физик қонунларни тушинтириш мумкин эмас.

Физика фанининг ривожланиш даврлари

  • 1. Дастлабки илм фан билимлар пайдо бўлиш эпохаси (қадимий замонлардан эрамизнинг XVI асригача).
  • 2. Фан сифатида физика ва астрономия тўлиқ шаклланган эпохаси. (XVII асрнинг бошидан XVIII асрни оҳиригача. Бу даврда фаннинг пойдевори солинди ва физика ва астрономия мустақил фан сифатида шаклланди)
  • 3. “Классик физика” эпохаси. (XIX асрни бошларидан XX асрни бошларигача квант физика ва релятивистик меникаси пайдо бўлишгача)
  • 4. Квант-релятивистик ва субатом физика эпохаси. (XX аср ва ҳозирги пайтгача, XXI асргача). Қачон бу эпоха тугаланиши мумкинлиги хақида бирор бир нарса айтиш ҳозир қийин.

ҚАДИМИЙ ГРЕК ОЛИМЛАРИНИНГ ФИЗИКА ВА ИЛМ ФАНГА ҚЎШАН ҲИССАЛАРИ

  • Милетлик Фалес :
  • Барча юлдузлар Ер туркимига кирган моддалардан ташкил болган.
  • Биринчилар қаторида масаларни оддий ҳисоблашдан назарий исботлашга ўтган. Бизга уни 3 та исботланган теоремаси маълум:
    • Истаган дойирани унинг диаметри икки тенг яримликга бўлади.
    • Диаметрга тиркалган бурчак –тўғри бурчакдир.
    • Тенгёнли учбурчакнинг ён бурчаклари бир бирига тенг.

Анаксимандр:

  • Анаксимандр:
  • - Дунёлар дойимо пайдо бўлишади ва кейинчалик бузилишади.
  • Эпикур :
  • Бизнинг Ерга ўҳшаш одам яшайдиган кўплаб дунёлар мавжуд.
  • Демокритнинг атомистик ғойялари қайта кўриб чиқилди ва толдирилди (унинг асосида учта принцип ётади: материяни сақланиши, шаклларнинг сақланиши ҳамда бўшлиқни мавжудлиги).

Сиракузалик Архимед:

  • Сиракузалик Архимед:
  • - Қуёш атрофида Ер айланиши мумкин деб ҳисоблаган.
  • - Физика соҳасига қошган ҳиссалари: текис фигураларнинг мувозанатлик шартлари; жисмларнинг масса марказларини аниқлаш усули, куч моменти; кучнинг елкага нисбатан тескари пропорционаллиги; оғирлик ва узунлик тўғрисигдаги тушунча; ернинг тортишиш кучини енгувчи куч ҳақида; суюқлик томчисининг шарсимон бўлишига сабаб ернинг тортиш кучи эканлиги ҳақида; газ ва cyюқликлар учун Архимед қонуни; Архимед кучи; жисмларнинг суюқлиқларни сузиш қонуни; оптика ва астрономия бўйича қуёш нурини бир нуқтага йиқиб, уни ҳарбий ишлирда фойдаланишни кўрсатган; турли муҳитлардан ўтган ёруғлик нурининг синиши ва йўналиши ўзгартирилиши; Олам тузилиши тўғрисида икки система, геомарказ ва гелиомарказ тушунчасини киритди.

Абу Райхон Беруний

  • Ҳозиргача Берунийнинг 152 асари маълум бўлиб, бизгача унинг фақат 30 таси сақланиб келган. Жами асарларининг 70 таси астрономияга, 20 таси математикага, l2 таси географияга ва геодезияга, 4 таси минерологияга, 1 таси физикага, 1 таси доришуносликка, l5 таси тарих ва этнографияга, 4 таси фалсафага, 18 таси адабиётга бағишлангандир.
  • Беруний ўз она тилисидан ташқари қадимий санскритда, эрон илмий адабиёти ва тилини билар эди, форс, араб, яҳудий, грек тилларида бемалол илмий ишларини олиб борар эди.
  • Беруний яшаган даврда экспериментал фанлар билан шуғулланиш кенг ривожланган. Берунийнинг физика соҳасидаги бажарган ишлари механика, акустика, иссиқлик, ёруғлик, электр, магнетизм масалаларига бағишланган эди.

ИБН АЛ-ХАЙСАМ (АЛХАЗЕНА).

  • Беруний замондошимисрлик Ибн ал-Хайсам (Еваропада у Алхазена номи билан машҳур эди). Ал-Хайсам физика фанига катта ҳисса қўшган. Унинг асосий илмий изланишлари оптика соҳасига тегишли бўлган хамда тажрибачи сифатида кўплаб асбоб-ускуналар яратган, оптикадан тажрибалар ўтказган. У
  • кўриш назариясининг асослаб берган,
  • кўзнинг анотомик тузилишини асослаган,
  • буюмнинг тасвири кўз қорачиғида қабул қилинишини кўрсатган (ХVII асрга келиб буюмнинг тасвири кўз тўр пардасида қабул қилиниши аниқланган),
  • ясси, сферик, цилиндрик ва конуссимон кўзгуларни асбоб сифатида астрономик кузатувларда ишлаш принципини ўрганган;
  • E’tiboringiz uchun
  • rahmat .

Download 4.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling