1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни


Биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш


Download 186.78 Kb.
bet21/44
Sana13.03.2023
Hajmi186.78 Kb.
#1266305
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Bog'liq
маъруза матни

Биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш
СХЕМАСИ

Босқичлар




Тадбирлар




Масъуллар




Муддатлар










I босқич




Сотувчи ва харидор ўз танлови бўйича брокер билан шартнома тузади.




Сотувчи, харидор




Заруратга кўра








































II босқич




Сотувчининг брокери ёки сотувчининг ўзи шахсий кабинет орқали Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган жадвалга мувофиқ қимматбаҳо металларнинг қўйиладиган ҳажмлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиради.




Сотувчи, биржа




Савдо бошланишидан
1 кун олдин

















































III босқич




Биржа ўзининг веб-сайтида биржа савдолари ўтказилиши санаси ва вақти тўғрисидаги ахборотни эълон қилади.




Биржа




Савдо бошланишидан олдин

















































IV босқич




Биржа савдоларида иштирок этувчи қимматбаҳо металларнинг сотувчиси ва харидори ҳисоб-китоб клиринг палатасида (ҲКП) ўзининг шахсий ҳисобрақамига савдога қўйиладиган ва харид қилиш мўлжалланаётган маҳсулот қийматининг 1 фоизи миқдоридаги маблағни закалат сифатида мажбурий тартибда депозитга қўяди.




Сотувчи, биржанинг ҲКПси




Савдо бошланишидан
1 кун олдин






























































































V босқич




Сотувчининг брокери ва харидорнинг брокери ёки сотувчи ва харидорнинг ўзи тузилган битимлар реестри асосида қимматбаҳо металларни сотишга биржа битими тузадилар.






Брокер, сотувчи, харидор




Тузилган битимлар реестри тақдим қилингандан кейин

















































VI босқич




1. Харидор биржа битими бўйича зарур пул маблағларини биржанинг ҲКПсидаги ўз шахсий ҳисобрақамига ўтказади.

2. Биржанинг ҲКПси ушбу Низом талабларига мувофиқ тушган суммага сотувчига тўланган битимлар реестрини юборади, бу маҳсулотни харидорга юклаб жўнатиш учун асос бўлади.


3. Маҳсулотнинг юклаб жўнатилиши ва олиниши факти харидор ва сотувчининг имзолари билан тасдиқланган счёт-фактура билан тасдиқланади.






Харидор, биржанинг ҲКПси, сотувчи




1. Биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни мобайнида.

2. Харидордан пул маблағлари тушгандан кейин


1 иш куни мобайнида.

3. ҲКПдан тўланган битимлар реестри олингандан кейин 5 иш куни мобайнида









































Қимматли металл бошланғич қийматининг
ҲИСОБ-КИТОБИ

1 грамм қимматбаҳо металлнинг миллий валютадаги нархи қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:



PG/UZS = ((PW / Y) х ECB) вергулдан сўнг 2 касрли хонага қадар яхлитланади, бунда:

PG/UZS - бир грамм учун сўмдаги нарх;

PW - Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги эрталабки фиксинги нархи (АҚШ доллари/тр.унц.);

Y - бир трой унциясининг метрик граммдаги эквиваленти (1 трой унцияси = 31,10348 грамм);

ECB - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси (миллий валютада АҚШ доллари).


4- Мавзу. Биржа статистикаси кўрсаткичлари
Маъруза матни
Биржа индекси тушунчаси. Биржа индексининг турлари. Биржа индексининг аҳамияти ва зарурлиги. Биржа индексларини ҳисоблаш тартиби. Халқаро фонд биржалар индекслари. “Тошкент” РФБ индекси.
Биржа статистикасининг вазифалари
Биржа фаолияти объектлари ва субъектларининг ахборот-таҳлилий таъминоти статистиканинг муҳим вазифасини ҳамда биржа савдосини тартибга солиш ва суғурталашнинг зарур шартларини ифодалайди. Давлат статистикаси ва биржаларни лицензиялаш ва назорат қилиши лозим бўлган органлар биржа бозорининг миқёси ва аҳволи, унинг инфратузилмаси, биржа қатнашчиларининг даромад ва харажатлари ҳақидаги маълумотларга эҳтиёж сезади. Бизнес-статистика биржа бозорининг салоҳияти, унинг ривожланиш қонуниятлари, нарх ва сотув башорати, биржа бозорига инвестициялар ҳақидаги маълумотларга эҳтиёж сезади. Шундай қилиб, биржа статистикасининг вазифалари биржа конъюнктураси, биржа товарайланмаси ва нарх тенденциялари, биржанинг товар бозоридаги роли, биржа жараёнининг моддий таъминоти ҳақида ахборот тўплаш ва таҳлил қилишдан иборат. Биржа статистикасининг муайян вазифалари қуйдагилардан иборат:

  • биржалар мавжудлиги ва биржа фаолияти ҳақида ахборот тўплаш ва қайта ишлаш;

  • муайян сана ва даврда биржа бозорининг аҳволини баҳолаш;

  • биржа савдоси фаолиятини аниқлаш, тала ва таклифни, уларнинг нисбатини баҳолаш;

  • биржада ишбилармонлик фаоллигини баҳолаш;

  • биржа товарайланмасини, унинг ҳажмини, структура ва динамикасини, баҳолаш ва таҳлил қилиш, товар биржаларининг товарлар улгуржи бозоридаги ролини тавсифлаш;

  • реал товар билан битимлар ва муддатли битимлар нибатини таҳлил қилиш;

  • биржа нархлари динамикаси ва ўзгарувчанлик даражасини, уларнинг мавсумийлиги, даврийлигини тахлил қилиш, биржа нархларини башорат қилиш;

  • биржа савдосининг тижорат натижаларини баҳолаш ва таҳлил қилиш;

  • биржа савдоси инфратузилмасининг ҳолати ва ривожланиш тавсифи.



Биржа статистикаси кўрсаткичлар тизими
Биржа фаолиятининг статистик тадқиқот вазифалари мос келувчи кўрсаткичлар тизими ёрдамида амалга оширилади, унинг схемаси қуйида келтирилган:

    1. Биржалар сони, таркиби ва ҳажми биржалар умумий сони биржаларни турлари ва товар ихтисослашуви бўйича тақсимлаш;

    2. биржаларни низом капитали ҳажми ва пайчи-аъзолар сони бўйича тақсимлаш.

    3. Биржада талаб ва таклиф товар сотиш ва сотиб олишга буюртмалар сони ва ҳажми;

    4. товар сотиш ва сотиб олишга буюртмалар нисбати (сони ва ҳажми бўйича)

    5. буюртмалар сони индекси буюртмалар ўртача ҳажми индекси.

  1. Биржалар товарайланмаси

    1. товарайланма умумий ҳажми, жумладан, реал товар етказиб бериш;

    2. реал товар етказиб беришнинг улгуржи товарайланма умумий ҳажмидаги салмоғи;

    3. товарайланма товар структураси (ассортименти), алоҳида товар сотуви ҳажми (натурал ва қиймат бирлигида ва товарайланма умумий ҳажмининг фоизида);

    4. битта биржанинг товарайланма умумий ҳажми;

    5. товарайланма бўғинлилиги (қайта сотишлар сони);

    6. товарайланма индекслари;

    7. ассортимент ўзгаришлари индекси.

    8. Биржа бозорида ишбилармонлик фаоллиги битимлар сони, жумладан, реал товарли битимлар ва муддатли битимлар сони;

    9. реал товарли битимлар ва муддатли битимлар улуши;

    10. битта биржага тўғри келадиган битимлар умумий сони.

5. Биржа нархлари

    1. реал товарли битимлар ва фьючерс битимлар бўйича нарх даражаси (котировка);

    2. базавий нархлар, таклиф, талаб ва сотув нархи;

    3. давр учун ўртача нархлар;

    4. фьючерс битимларида нархлар ўртасидаги фарқ;

    5. нархлар индекси;

    6. ўртача оғиш.

6. Хеджлаш

  1. фьючерс битимларини суғурталаш ҳажми;

    1. фьючерс битимларида депозитлар (кафолатли бай пули) ҳажми;

    2. маржа ҳажми (ноқулай нарх ўзгаршиини қоплаш учун тўланган суммалар).

  1. Биржа фаолиятининг тижорат самарадорлиги биржа харажатлари (биржа операциялари харажатлари)

7.1 биржа операцияларидан даромад;

    1. соф фойда, пайчиларнинг дивидендлари

    2. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (ажратмалар, суғурталар, бадаллар ва ҳ.к.)

7.4 рентабеллик (низом капиталининг фоизида фойда, битта жойга ҳисоб-китоб қилгандаги фойда, биржа товарайланмасининг фоизидаги фойда, битта битимга ҳисоб-китоб қилгандаги фойда);
8. Биржа инфратузилмаси
8.1 асосий фонлар, жами ва ўртача битта биржага;
8.2 операцион зал ҳажми (майдони, кв. м), жиҳозланган ўринлар сони («яма»);
8.3 биржанинг ахборот-ҳисоблаш асбоб-ускуналари билан таъминланганлиги – умуман ва биржа халқасининг;
8.4 биржа ходимлари сони ва таркиби;
8.5 брокерлик (дилерлик, маклерлик) идоралари сони, уларнинг ходимлари сони;
8.6 биржанинг омбор бинолари мавжудлиши, сони ва майдони (сиғими).
Статистик ҳисоб-китоблар учун ахборот манбаси манба бўлиб қуйидагилар хизмат қилади: давлат статистика ҳисоботлари ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари, ҳисоб-китоб (ҳисоб) палатаси маълумотлари, котировка палатаси маълумотлари (жумладан, котировка бюллетенлари), брокерлар ҳисоботлари (агар у биржа кенгаши томонидан киритилган бўлса), биржа буюртмаси бўйича бажарилган махсус маркетинг тадқиқотлари (жумладан, конъюнктура шарҳлари ва башоратлар).
Ҳисоб-статистика мақсадларида намунавий шартнома маълумотлари (олди-сотди ҳажми, реал ва фьючерс товарни етказиб бериш муддати, жойи ва сифати), кафолатли бай пули, базавий нарх ва унинг ўзгариш лимитларидан фойдаланиш мумкин. Брокерлик ҳисоботида одатда, битимлар рўйхатини, жумладан, реад товарли битим, битимдан фойда ва зарарлар рўйхатини қамраб олган бажарилган операциялар бўйича ойлик ҳисоботлар киритилади.


Download 186.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling